Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг асосий вазифалари ва функсиялари нималардан иборат?


Download 361.26 Kb.
bet18/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

104. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг асосий вазифалари ва функсиялари нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 2006 йил 11 майдаги ПФ–3751-сонли Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Жамғарма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги молиявий муассаса бўлиб, фаолиятининг асосий мақсади иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий тармоқларини модернизатсиялаш ва техникавий қайта қуроллантириш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда самарали таркибий ва инвестициявий сиёсатни амалга оширишдан иборат.

105. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг классификацияси тушунтиринг
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг классификацияси. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ўзларининг иқтисодий мазмуни ва ташкил этиш заруратига кўра иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин:
Ижтимоий хусусият касб этувчи жамғармалар. Буларнинг таркибига Пенсия жамғармаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахас-сисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Ел-юрт умиди” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва бошқалар киради;
Иқтисодий хусусият касб этувчи жамғармалар. Буларнинг таркиби Республика Йўл жамғармаси (ушбу жамғарма 2019 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Автомобил йўллари давлат Қумитаси тасарруфига ўтказилди ва унинг асосий функсияларини бажариш мақсадидаги манзилли дастурларни келишиш ва молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги функсиясига ўтказилди), Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб- қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси ва бошқалардан иборат.
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳуқуқий мақомига мувофиқ ҳам классификацияланади. Одатда, улар федератив сиёсий тузумга асосланган давлатларда 3 тага, унитар сиёсий тузумга асосланган мамлакатларда эса 2 тага бўлинади. Жумладан, Федератив мамлакатларда Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалар қуйидагилардан иборат:
Федерал бошқарув мулкида бўлган Давлат жамғармалари;
Федератсия таркибида бўлган штат, республика, эр, кантонлар ва бошқалар мулкидаги минтақавий жамғармалар;
Маҳаллий (мунитсипал) бошқарув ва ихтиёрида бўлган маҳаллий аҳамият касб этувчи жамғармалар.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling