Молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари
Download 170 Kb.
|
Молиявий натижалар ва рентабеллик ифодаловчи кўрсаткичларининг таҳлили
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хусусий капитал рентабеллиги.
- Перманент капитал рентабеллиги.
- Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан олинган ялпи фойданинг таҳлили.
Активлар рентабеллиги. Буни (Ра) аниқлаш учун солиқ тўлангунга қадар бўлган фойдани (СТФ) 100 фоизга кўпайтириб, натижасини узоқ муддатли активлар (УА) билан айланма активлар (АА) суммасининг жамига (яъни баланснинг жамига) бўлиш керак:
Ра = Активлар рентабеллиги ҳисобот даврида 1 сўмлик асосий воситалар билан айланма маблағлар ҳисобига неча сўмлик фойда олинганлигини англатади. Хусусий капитал рентабеллиги. Буни (РХК) аниқлаш учун хўжаликнинг ҳисобот йилидаги соф фойдасини (СФ) 100 фоизга кўпайтириб, уларнинг суммасини хусусий капитал (ХК) нинг ўртача йиллик қийматига бўлиш керак. Рхк = Бу кўрсаткич бир сўмлик хусусий капитал ҳисобига неча сўмлик соф фойда олинганлигини кўрсатади, яъни хусусий капиталдан фойдаланиш самарадорлиги даражасини ифодалайди. Перманент капитал рентабеллиги. Бу рентабелликни (РПК) аниқлаш учун корхонанинг соф фойдасини (СФ) перманент капиталнинг ўртача йиллик қийматига (ПК) бўлиш керак: Рпк = Корхонанинг хусусий капитали билан узоқ муддатли қарз капитали биргаликда перманент капитални ташкил этади. Демак, перманент капитал рентабеллигини қуйидагича ифодалаш мумкин: Рпк = Бунда, ХК-хусусий капитал; ҚК-узоқ муддатли қарз капитали; Перманент капитал рентабеллиги коэффиценти хусусий ва узоқ муддатли қарз капиталларининг 1 сўмига (100 сўмига) қанча соф фойда тўғри келишлигини кўрсатади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан олинган ялпи фойданинг таҳлили. Ҳисобот йилидаги ялпи фойда ҳажмини бизнес-режа бўйича кўзда тутилган фойдага ёки базис йилидаги фойда суммасига солиштириб, унинг мутлақ ва нисбий миқдорлардаги ўзгариши аниқланади. Бошқача айтганда ҳисобот йилидаги фойдадан базис йилидаги ёки режалаштирилган фойда суммасини айириб, унинг ўзгариши (кўпайганлиги ва камайганлиги) аниқланади. Биз, бу ерда ҳисобот йилидаги фойданинг базис йилига нисбатан ўзгаришининг таҳлилини келтирдик. Ҳисобот йилида ҳар бир маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойданинг базис йилига нисбатан ўзгаришини (кўпайишини ёки камайишини) қуйидаги формуладан фойдаланиб аниқлаш мумкин: (q1p1 - q1z1) - (q0p0 - q0z0) = бунда, q1,q0 – мос ҳолда ҳисобот ва базис йилларида сотилган маҳсулот миқдори; р1, p0 –мос ҳолда ҳисобот ва базис йилларида сотилган 1 ц. маҳсулотнинг ўртача сотиш баҳоси. z1, z0 – мос ҳолда ҳисобот ва базис йилларида сотилган 1 ц маҳсулотнинг таннархи. Ушбу келтиририлган формуладан кўриниб турибдики, маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойданинг ўзгаришига бевосита қуйидаги уч омил таъсир қилади: Сотилган маҳсулот миқдорининг ўзгариши (q1-q0); 1 ц маҳсулот ўртача сотиш баҳосининг ўзгариши (р1-p0); 1 ц маҳсулот ўртача ишлаб чиқариш таннархининг ўзгариши (z1- z0). Ялпи фойданинг ўзгаришига омилларнинг таъсирини «Кўрсаткичлар фарқи» ва «Занжирли боғланиш» усуллари ёрдамида аниқлаш мумкин. Биз сотилган пахта мисолида 30- жадвалда келтирилган маълумотлар асосида ялпи фойда таҳлилини амалга оширамиз. Download 170 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling