Молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари


Хўжалик бўйича ялпи фойданинг омилли таҳлили


Download 170 Kb.
bet5/7
Sana15.03.2023
Hajmi170 Kb.
#1271920
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Молиявий натижалар ва рентабеллик ифодаловчи кўрсаткичларининг таҳлили

Хўжалик бўйича ялпи фойданинг омилли таҳлили.


Хўжалик ёки унинг тармоқлари бўйича товар маҳсулотларини сотишдан олинган ялпи фойданинг омилли таҳлилини амалга ошириш учун аввало, унинг базис йилига ёки бизнес режага нисбатан умумий ўзгариши, сўнгра ўзгариши сабаблари аниқланади. Бунинг учун ялпи фойданинг ўзгаришига таъсир этувчи бевосита омиллар аниқланади ва хар бирининг таъсири топилади.
Хўжалик бўйича маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойда суммасининг ўзгаришига бевосита қуйидаги 4 та омил таъсир қилади:

  1. Сотилган маҳсулотлар физик миқдорларининг ўзгариши;

  2. Сотилган маҳсулотлар структурасининг ўзгариши;

  3. Маҳсулот бирлигининг (1 ц маҳсулотнинг) ўртача сотиш баҳосининг ўзгариши;

  4. Маҳсулот бирлигининг (1 ц маҳсулотнинг) ўртача таннархининг ўзгариши.

Ушбу омилларнинг ялпи фойданинг ўзгаришига таъсирини аниқлашдан олдин базис ва ҳисобот йилларининг ҳақиқий кўрсаткичлари билан бир қаторда (ёки ҳисобот йилининг режа ва ҳақиқий кўрсаткичлари билан бир қаторда) шартли кўрсаткичлари ҳам аниқлаб олиниши керак, яъни ҳисобот йилида сотилган маҳсулотларнинг миқдорларига нисбатан таннарх, пул тушуми ва фойда суммалари қайта ҳисобланган бўлиши керак, чунки ушбу шартли кўрсаткичлар омилларнинг таъсирини аниқлаш учун зарур бўлган миқдорлардир. Бу шартли кўрсаткичларга қуйидагилар киради:

  1. Сотилган маҳсулотларнинг шартли ишлаб чиқариш таннархи ( q1 z0)

  2. Сотилган маҳсулотларнинг шартли соф пул тушуми ( q 1 р 0)

  3. 1 сўмлик ёки минг сўмлик соф тушум ҳисобига олинган шартли ялпи фойда суммаси. Бу кўрсаткични жами шартли фойда суммасини ( q1f0) жами шартли соф пул тушуми суммасига ( q1 р0) бўлиб, натижасини 1000 га кўпайтириб, аниқлашни маъқул кўрдик.

Х 1000
Учинчи шартли кўрсаткич нима учун керак?
Бу кўрсаткич сотилган маҳсулот умумий ҳажмининг ўзгариши туфайли юзага келадиган ялпи фойда суммасининг умумий ўзгаришини икки омил ўртасида тақсимлаш учун зарур бўлган аналитик кўрсаткичдир, яъни сотилган маҳсулотлар физик миқдори билан структураси ўзгаришларининг таъсирини ажратиб, аниқлаш учун зарур бўлган аналитик кўрсаткичдир. Демак, ушбу шартли кўрсаткичдан фойдаланиб, шу икки омил ҳар бирининг сотилган маҳсулотлардан олинган ялпи фойданинг ўзгаришига таъсири аниқланади.
Энди, омилларнинг ялпи фойданинг ўзгаришига таъсирини аниқлаш тартибини (услубини) кўриб чиқамиз.
Ялпи фойданинг ўзгаришига омилларнинг таъсирини «Занжирли боғланиш» ва «Кўрсаткичлар фарқи» усуллари ёрдамида аниқлаш мумкин.

Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling