Молиявий ҳисобот моҳияти ва унинг таркиби


Қуйидаги ҳолатларда инвентаризация муддатидан олдин ўтказилиши шарт


Download 0.63 Mb.
bet2/2
Sana02.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1146550
1   2
Bog'liq
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБOT

Қуйидаги ҳолатларда инвентаризация муддатидан олдин ўтказилиши шарт:
корхона мол-мулкини ижарага бериш, сотиб олиш, сотиш, шунингдек давлат корхонасини акциядорлик жамиятига айлантириш чоғида;
молиявий ҳисобот тузишдан олдин, лекин ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин инвентаризация қилинган мулк бундан мустасно;
асосий воситалар ва товар-моддий заҳираларни қайта баҳолашда;
- моддий жавобгар шахс ўзгарганида;
- талон-тарож қилиш ёки суиистеъмол қилиш, шунингдек бойликларнинг бузилиши билан боғлиқ фактлар аниўланганида;
- ёнғин ёки табиий офатлар содир бўлганида;
корхона тугатилаётганида тугатиш балансини тузиш олдидан ва бошқа ҳолларда.
«Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМАга биноан асосий воситалар инвентаризацияси камида икки йилда бир марта ўтказилади, кутубхона фонди 5 йилда бир марта инвентаризация қилинади.
«Товар-моддий заҳиралар» номли
4-сон БҲМАга биноан товар-моддий заҳиралар инвентаризацияси камида бир йилда бир марта ўтказилади.
Молиявий ҳисоботлар маълум бир ҳисобот даври ёки маълум бир ҳисобот санаси бўйича тузилади. Бунда бухгалтерия баланси ва ҳисобварақлардаги қолдиқлар бўйича маълумотлар маълум бир санага тузилади, молиявий ҳисобот шаклларининг қолганлари эса маълум бир давр учун тузилади.
Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври 1 январдан 31 декабригача бўлган давр календарь йил ҳисобланади.
Чораклик молиявий ҳисобот ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан тақдим этилади. Ярим йилликнинг молиявий ҳисоботи шу йилнинг 25-июлидан кечикмасдан тақдим этилиши керак.
Бир шаҳарда жойлашган корхоналар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим қилиш муддати уни айнан тақдим қилинган кун ҳисобланади, бошқа шаҳардагилар учун эса жўнатилган ва алоқа бўлими муҳри билан белгиланган кун ҳисобланади.
Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling