Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Download 361.26 Kb.
bet46/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

. Суғуртанинг иқтисодий моҳияти




Маълумки, турли кўнгилсиз ҳодисалар, хусусан, зилзила, сув тошқини, қурғоқчилик, эр кўчкиси, сел, кучли шамол, дўл ва шунга ўхшаш табиий офатлар қадимдан инсоният бошига катта кулфатлар келтирган. Кейинчалик ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, саноатнинг янги босқичга кўтарилиши турли техноген тусдаги хавфларнинг вужудга келишига олиб келган.
Жамиятнинг барча жабҳалари тараққий этиши баробарида фуқароларнинг бир маромда ҳаёт кечиришларига ва корхоналарнинг барқарор фаолият кўрсатишига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ҳам кенгая бошлади. Мана бир мисол. Саноатнинг тез суръатлар билан ривожланиши табиат ва жамият ўртасидаги мувозанатнинг бузилишига, биринчи галда, экологик вазиятнинг танг аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлди. Тўғри, инсоният табиатнинг инжиқликларига кўникиб яшашга ўрганган, аммо, шу билан бир қаторда табиий офатлар, ёнғин ва бошқа нохуш ҳодисалар рўй бериши оқибатида юзага келган зарарлар, йўқотишларнинг ўрнини қоплаш воситаларини излаб топишга ҳам ҳаракат қилган. Ҳатто, инсоният тараққиётининг дастлабки босқичларида ҳаёт кечирган аждодларимиз бундай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бериши натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарлар ва нобудгарчиликлардан сақланиш чораларини кўрганлар. Ана шундай чоралардан бири сифатида қурғоқчиликдан сақланиш мақсадида сув омборлари ва озиқ-овқат захираларини яратганлар. Ҳар эҳтимолга қарши захираларни яратиш ва олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳамда инсониятнинг онги билан бошқариб бўлмайдиган кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши оқибатида юзага келган зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳозирги замон суғурта муносабатларининг асосини ташкил этади.

170. Мажбурий суғурта нима ҳозирги кунда Ўз да мажбурий суъғуртанинг қандай турлари амалга оширилади?


Суғурта мажбурий ва ихтиёрий шаклларда амалга оширилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда мажбурий суғуртанинг қуйидаги турлари амалга оширилади:

  • ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртаси;

  • солиқ органлари ходимларининг давлат мажбурий суғуртаси;

  • давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш;

  • судяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш;

  • Ҳукумат кафолати остида киритилаётган ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилаётган объектлардаги қурилиш рискларини мажбурий суғуртаси;

  • хавфли ишлаб чиқариш объйектига эга корхоналарнинг хавфли ишлаб чиқариш объйектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар этказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;

  • транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;

  • иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш.

171. Суғурта тармоқлари ва уларнинг моҳиятини келтиринг?


Суғурта қуйидаги иккита тармоққа ажратилган:

  • ҳаётни суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади ҳамда суғурта пулларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларини (аннуитетларни) қамраб олади);

  • умумий суғурта (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари).

Ҳар бир суғурта тармоғи суғурта рисклари ва мажбуриятларининг умумий хусусиятларига қараб суғурта классларига бўлинади. Ҳаётни суғурта қилиш тармоғи 4 та ва умумий суғурта соҳаси 17 та классни ўз таркибига олади. Ҳар бир суғурта класси умумий хусусиятларига қараб битта ёки бир нечта суғурта турларини (маҳсулотларини) ўз ичига олади. Суғурта тармоқларига оид суғурта классларининг тўлиқ номланиши 2002 йил 27 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 413-сонли қарори билан тасдиқланган “Суғурта фаолияти классификатори”да келтирилган.

172. Суғуртанинг ривожланиш босқичлари ҳақида гапиринг?



Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling