130. Суг'урта сюрвейерлари, актуарийлари ҳақида айтинг.
Сюрвейер инглизча “сурвеёр” сўзидан олинган бўлиб, бу тушунча Ўзбекистон суғурта бозорида 1997 йилдан қўлланилган.
Суғурта сюрвейери ўз фаолиятини суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади.
“Актуар” атамаси “актуарий” тушунчаси билан узвий боғланган ва инглизча «аcтуару», лотинча «аcтуармус» сўзларидан олинган бўлиб, ҳисобчи, тез ёзувчи деган маъноларни англатади.
Актуар ҳисоб-китоблар ўзида статистик ва иқтисодий-математик усуллар асосида тариф ставкаларини ҳисоблаш тизимини мужассамлаштиради.
Шунинг учун бу актуар ҳисоб-китоб тури келгусидаги ҳисоб- китоб деб ҳам аталади.
131. Агар суг'урталанган мулкнинг ё'қолиши ёки зарарланишига қандай ҳолатда суг'урта ташкилоти суг'урта жавобгарлигидан озод этилиши мумкин?
Суғурта ҳодисалари суғурталанувчиларнинг қўпол эҳтиётсизлиги, атайин ҳатти-ҳаракати натижасида воқеа содир этилса ва унинг натижасида мол-мулкка зарар этказилса, бу зарарлар суғурталовчи томонидан қопланмайди. Шу ерда сиёсий рискларни содир бўлиши оқибатида кўрилган зарарлар ҳам қопланмаслигини эслатиб ўтиш ўринли деб ҳисоблаймиз.
Суғурта шартномаси - томонларнинг аниқ юридик ва молиявий муносабатларини белгилаб берувчи хужжатдир.
132. Шахсий суг'урта ва унинг турларини айтинг.
Шахсий суғуртада инсонларнинг ҳаёти, саломатлигини сақлаш билан боғлиқ манфаатлар суғурта объйекти бўлиб ҳисобланади.
Шахсий суғуртага оид энг оммавий суғурта турларига қуйидагилар киради:
~фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
~хорижга чиқувчи фуқароларни суғурта қилиш;
~тиббий суғурта;
~бонус тўловли ҳаёт суғуртаси;
~таълим олиш учун ҳаётни узоқ муддатга суғурталаш;
~никоҳ учун ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш.
133. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суг'урта қилишни тушунтиринг.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳуқуқини олиш учун суғурталовчилар устав капиталининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрдан кам бўлмаслиги керак;
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳуқуқини олиш учун суғурта ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси)нинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган ўз филиалларига ва бошқа алоҳида бўлинмаларига эга бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |