Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш йўллари


Download 0.6 Mb.
bet5/16
Sana02.06.2024
Hajmi0.6 Mb.
#1834805
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2,2

Ухм = Ум + Умп - Авот
Формулада ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китобларнинг ярми олиниши кўрсатилган. Агар корхона ишчи ва хизматчиларга аванс бермайдиган бўлса у ҳолда ушбу кўрсаткич миқдори тўлиқ олинади.
Ушбу кўрсаткичларни таҳлил қилиш учун фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятларидан бирининг 1999 йилги ҳисоботи маълумотларидан фойдаланилди (корхона раҳбарларининг илтимосига кўра баъзи кўрсаткичлар улар учун тижорат сири ҳисобланганлигини инобатга олиб корхонанинг номи келтирилмади. Таҳлил учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (13.2 - жадвал).


13.2 - Ж а д в а л
Корхонанинг ўз маблағлари (хусусий капитал) билан боғлиқ кўрсаткичларнинг 1999 йилги ҳисоб-китоби
минг сўм






Йил


Йил


Ўзгариши




Кўрсаткичлар













бошида


охирида


Сўммада (+,-)




















Фоизда, %


























Хажм кўрсаткичлари:



1.

Балансдаги умумий сўмма (Б)

1847,5

2064,8

+217,3

111,8




2.

Ўз маблағлари (хусусий капитал) Ўм

492,3

531,1

+38,8

137,9




3.

Асосий воситалар (ка-питал) ва оборотда бўл-маган фаоллар (Авот)

382,4

427,1

+44,7

111,7




4.

Узоқ муддатли пассивлар (Умп)

13,7

20,8

+7,1

151,8




5.

Умумий ҳаракатдаги ўз маблағлар (2+4-3) (Ухм)

123,5

124,5

+1,0

130,8






Нисбий кўрсаткичлар



6.

Ўз маблағи (хусусий капитал) тўпланиш (концентрацияси) коэффициенти (Кхкк-2қ:1қ:)

0,266

0,257

-0,009

96,7




7.

Молиявий қарамлик коэффициенти (Кмк=1қ:2қ)

3,75

3,89

+0,14

133,7




8.

Ўз маблағлари (хусусий капитал)нинг ҳара-катчанлик (монё-вирлик) коэффициенти (Кхқ-5қ:2қ)

0,251

0,234

-0,017

93,2





Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонанинг ўз маблағлари (хусусий капитал) билан боғлиқ бўлган тўлов қобилиятини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳажми турли йўналишга эгадир. Уларнинг ҳажми бутунлай ўзгарган. Жумладан, хусусий капиталнинг тўпланишини (концинтрациясини) ифодаловчи коэффициент 0,009 га ёки 3,3 % га (130-96,7) камайган. Бу эса корхонанинг ўз маблағи ўсиш суръатининг (137,9%) умумий маблағи ўсиш суръатига нисбатан (111,8 %) кам эканлиги эвазига содир бўлган. Ушбу кўрсаткич корхона маблағи таркибида четдан жалб қилинган маблағларнинг кўпайганлигини ва унинг қарамлигининг ошганлигидан далолат беради. Ҳақиқатда, корхонанинг молиявий қарамлигини ифодаловчи коэффициент 0,14 га ёки 3,7% га ошган. Хусусий капиталнинг ҳаракатчанлик коэффициенти ҳам 0,017 га ёки 6,8% га (130 - 93,2) камайган. Бу эса умумий ҳаракатдаги маблағлар ўсиш суръатининг (130,8 %) ўз маблағлари ўсиш суръатига нисбатан (137,9 %) камлигидандир.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, таҳлил қилинаётган корхонанинг ўз маблағлари билан боғлиқ бўлган молиявий барқарорлиги ҳисобот даврида анча сусайган. Ушбу кўрсаткичлар системасидан умумий комплекс кўрсаткични (Кк) аниқлаш ҳам мумкин. Бу учун қуйидаги формула тавсия қилинади:
n
Кк = П А ij
i=1
Бунда А - молиявий барқарорликни ифодаловчи ўз
маблағлари билан боғлиқ кўрсаткичлар миқдори;
i - кўрсаткичларнинг тартиб сони (i= 1,n);
n - кўрсаткичларнинг умумий сони;
П - кўпайтириш белгиси;
ij - ҳар бир i - кўрсаткичнинг индивидуал индекси.

Ушбу модулга молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичларнинг учтаси киритилган. Булар бир хил ўлчамга эга. Аммо уларнинг йўналиши ҳар хил. Уларни бир хил йўналишга ҳам келтириб олиш лозим, чунки хусусий капиталнинг концентрацияси ва унинг ҳаракатчанлиги коэффициентларининг кўпайиши натижасида молиявий барқарорлигининг яхшиланишидан далолат берса, молиявий қарамлик коэффициенти эса, унинг тескариси. Шу учун молиявий қарамлик коэффициентини ҳам бир хил йўналишга келтириб оламиз. Бунинг учун молиявий қарамлик коэффициентини бирга бўлиб олиш лозим.



Агар бирни шу кўрсаткич индексига бўлиб олинса чиққан натижанинг кўпайиши молиявий барқарорликнинг яхшиланаётганлигидан далолат беради ва бошқа кўрсаткичлар билан бир хил йўналишга эга бўлади.
Бизнинг мисолимизда комплекс кўрсаткич 0,869 ни
1
(0,967 х ----------------- х 0,932)
1,037
ташкил қилади ёки ушбу миқдорни 86,9 % деб ҳам қабул қилиш мумкин. Комплекс кўрсаткич ҳажмидан ҳам кўриниб турибдики, ушбу корхонанинг хусусий капитал билан боғлиқ молиявий барқарорлиги сусайган.
Молиявий барқарорликнинг ўз маблағлари билан боғлиқ гуруҳини яхшилаш учун шу кўрсаткичларининг ҳар бирига таъсир қилувчи омилларини аниқлаш ва уларни ҳисоблаш лозим. Масалан, ўз маблағларининг ҳаракатчанлик (моневрлик) коэффициентига (Кхк) қуйидаги омиллар таъсир қилади:
1. Умумий ҳаракатдаги маблағларнинг тўпланиш (концентрацияси) коэффициенти. (Кухм) ушбу кўрсаткич (омил)ни аниқлаш учун умумий ҳаракатдаги маблағларни (Ухм) корхонанинг умумий мулкига (баланс суммасига) (Б) бўлиш лозим.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling