Инвестициянинг 1 сўмлик жорий қиймати (дисконтлаштириш коэффициенти)
1
|
1 : 1,15
|
0,870
|
2
|
0,870 : 1,15
|
0,756
|
3
|
0,756 : 1,15
|
0,657
|
4
|
0,657 : 1,15
|
0,572
|
5
|
0,572 : 1,15
|
0,497
|
6
|
0,497 : 1,15
|
0,433
|
7
|
0,433 : 1,15
|
0,377
|
Ушбу йўл билан аниқланган коэффициентлар миқдори 1-иловада келтирилган.
Дисконтлаштириш коэффициентининг келгуси қийматини (Кджқ) аниқлаш учун ўзидан олдинги фоиз ставкасининг коэффициентдаги миқдорини жорий йилдаги фоиз ставкасининг коэффициентдаги миқдорига кўпайтирилади. Бу учун қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия қилинади:
Кдкқ = Р . (1 + Z)n
Бунда Р - Лойиҳанинг бир сўмлик ўтган даврдаги келгуси қиймати.
Ушбу формула асосида 7 йилга мўлжалланган инвестиция ёки пул оқимларининг 15 % ставка билан келгуси қийматини аниқлаш учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз (4.2-жадвал).
4.2 - жадвал
Инвестиция лойиҳасининг (пул оқимларининг) 1 сўмлик келгуси қийматини аниқлаш ҳисоб-китоби
Йиллар
|
Ҳисоблаш усуллар
(Z = 15 %)
|
Инвестициянинг 1 сўмлик келгуси қиймати
|
1
|
1,0000 х 1,15
|
1,1500
|
2
|
1,1500 х 1,15
|
1,3225
|
3
|
1,3225 х 1,15
|
1,5209
|
4
|
1,5209 х 1,15
|
1,7490
|
5
|
1,7490 х 1,15
|
2,0114
|
6
|
2,0114 х 1,15
|
2,3131
|
7
|
2,3131 х 1,15
|
2,6600
|
Аннуитет ҳам пул оқимлари ва инвестицияларни баҳолаш ва таҳлил қилишда кенг қўлланилади.
Аннуитет деганда инвестиция ёки пул оқимларининг бугунги қиймати тенг даврда (ҳар ойда, чарокда ёки йилда) тенг миқдорда қўйилиб ёки олиниб борилса маълум вақтдан кейин белгиланган фоиз ставкаси билан қанча миқдорда бўлиши тушунилади.
Бошқача қилиб айтганда, доимий равишда бир хил тўловлар ёки тушумлар содир бўлиб турадиган жараёнларни ҳисобга олиш учун аннуитетлардан фойдаланиш мумкин. Масалан, фирма ҳар ойи 10,0 минг сўм сувдан фойдаланганлиги учун тўлаб туриши кўзда тутилган бўлиши мумкин. Ёки мазкур фирмага ускунани ижарага олганлиги учун ҳар ойи 20,0 минг сўмдан ижара ҳақи тўлаб туриши лозим. Шу бир хил вақтда бир хил миқдорда тўланадиган сўмма аннуитет сўммаси деб айтилади.
Аннуитетлар моҳияти жиҳатидан оддий ва қопланадиган турларга бўлинади. Оддий аннуитет давр охирида тўланади, қопланадиган аннуитет эса давр бошида тўланади.
Оддий аннуитетнинг ҳам икки хил жорий қиймат ва келгуси қийматини аниқлаш усуллари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |