Молиявий рискларни бошқариш


Download 173.02 Kb.
bet3/4
Sana26.01.2023
Hajmi173.02 Kb.
#1125824
1   2   3   4
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Молиявий рисклар турлари

Шу ўринда, молиявий рискларнинг юқоридаги турларига алоҳида тўхтаб ўтишнилозим топдик. Хусусан, бозор риски ҳамда кредит риски тегишли молиявий инструментларга эгалик қилиш жараёнида юзага келади. Бу икки турдаги рисклар,айни вақтда ўзига хос, алоҳида ёки тизимли ҳодиса сифатида нафақат аниқ бирмолия институтининг саъй-ҳаракати, балки бозордаги ўзгаришлар таъсирида кечишини ҳам таъкидлаш ўринлидир.
Бозор рискининг молия институти фаолиятига таъсири маҳсулот нархи ёкибозор сегментлари (масалан, фонд индекси ёки қимматбаҳо металлар нархи) ўзгаришлари ҳолатида тизимли кечади. Молия институтининг инвестицияга йўналтирган маблағлари нархи кескин ўзгариши шароитида бозор рискининг таъсири ўзигахос тарзда ҳам кечиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, кредит риски ҳам шу йўсинданамоён бўлади. Шу билан бирга, йўқотиш(зарар кўриш)лар риски банкнинг кредит портфели оптимал шакллантирилмаганлиги ёки иқтисодий агентнинг кредитга лаёқатлилиги пасайиши оқибатида юзага келиши ҳам мумкин.
Ликвидлик ҳамда валюта рисклари эҳтимолликка кўра, моҳиятан алоҳида,якка тартибда намоён бўлувчи рисклар ҳисобланади. Мазкур рисклар молия институтининг активи ва мажбуриятлари кўлами нисбатан ўзаро мос эмаслиги оқибатида юзага келади. Бу тоифадаги рисклар молия институтининг актив ва мажбуриятлари оптимал баланслашган ҳолларда деярли кузатилмайди.
Фоиз рискининг табиатини аниқлаш бирмунча мураккаб кечади. Бу ҳолат маблағларни жалб этиш ва уларни жойлаштириш ставкасининг тўлиқсиз корреляциясинатижаси сифатида фоиз риски намоён бўлиши билан изоҳланади. Ушбу рисклармолия институти фоиз ставкалари баланслашмаганлиги жараёнига ўз таъсириниўтказа олмайди. Шу боис, бу тоифадаги рискларни минималлаштиришни тўлиқҳажмда таъминлаб бўлмайди, чунки ставкалар тўлиқ баланслашган ҳолларда ҳамфоиз риски тизимли рискнинг «қолдиғи» сифатида сақланиб қолади. Фоиз рискикелиб чиқишига кўра ўзига хос, алоҳида тарзда намоён бўлса-да, у тизимли кечади.
Юқорида келтирилган рискларнинг кейинги 3 тури (ликвидлик, валюта вафоиз рисклари) молиявий воситачиликнинг асосий функцияларидан бири - активлар трансформацияси натижасида юзага келади. Молия институти актив вапассивларининг валюта бўйича ҳамда муддатларга кўра баланслашганлиги даражаси активлар трансформацияси таъсирида ўзгариши мумкин. Бу ўринда, иқтисодийилмий адабиётларда категориялар талқини мазмунан ўзаро аралашиб кетганлигикузатилади. Бунинг изоҳи сифатида фоиз ставкасининг ошиши ҳисобига облигация нархи пасайиши риски ҳам фоиз риски саналишини келтириб ўтиш мумкин.,Мазкур риск айнан бозор рискидан бошқа нарса эмас.Бу жараёнда фоиз риски акция курси пасайиши рискидан ўзаро фарқланмайди.Фоиз ставкаси эса облигация нархи, молиявий ҳолат ўзгариши, корпоратив бошарув сифатини аниқлашнинг муҳим омилларидан бири сифатида намоён бўлади.Ставка таъсири сезиларли бўлган талаб ва мажбуриятлар номутаносиблиги шароитида молия институтининг мажбуран қабул қилган қарори натижаси сифатидафоиз рискини талқин қилиш мумкин.
Валюта риски моҳиятини аниқлашда ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда.Масалан, хорижий валютада жойлаштирилган молиявий инструментлар курсидаги салбий ўзгаришлар оқибатидаги йўқотишлар риски бозор риски ҳисобланади.Кейинги йилларда иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида алмашинув курсининг салбий тебраниши, яъни валюталар бўйича актив ва пассивлар мос эмаслиги оқибатида зарар кўриш эҳтимоли валюта риски сифатида талқин этилмоқда.
Валюта курси фоиз ставкалари ҳаракати билан белгиланади. Фоиз ставкалариҳаракати эса, асосан кредит риски таъсирида кечади. Бу ҳолат валюта риски трансфери ва трансформациясини айнан кредит риски белгилаб беришини англатади. Аниқ бир валютага бўлган талаб унинг жозибадорлиги орқали аниқланганда,мазкур мамлакат риски юзаки баҳоланганлиги намоён бўлади. Инвесторлар камрискли деб, ҳисоблаган валюталар мисолида шундай баҳолашнинг салбий оқибатлари яққол кузатилганлигини қайд этиш мумкин.Иқтисодий адабиётларда хорижий валютада акс эттирилган талаб ва мажбуриятлар ўзаро мос эмаслиги шароитида юзага келадиган рискларни ифодалаш учун
«translation risk» (рискни кўчириш) термини моҳиятан чекланганлиги боис, унингқўлланилаётганини самарали деб бўлмайди.
Кейинги йилларда молиявий инструментлар учун ликвидлик риски ажратиб кўрсатилмоқда. Аммо, уларни ҳар қандай нархда сотиш имконияти чекланганёки нархи ижобий катталикда бўлмаган ҳолатларда кузатиладиган ушбу рискстандарт бозор рискининг хусусий бир кўриниши эканлигини қайд этиш ўринлидир. Бизнинг назаримизга кўра, молиявий инструментларнинг ликвидликрискидан фарқли равишда рискнинг алоҳида бошқа турини ажратиб кўрсатишасосли эмас.



  1. Иқтисодиётни трансформациялашуви шароитида молиявий рискларни ўрганиш зарурати.

Қатор муаллифлар молиявий рискларни кенг талқин этиш нуқтаи назарини қўллаб-қувватлашмоқда. Масалан, молиявий рисклар таркибига ходимнинг хатога йўл қўйиши, ахборот ва техник тизимнинг носозлиги, товламачилик жиноятларини ўзида мужассам этган бошқа рискларни ҳам киритиш саъй-ҳаракатлари оммалашмоқда. Шу ўринда, албатта, бундай тоифадаги рисклар юз бериши оқибатида йўқотиш(зарар)лар сезиларли бўлиши мумкинлигини инкор этмаган ҳолда уларни айнан молиявий рисклар сифатида талқинэтилишини қўллаб-қувватлаб бўлмайди. Бу ҳолат уларнинг табиатига кўраномолиявий бўлган компанияларнинг шу тоифадаги рискларидан фарқланмаслиги билан изоҳланади.


Молиявий рискларнинг ўзаро боғлиқлигини асослаш учун уларнинг қуйидаги жиҳатларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир:
— молиявий рискни бартараф этиш мумкин эмас. Бу далил молия назариясининг ўзаро боғлиқ бўлган «риск-даромад» концепциясига асосланади. Шу боис, молиявий рискни фақат даромад олишдан воз кечиш орқали бартараф этиш мумкин;
— молиявий риск эҳтимолликка кўра ўлчанади, у молия институтлари томонидан амалга оширилаётган активлар трансформацияси жараёнида юзага келади;
— рискларни минималлаштиришнинг мавжуд шакл ва усуллари риск туринингбошқа риск тури(одатда кредит риски)га алмаштирилганлигини ёки субъектларўртасида диверсификацияси амалга оширилганлигини англатади, холос.
Шу жиҳатдан рискларни минималлаштиришнинг форвард, фьючерс, своп, опцион каби воситаларига алоҳида тўхталиб ўтиш ўринлидир. Масалан, форвардли шартномалардан бозор рискини минималлаштиришда фойдаланилади. Аммо фоиз ёки валюта риски зарарини қоплаш имконияти таъминланган ҳолатда ҳам субъектлар шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги кўринишидаги кредит рискидан халос бўла олишмайди. Биржадан ташқари опцион ва своплар амалга оширилганда ҳам бозор рискининг кредит рискига трансформацияси кузатилади. Биржа орқали рискни минималлаштириш ҳам молиявий риск тўлиқ бартараф этилганлигини англатмайди.
Мазкур жараёнда бозор рискидан самарали ҳимоя таъминланган бўлса-да, савдо иштирокчилари — қатор контрагентлар диверсификациялашган кредит рискиқамровида бўлишади. Бу ҳолатда дастлабки ва вариация маржаси орқали умумийкредит риски савдога рухсат берилиши учун талаб этиладиган даражада бўлишигаэришилади. Бу жараён биржалар банкротга учраши ҳолати кузатилаётганлиги,шунингдек, биржа қоидаларида савдоларни маълум даврга тўхтатиб туриш ҳуқуқиамал қилаётганлиги билан изоҳланади.
Рисклар диверсификацияси молия фаолияти, қимматли қоҚозлар портфели,маҳсулот(иш, хизмат) харидорлари, реал инвестиция дастурлари, валюта саватчалари, молия бозори рискларини минималлаштиришга қаратилган жараён сифатида намоён бўлади (чизма).



Download 173.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling