3. Ҳарактдаги маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар:
Умумий ҳаракатчанлик (монёврлик) коэффициенти (Кух) ёки харакатдаги маблағларнинг фаоллик коэффициенти ҳаракатдаги (оборотдаги) маблағнинг умумий маблағлардаги ҳиссасини ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши ва унинг формуласи: Кух = Ухм / Б Бунда Ухм умумий ҳарактдаги маблағлар;
Соф харакатчанлик коэффициенти (Ксхм) соф ҳаракатдаги маблағларнинг умумий маблағлардаги ҳиссасини ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши ва у қуйидаги формула билан топилади: Ксхм = Схм / Б Бунда Схм-қз маблағларининг товар заҳиралари ва пул маблағларидаги қисми;
Соф харакатдаги маблағларнинг фаоллик коэффициенти (Кф) Соф ҳаракатдаги маблағларнинг умумий ҳаракатдаги маблағлардаги ҳиссасини ифодалайди. Бу юқори бўлса яхши ва у қуйидаги формула билан аниқланади: Кф = Схм / Ухм
4. Асосий воситалар билан боғлиқ кўрсаткичлар:
Асосий воситанинг умумий маблағидаги ҳиссасини ифодаловчи коэффициенти (Кавҳ) асосий воситаларнинг корхона умумий хўжалик маблағлардаги ҳиссасини ифодалайди. Бунинг аниқланиш формуласи қуйидагича: Ķавх = Ав / Б;
Ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) капиталлашганлик коэффициенти (Кумк) ўз маблағларининг (хусусий капи-талнинг) қанча қисми асосий восита-ларга (капиталга) сарф қилинган-лигини кўрсатади. Бу юқори бўлса яхши ва бунинг аниқланиш формуласи: Кумк = (Ав - Умп) / Ўм;
Асосий воситалар жамғарилишининг интенсивлиги коэффициенти (Кин) бир йилда асосий воситаларнинг қанча қисми жамғарилаётганлигини ифодалайди ва у қуйидаги формула билан аниқланади: Кин = Авжэ / Ав Бунда Авжэ-Асосий воситаларнинг жорий йилдаги эскириш қиймати;
Асосий воситалар жамғарилишининг умумий коэффициенти (Кавжу) Асосий воситалар қийматининг қанча қисми такрор тўпланганлигини ва қанча қиймати қолганлигини ифодалайди ва унинг аниўланиш формуласи қуйидагича: Кавжу = Авуэ / Ав Бунда Авуэ-асосий воситаларнинг эскиришининг умумий суммаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |