Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш
Download 105.36 Kb.
|
12-сонли БҲМС
- Bu sahifa navigatsiya:
- МОЛИЯВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
- Амал қилиш соҳаси
«ТАСДИҚЛАНГАН» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Э.Ф. ГАДОЕВ МОЛИЯВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ 12-СОН БҲМС [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 16 январда 596-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] Умумий қоидалар 1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади. Мақсад 2. Мазкур стандартнинг мақсади молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш усулини аниқлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларида инвестициялар бўйича ахборотларни ёритиб бериш ҳисобланади. Амал қилиш соҳаси 3. Мазкур стандарт хўжалик юритувчи субъектлар томонидан молиявий инвестицияларни бухгалтерия ҳисобида ва улар тўғрисидаги ахборотларни ёритиб бериш учун қўлланилиши лозим. 4. Хўжалик юритувчи субъект молиявий инвестицияларни мазкур стандартнинг 7 — 28-бандларида баён қилинган тартибга мувофиқ юритади ва улар қуйидаги масалаларни ўз ичига олади: 4.1. Молиявий инвестицияларни (қисқа муддатли ва узоқ муддатли) тоифаларига қараб таснифлаш; 4.2. Молиявий инвестициялар қийматини аниқлаш ва уларни молиявий ҳисоботларда акс эттириш; 4.3. Молиявий инвестицияларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш; 4.4. Молиявий инвестициялар қийматининг қайтарилмайдиган пасайиши. 5. Мазкур стандартда қуйидагилар кўриб чиқилмайди: 5.1. Фоизлар, роялти, дивидендлар ва ижара ҳақи шаклидаги инвестициялар бўйича олинган даромадларни тан олиш асослари (БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар» га ва БҲМС «Лизинг ҳисоби» га қаранг); 5.2. Шўъба жамиятларга инвестициялар (БҲМС «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар ва шўъба жамиятларга инвестицияларни ҳисобга олиш» га қаранг); 5.3. Биргаликда фаолиятга инвестициялар (БҲМС «Биргаликда фаолиятдаги иштирок улушини молиявий ҳисоботда акс эттиришга» қаранг); 5.4. Гудвилл, патентлар, савдо маркалари ва шунга ўхшаш бошқа номоддий активлар; 5.5. БҲМС «Лизинг ҳисоби» да келтирилган таърифга мос келадиган молиявий лизинг. Download 105.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling