Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Индивидлар нима ва уларни уй хо'жалиги билан қандай алоқаси бор?


Download 361.26 Kb.
bet39/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

145. Индивидлар нима ва уларни уй хо'жалиги билан қандай алоқаси бор?
Индивидлар – уй хўжалиги аъзоларининг эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида зарурий пул фонд-ларини (жорий истеъмол даражасини, пул резервларини, инвестициялаштиришни ушлаб (сақлаб) туриш учун ва ҳ.к.) шакллантириш ва улардан фойдаланишга оид унинг ишти- рокчилари (аъзолари) ўртасида вужудга келадиган муносабатлар уй хўжалигининг ички молиявий муносабат-лари ҳисобланади.

146. Уй хо'жаликларида молиявий қарорлар қабул қилишнинг о'зига хос хусусиятларини келтиринг.
Уй хўжалиги томонидан молиявий қарорлар қабул қилинадиган меъёрлар ва қоидалар ташқи омиллар таъсири натижасида шаклланади. Бундай ташқи омилларга қуйи-дагилар киради:
~ ижтимоий муносабатларни меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш;
~ умумий иқтисодий вазият;
~ таркибий ўзгаришлар;
~ инфлятсион кутишлар;
~ инвестицион муҳит;
~ давлатнинг ижтимоий сиёсати;
~ ва бошқалар.
Уй хўжаликларида молиявий қарорлар қабул қилишнинг хусусиятлари тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Якуний истеъмолнинг манбаи ва харажатларда бюджет чекланмаларини аниқлаб берганлиги учун уй хўжаликларида даромадларни шакллантириш жараёни принтсипиал жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Даромадлар қанча кўп бўлса, уй хўжаликларининг молиявий имкониятлари шунча юқори ва молиявий қарорлар диапазони шунча кенг бўлади. Молиявий қарорлар уй хўжаликларининг активларини ҳисобга олган ҳолда келгуси давр даромадларининг таркибий тузилмасини шакллантиришга ҳам тегишли бўлиши мумкин.

147. Уй хо'жаликлари даромадларини тушунтиринг
Маълум бир даврда уй хўжаликларининг ихтиёрига келиб тушувчи пул маблағлари суммалари уларнинг даро-мадлари дейилади. Бундай даромадлар турли шаклларда намоён бўлади, миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тизими билан ўлчанади, иқтисодий мазмунига кўра турли манба-лардан ташкил топади.
Энг умумий кўринишда, уй хўжаликларининг жами даро-мадларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1. уй хўжаликларининг натурал шаклдаги даромадлари;
2. уй хўжаликларининг пул шаклидаги даромадлари.
Натурал даромадлар товар шаклига эга эмас ва улар ўз-ўзини таъминлашга мўлжалланган уй хўжалиги аъзолари меҳнатининг натижасидан иборат бўлади. Уларнинг тарки-бига қуйидагилар кириши мумкин:
~ томорқадан олинган маҳсулотлар;
~ уй хўжаликларида истеъмол қилинадиган ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридан
~ олинган натурал тўловлар.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling