Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш
Инвестицияларнинг баланс қиймати Қисқа муддатли (жорий) инвестициялар
Download 105.36 Kb.
|
12-сонли БҲМС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узоқ муддатли молиявий инвестициялар
Инвестицияларнинг баланс қиймати Қисқа муддатли (жорий) инвестициялар
13. Қисқа муддатли (жорий) активлар сифатида тасниф қилинган инвестициялар бухгалтерия балансида қуйидагича ҳисобга олиниши керак: 13.1. Бозор қиймати; 13.2. Харид қиймати ва бозор қийматидан иборат икки қийматнинг энг кичиги бўйича ҳисобга олиниши керак. Агар қисқа муддатли молиявий инвестициялар харид қиймати ва бозор қийматларидан энг кичиги баҳоси бўйича ҳисобга олинадиган бўлса, баланс қиймати инвестиция портфелининг умумий қиймати асосида ёки инвестициялар турлари бўйича ёхуд алоҳида инвестициялар асосида аниқланади. 14. Қисқа муддатли инвестициялар бозор қийматининг ўзгаришидан келадиган даромад ёки зарар, содир бўлган ҳисобот даврида тан олинади. Узоқ муддатли молиявий инвестициялар 15. Узоқ муддатли активлар сифатида тасниф қилинган инвестициялар бухгалтерия балансида қуйидагича ҳисобга олиниши керак: 15.1. Харид қиймати бўйича: 15.2. Қайта баҳолашни ҳисобга олган қиймат бўйича; 15.3. Инвестиция портфели усули бўйича аниқланган, харид қиймати ва бозор қийматидан энг кичиги баҳоси бўйича ҳисобга олинади. 16. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қайта баҳолаш учун қайта баҳолашни амалга ошириш даврийлигини, шу жумладан узоқ муддатли инвестициялар тоифаларини аниқлаш зарур. 17. Баланс қийматининг вақтинча пасайишини истисно этган ҳолда инвестициялар қиймати пасайганда барча узоқ муддатли инвестицияларнинг баланс қиймати пасайтирилади. Бундай пасайтириш ҳар бир алоҳида молиявий қўйилма бўйича аниқланади ва тайёрланади. 18. Узоқ муддатли инвестициялар харид қиймати бўйича ҳисобга олинади. Узоқ муддатли инвестицияларнинг қиймати қайтарилмайдиган, пасайган, пасайиб борган ҳолларда бу инвестицияларнинг баланс қиймати ҳар бир инвестиция бўйича алоҳида камайтирилиши керак. Бунда хатарнинг турлари, инвестиция қилинаётган субъектда инвесторнинг улуши эътиборга олинади. 19. Узоқ муддатли инвестициялар баланс қийматининг вақтинча пасайиши ҳисобда акс эттирилмайди. Қиймат пасайишининг бошқа ҳоллари 21-бандда кўриб чиқилади. Download 105.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling