Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?
Суғуртанинг ривожланиш босқичлари
Download 361.26 Kb.
|
Moliya(1-200). - копия
. Суғуртанинг ривожланиш босқичлариСуғурта бозорининг жадал ривожланиши, суғурта хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжнинг йил сайин ошиб бориши туфайли бозорнинг суғурталовчилар ҳамда уларнинг мижозлари бўлмиш юридик ва жисмоний шахсларга суғурта фаолияти билан боғлиқ хизматларни кўрсатишга ихтисослашган суғурта сюрвейерлари, актуарийлар каби янги муассасаларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Сюрвейер инглизча “сурвеёр” сўзидан олинган бўлиб, бу тушунча Ўзбекистон суғурта бозорида 1997 йилдан қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 618-сонли қарори билан тасдиқланган “Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги Низом”да суғурта сюрвейерининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўз ифодасини топди. Шу йили Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди ва унда суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари қатори суғурта сюрвейерлари фаолият йўналишларининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди. Мазкур қонуннинг 96 ва 97-моддаларида суғурта сюрвейерининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб қўйилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Суғурта сюрвейери қуйидагилар бўйича хизматлар кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахсдир: суғурта шартномаси тузилгунига қадар суғурта объйектини кўздан кечириш ва текшириш; суғурта шартномаси тузилгунига қадар барча фактларни ва таваккалчилик ҳолатларини таҳлил қилиш, таваккалчилик даражасини аниқлаш; текширилаётган суғурта объйекти бўйича хулоса тузиш. Суғурта экспертизасини ўтказишга ваколатли мутахассисларнинг (експертларнинг) иш тартиби суғурта сюрвейери томонидан белгиланади. Суғурта сюрвейери ўз фаолиятини суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади. Суғурта сюрвейери: суғурталовчи сифатида суғурта ва қайта суғурта қилиш операциялари ўтказишга; суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширишга; суғурталовчиларнинг устав фондларида иштирок этишга ҳақли эмас. Суғурта сюрвейери ишининг натижалари бўйича ҳисобот тақдим этилади, суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) бу ҳисоботдан суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси тузиш чоғида фойдаланиши мумкин. Суғурта сюрвейерининг ҳисоботида кўрсатилган хулосалар мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин. 173. Қайта суғурта қилишнинг моҳияти ва турлари? Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, суғурта ташкилоти томонидан суғурта, ўзаро суғурта ва қайта суғурта операцияларини амалга оширишда ҳар қандай суғурта тури бўйича тарифлар ҳисоб-китоби актуар ҳисоб-китобларга таянилган ҳолда аниқ суғурта объйектининг қийматига нисбатан ҳисоблаб чиқилади. Умуман актуар ҳисоб-китоблар ёрдамида суғурта хизматини ҳамда суғурталовчи томонидан суғурталанувчига кўрсатиладиган хизматнинг қанча туриши аниқланади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида суғурта ташкилотлари томонидан суғурта тарифларини ишлаб чиқишда ва суғурта захираларини шакллантиришда актуар ҳисоб-китобларнинг замонавий услубларидан фойдаланиш қониқарли даражада эмас. Аксарият суғурта ташкилотлари суғурта тарифларини ишлаб чиқишда актуар ҳисоб-китоблардан этарли даражада фойдаланмайди. 174. Актуар ҳисоб китоблар нима ва суғурта фаолиятида актуар ҳисоб китобларнинг вазифалари нималардан иборат? Актуар ҳисоб-китобларни суғурта фаолиятида, аниқроқ қилиб айтганда суғурта тарифларини ишлаб чиқишда татбиқ этиш суғурта ташкилотларининг тўлов қобилиятларини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга. Зеро, суғурталовчиларнинг молиявий жиҳатдан барқарор фаолият кўрсатиши, тўлов қобилиятининг мустаҳкамлиги суғурталанувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилишнинг кафолатидир. Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 94 ва 95 –моддаларида актуарийларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган. Актуарий қуйидагиларни ўз ичига оладиган актуар хизматлари кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахсдир: суғурта воқеаси юз беришининг математик жиҳатдан эҳтимоллиги ҳисоб-китобини амалга ошириш, ҳам алоҳида таваккалчилик гуруҳларида, ҳам умуман суғурта мажмуи бўйича зарар этказилишининг такрорийлигини ва уларнинг оқибатлари оғирлиги даражасини белгилаш; суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) зарур суғурта захиралари ва фондларини математик жиҳатдан асослаш ҳамда ҳисоб- китоб қилиш, уларни шакллантириш усулларини ишлаб чиқиш; суғурталовчининг инвестициялар сифатида тўпланган бадаллардан фойдаланишида капитал қўйилма нормаси ва нетто-ставка миқдори ўртасидаги боғлиқликни тариф ставкаларини инвестиция даромади суммасига камайтиришга кўмаклашадиган тарзда аниқлаш; суғурта жараёнини ташкил этиш учун зарур харажатларни асослаш ва суғурта хизматлари таннархини ҳисоб-китоб қилиш; суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар бир тури бўйича тариф ставкаларини суғурталовчилар учун уларни ўтказишнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли хусусиятини ҳисобга олган ҳолда белгилаш; суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция фаолияти натижаларини актуар ҳисоб-китоблардан фойдаланган ҳолда баҳолаш; суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) даромадларини суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар хил турлари бўйича режалаштириш. Актуарий суғурталовчи билан тузилган шартномага мувофиқ фақат актуар хизматлари кўрсатади. Актуарий, агар у актуар ташкилот штатида турган бўлса ёки актуар ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган тақдирда, актуар хизматлари кўрсатишга жалб этилиши мумкин. 175. Актуарй эга бўлган ҳуқуқларни айтинг? Актуарий қуйидаги ҳуқуқларга эга: актуар хизматлари кўрсатиладиган суғурталовчини (қайта суғурталовчини) эркин танлаш; актуар хулосасини тузиш учун зарур бўлган ахборот суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан тақдим этилмаган тақдирда, актуар хизматлари кўрсатишни рад этиш; бошқа актуарийларни ва ўзга мутахассисларни актуар хизматлари кўрсатишда иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш. Актуарий қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Актуарий: суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши; актуар хизматлари кўрсатиш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этиши; актуар хулосасида актуар ҳисоб-китобларнинг камчилик фактларини ва уларни бартараф этишга доир таклифларни акс эттириши шарт. Актуарий зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. капиталлар ва молиявий инструментлар билан боғлиқ операциялар ҳисобварағи, унда капитал трансфертлари, номолиявий активларни сотиб олиш, шунингдек, молиявий талаблар ва мажбуриятлар билан боғлиқ операциялар ҳисобга олинади. Иқтисодий адабиётларда тўлов баланси моддаларининг уч асосий аналитик гуруҳлари ажратиб кўрсатилади: савдо баланси; жорий операциялар баланси; умумий тўлов баланси ёки расмий ҳисоб-китоблар баланси. Халқаро кредитлашдан фойдаланиш хусусиятининг ўзгариши билан боғлиқ равишда халқаро кредит бозори ҳажми кескин ортиб борди. Унинг охирги йўналиши нафақат халқаро айрибошлаш соҳаси (маҳсулотлар, хизматлар ва бошқ.) балки, ишлаб чиқариш соҳаси ҳам бўлди. Бу ҳолат, бирмунча йирик кредитларни узоқ муддатларга жалб этишни, шунингдек, молия-кредит хизматлари мажмуасини ривожлантиришни талаб этарди. 1970 йилларда халқаро кредитни тўлов балансининг тақчиллигини бевосита ёки билвосита молиялаштириш учун фойдалана бошладилар. Хусусий фирмалар билан бир қаторда йирик қарздорлар сифатида ҳукуматлар, давлат ташкилотлари ва корхоналар, халқаро кредит ташкилотлари юзага келди. 176. “Аджастер” тушунчаси моҳияти ва унинг хизматларини келтиринг.
Download 361.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling