Молиявий менежментнинг математик асослари


Download 46.75 Kb.
bet1/11
Sana21.11.2023
Hajmi46.75 Kb.
#1793025
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-6маъруза


МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТНИНГ МАТЕМАТИК АСОСЛАРИ
4.1. Пул маблағлари концепцияси ва фоиз ставкалари
Режа:

  1. Молиявий менежментнинг математик асослари. Пул маблағларининг келгуси қиймати.

  2. Фоиз ставкаларининг турлари: оддий, мураккаб, оддий ҳисоб ва мураккаб ҳисоб фоиз ставкалари ва уларнинг турли хил ҳолатларда ўзига хос хусусиятлари.



Таянч сўз ва иборалар: пул маблағларининг жорий ва келгуси қиймати, фоиз ставкалари, дисконт ставкаси, аннуитетлар, инфляция.


1-савол баёни. Молиявий менежментнинг математик асослари деганда энг аввало пулнинг вақтинчалик қиймати ва фоизли ҳисоб-китоблар тушунилади. Пулнинг вақтинчалик қиймати деганда “Сўмнинг бугунги қиймати келажакдаги қийматидан юқори бўлади” деган фикр тушунилади. Ушбу фикр бир қатор қуйидаги омиллар билан белгиланади:

  • Шахс ихтиёридаги пул маблағлари нафақат истеъмол учун, балки уни кўпайтириш мақсадида ҳам фойдаланилиши ҳам мумкин. Бунда келажакда олиниши мумкин бўлган бу пул маблағи бугун қўшимча даромадга эга бўла олмайди ҳамда қайтариб ололмаслик рискига эга бўлади;

  • Инфляцион иқтисодиёт шароитида пул объектив равишда қадрсизланиш хусусиятига эга бўлади ва харид қобилиятини йўқотади. Бу эса инфляция шароитида бугунги пул маблағига эртанги худди шу пул маблағига нисбатан кўпроқ маҳсулот харид қилиш мумкин бўлади.

Бизнес-режани амалга ошириш учун пул маблағлари киритишни амалга ошириш турли вақт оралиғида пул маблағлари оқими билан боғлиқ бўлган молиявий-иқтисодий ҳисоб-китобларни амалга оширишни талаб қилади. Бундай баҳолаш концепцияси шунга асосланадики, пул қиймати вақт ўтиши билан пул бозоридаги фойда нормасини ҳисобга олган ҳолда ўзгариб боради, бу норма сифатида одатда ссуда фоизи нормаси қабул қилинади. Мазкур ҳолатда фоиз деганда пул бозорида пулдан фойдаланиш натижасида олинувчи даромад миқдори тушунилади. Инвестициялаш узоқ муддатли жараён эканлигини ҳисобга олган ҳолда, инвестиция киритилган пайтдаги пул қийматини уни бўлажак фойда, амортизация ажратмалари ва бошқа шаклда қайтиб келиш пайтидаги қиймати билан таққосланади.
Инвестиция киритиш ва пул маблағларини қайтиб олиш пайтидаги пул қийматини таққослашда иккита асосий тушунча – пулнинг ҳозирги қиймати ва келажакдаги қийматидан фойдаланиш қабул қилинган.

Download 46.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling