Молияни бошкариш органлари


Социал-иқтисодий жараёнларга давлатнинг таъсири қуйидаги мақсадлар учун зарур


Download 0.64 Mb.
bet5/6
Sana25.01.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1121289
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
moliyaviy rejalashtirish

Социал-иқтисодий жараёнларга давлатнинг таъсири қуйидаги мақсадлар учун зарур:

  • ҳаётий фаолиятнинг умумий шароитларини ва иқтисодий қарорларнинг амалга оширилиш асосларини таъминлаш (бутун жамиятнинг хавфсизлигини таъминлаш, мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ҳимоялашга ва шахснинг эркин ривожланишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий режимни (тартибни) ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаб туриш, самарали рақобатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш давлатга керак);
  • барқарорлаштирувчи тадбирларни амалга ошириш (давлат иқтисодий ўсишнинг суръатларини, инфляция ва бандлик даражасини тартибга солиб туриши, иқтисодиётнинг тармоқ ва минтақавий тузилмасидаги прогрессив (ижобий) ўзгаришларни рағбатлантириши, ташқи иқтисодий мувозанатни ва миллий валютанинг курсини қўллаб-қувватлаши лозим);
  • ресурсларнинг социал йўналтирилган қайта тақсимланишини амалга ошириш (давлат жамиятга керак бўладиган, лекин у билан хусусий сектор шуғулланмайдиган ишлаб чиқаришни ташкил қилиши, иш ҳақи, пенсиялар, нафақаларнинг минимал даражасини кафолатлаши, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ёрдам бериши, қатъийлаштирилган (фиксация қилинган) даромадларнинг индексациясини амалга ошириши зарур).

Жисмоний шахслар ўз даромадларини қандай шакллантиради?

  • Жисмоний шахслар ўз даромадларини қандай шакллантиради?
  • Улар даромадларини қандай режалаштирадилар?

Аҳоли пул даромадларининг :

  • иш ҳақи ва иш ҳақига устамалар, мукофотлар, сафар харажатлари учун мўлжалланган маблағлар, ёлланма ишчиларга (ходимларга) иш берувчи томонидан амалга ошириладиган социал характердаги тўланмалар;
  • тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар, корхоналарнинг фойдасига иштирок этиш, шахсий мулк билан операциялар ва молия-кредит операцияларидан олинадиган даромадлар;
  • социал трансфертлар - давлат пенсиялари, нафақалар, стипендиялар ва шунга ўхшашлар.

Аҳоли пул харажатларининг йўналишлари:

  • истеъмол харажатлари;
  • солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва ихтиёрий бадаллар;
  • пул тўпланмалари ва жамғармалар.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling