Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш йўллари


Download 0.6 Mb.
bet16/16
Sana02.06.2024
Hajmi0.6 Mb.
#1834805
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2,2

Авэ
Кжу = --------------- ;
Ав
Ушбу кўрсаткичнинг миқдори асосий воситалар умумий қийматининг қанча қисми жамғарилганлигини ифодалайди. Масалан, мазкур кўрсаткич миқдори 0,455 га тенг деб фараз қиладиган бўлсак, бу барча асосий воситалар қийматининг 45,5 % янги яратилган маҳсулотга қўшилганлигидан, унинг қийматининг шунча қисми қайтадан жамғарилганлигидан далолат беради.
Корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи асосий воситалар (капитал)) билан боғлиқ кўрсаткичларни таҳлил қилиш учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз (13.7-жадвал).


13.7 - Ж а д в а л
Корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи асосий воситалар (капитал) билан боғлиқ кўрсаткичларнинг 1999 йилги ҳисоб-китоби
(минг сўм)






Йил


Йил


Фарқи (+, -)




Кўрсаткичлар номи


бошида


охирида


сўммада (+,-)


фоизда %


Ҳажм кўрсаткичлари:

1.

Асосий воситалар (капитал) қиймати -(Ав)

382,4

427,1

+44,1

111,7

2.

Узоқ муддатли капитал қўйилмалари - (Умкк)

43,2

52,3

+13,1

121,1

3.

Узоқ муддатли мажбуриятлар - (Умм)

13,4

20,1

+6,7

150,0

4.

Хусусий капитал (Ум)

492,3

531,1

+38,8

137,9

5.

Хўжалик маблағлари умумий суммаси (Б)

1847,5

2064,8

+217,3

111,8

6.

Асосий воситаларнинг жорий йилдаги эскириш суммаси

32,4

39,8

+7,4

122,8

7.

Асосий воситаларнинг умумий эскириш суммаси

186,2

193,4

+7,2

133,9



Нисбий кўрсаткичлар

8.

Узоқ муддатли қўйилма-ларнинг таркибиий коэффициенти (2қ:1қ)

0,113

0,122

0,009

138,0

9.

Хусусий капиталнинг капиталлашганлик коэф-фициенти [(1қ-2қ) : 4қ]

0.777

0.804

+0.027

133.5

13

Асосий воситаларнинг умумий маблағлардаги ҳиссасини ифодаловчи коэффициент (1қ:5қ)

0,2070

0,2018

-0,0002

99,0-9

11

Асосий воситалар жамға-рилишининг интенсив-лиги (Кин) (6қ:1қ)

0,0847

0,0932

+0,0085

113,0

12

Асосий воситалар жамға-рилишининг умумий коэффициенти (Кавж) (7қ:1қ)

0,487



0,453

-0,034

93,0


Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики узоқ муддатли қўйилмалар таркиби умумий асосий воситалар ичида 0,009 га ошган. Бу кўрсаткични умуман олганда ижобий баҳолаш учун корхонанинг молиявий аҳволини кенгроқ таҳлил қилиш лозим. Агар корхона етарли маблағига эга бўлса асосий воситаларни қоплашни ўз маблағи, яъни хусусий капитал эвазига амалга оширса бўлар эди. Аммо иқтисодий тараққиёт учун ўз маблағи етарли бўлмаган корхона учун асосий воситалар кўпайишига узоқ муддатли қўйилма эвазига амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Таҳлил қилинаётган корхонада хусусий капиталнинг капиталлашлик коэффициенти 0,027 га ўсган.
Бу кўрсаткични умуман ижобий баҳолаш мумкин. Асосий воситаларнинг умумий хўжалик маблағларидаги ҳиссаси 0,0002 камайган. Бу эса корхона активида айланма маблағлар ҳиссасининг ошганлигидан далолат беради.
Айланма маблағларнинг кўпайишига баҳо беришда корхонанинг қайси соҳа билан шуғулланишига ҳам аҳамият бериш лозим. Агар корхона савдо билан шуғулланса у ҳолда айланма маблағларнинг усиши асосий воситалар ўсишига нисбатан жадалроқ бўлади. Агар корхона ишлаб чиқарувчи соҳа бўлса унда техника ва технологиянинг кўпайгани, айланма маблағларнинг камайгани, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тезлик билан сотилиб кетгани маъқул. Шу туфайли таҳлил жараёнида ҳар бир объектнинг соҳасидан келиб чиққан ҳолда уларнинг хусусиятларини тўлароқ ўрганишни тоқозо қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳам асосий воситалар таҳлилига алоҳида аҳамият берилади. Унинг таҳлили хўжалик фаолияти таҳлилининг ажралмас таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Аммо асосий восита иқтисодий жараённинг асосий элеминти сифатида бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилганда ҳам улар билан қўшиб кўп ҳолларда асосий омил сифатида ўрганилиши лозим.
Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling