Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?
Миллий иқтисодиёт ривожланишида халқаро молия муносабатларининг роли ва аҳамияти
Download 361.26 Kb.
|
Moliya(1-200). - копия
Миллий иқтисодиёт ривожланишида халқаро молия муносабатларининг роли ва аҳамиятиЖаҳон иқтисодиётининг ривожланиш жараёни халқаро молия муносабатларининг ривожланиш эволютсияси билан узвий боғлиқдир. Халқаро молия муносабатлари жаҳон хўжалигининг шаклланиши жараёнида алоҳида ўрин тутади. Халқаро молия муносабатлари аста-секин жаҳон хўжа-лигининг таркибий элементига айлана борди. Ҳозирги вақтда халқаро молия муносабатларини жаҳон хўжалигининг ривож-ланиши натижасида шаклланган мустақил иқтисодий тизим сифатида баҳолаш мумкин. Жаҳон хўжалиги – бозор иқтисодиётининг объйектив қонуниятларига бўйсунувчи халқаро молия муносабатлари орқали ўзаро боғлиқ миллий иқтисодиётлар йиғиндиси сифатидаги глобал иқтисодий тизимдир. Жаҳон хўжалигининг барқарор ривожланишида алоҳида олинган миллий иқтисодиётлар ҳолати муҳим ўрин тутади. Чунки, миллий иқтисодиётлар жаҳон иқтисодиётининг асосий субъекти ҳисобланади. Миллий иқтисодиётнинг ривожланишида унинг ташқи дунё билан алоқалари ҳолати, мамлакатнинг халқаро молия муносабатларидаги иштироки муҳим ўрин тутади. Мамлакат-нинг халқаро молия муносабатларидаги иштирокининг кучайишида халқаро молия муносабатларини амалга ошириш механизмларини самарали тарзда ташкил этиш билан узвий боғлиқдир. 161. Валюта курси ва валюта бозорларини тушунтиринг? Валюта айирбошлаш курси мамлакат иқтисодиётини бошқа мамлакатлар билан боғловчи асосий омиллардан биридир. Бир валютанинг бошқа валюта бирлигидаги баҳоси валюта курси деб аталади. У мамлакат иқтисодиётига, ҳатто аҳолининг турмуш тарзига ҳам таъсир кўрсатади. Бунинг сабаби шундаки, биринчидан, валюта курсининг ўзгариши мамлакат экспорт товарларининг рақобатбардошлик даражасига таъсир қилади, иккинчидан, миллий валюта алмашув курсининг пасайиши импорт товарлари ва хизматларининг миллий валютадаги баҳосининг ошишига олиб келади ва шунинг асосида аҳоли харид қувватига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Валюта ёки айрибошлаш курси маълум бир мамлакатни ташқи дунё билан боғлаб туради, шунингдек миллий иқтисодиёт ҳолатини ташқи дунё билан таққослаш, халқро иқтисодий операциялар самарадорлигини баҳолаш имконини беради. Валюта курси мамлакатнинг жорий иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳолати ва истиқболдаги режалари тўғрисидаги барча маълумотларни ўзида мужассам этади. Иқтисодиёти нисбатан очиқ мамлакатлар учун валюта курси муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади. Чунки унинг иқтисодиётга бевосита ёки билвосита таъсир этиши, валюта курсидаги кескин ўзгаришлар эса, миллий иқтисодиётда инқирозли ҳолатларни юзага келтириши мумкин. Хусусан, валюта курсининг ўзгариши мамлакатдаги умумий талаб ҳажмига, нархлар даражасига, фоиз ставкалар ўзаришига, мамлакат ичидаги даромадлар тақсимотига, ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Download 361.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling