Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш


Молиявий инвестициялар баланс қийматини қайта баҳолаш


Download 105.36 Kb.
bet4/5
Sana08.04.2023
Hajmi105.36 Kb.
#1341885
1   2   3   4   5
Bog'liq
12-сонли БҲМС

Молиявий инвестициялар баланс қийматини қайта баҳолаш
20. Қисқа муддатли (жорий) инвестицияларни бозор қиймати бўйича ҳисобга олувчи хўжалик юритувчи субъект ҳисоб сиёсатида инвестициялар баланс қийматининг камайиши ёки кўпайишини қуйидагича акс эттиради:
20.1. Даромад ёки харажат сифатида;
20.2. 21-бандга мувофиқ равишда.
21. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қайта баҳолаш натижасидаги қўшимча баҳолаш суммаси хусусий капиталга қайта баҳолашдан даромад сифатида қўшилади. Молиявий инвестициялар қиймати пасайганда камайтириш хусусий капиталда акс эттирилган ўша инвестицияларни қўшимча баҳолаш суммаси ҳисобидан амалга оширилади. Агар молиявий инвестициялар қийматини камайтириш суммаси қайта баҳолашдан олинган даромад суммасидан ошса, бу фарқ харажат сифатида тан олиниши керак. Қиймати пасайтирилган инвестицияларни қўшимча баҳолаш миқдори шу инвестициялардан келган зарар қоплангандан сўнг хусусий капитал кўпайишига киритилади.
Молиявий инвестицияларни сотиш ва ўтказиш
22. Инвестицияларни сотишда сотишдан олинган тушум билан баланс қиймати ўртасидаги фарқ тегишли харажатларни (брокер ёки дилер хизмати ҳақи) чиқариб ташлангандан сўнг даромад ёки харажат сифатида тан олинади.
Агар қисқа муддатли молиявий инвестициялар балансда портифел усули бўйича харид қиймати ёки бозор қийматидан иборат икки қийматнинг энг пасти бўйича ҳисобга олинган бўлса, уларни сотишда даромад ёки зарар реализация нархи билан харид нархи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Агар инвестиция илгари қайта баҳоланган ёки бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган, баланс қиймати эса қўшимча баҳолаш қийматини ҳисобга олган ҳолда кўпайтирилган бўлса, хўжалик юритувчи субъект ҳисоб сиёсатини тасдиқлаши ёки қўшимча баҳолашни қолдиқ суммасини даромад счётига кредитлаши ёхуд уни тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказиши керак. Бу ҳисоб сиёсати 3-сонли БҲМС «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»га мувофиқ қўлланилиши керак.
23. Агар қисқа муддатли молиявий инвестициялар икки қийматнинг: харид қиймати билан бозор қийматининг энг кичиги бўйича ҳисобга олинадиган бўлса, узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қисқа муддатли (жорий) инвестицияларга ўтказиш ҳам икки қиймат: харид қиймати билан баланс қийматининг энг кичиги бўйича амалга оширилади.
24. Агар узоқ муддатли молиявий инвестициялар илгари қайта баҳоланган бўлса, уларни қисқа муддатли (жорий) инвестициялар тоифасига ўтказишда ва бу қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестициялар бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган бўлса, қайта баҳолаш қиймати баланс қийматидан чиқариб ташланиши керак.
Агар қисқа муддатли инвестициялар бозор қийматидаги ўзгариш даромадга киритиладиган бўлса, қўшимча баҳолашнинг қолган ҳар қандай миқдори даромадга ўтказилиши керак.
25. Қисқа муддатли молиявий инвестицияларни узоқ муддатли молиявий инвестициялар тоифасига ўтказиш харид қилиш қиймати ва бозор қийматидан энг кичиги бўйича ёки бозор қиймати бўйича, агар инвестиция илгари шу қиймат бўйича ҳисобга олинган бўлса, амалга оширилади.

Download 105.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling