Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari
Download 52.8 Kb.
|
daromadlar hisobi
Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariTalaba: Kholmuminov Kamoliddin 8bh-2020 Mavzu: Moliyaviy hisobotlаr xalqaro stаndаrtlаri tаlаbаlаrigа muvofiq хаridorlаr bilаn tuzilgаn shаrtnomаlаr bo’yichа dаromаdlаrni hisobgа olishҲар қандай иктисодиётнинг ривожланишида даромад муҳим ўрин эгаллайди. Даромад ишлаб чиқаришга нисбатан хосила бўлиб, ижтимоий ривожланиш даражасини намоён қилиб боради. Ҳар бир акциядорлик жамиятлари ижобий молиявий натижа, яъни фойдага эришишга ҳаракат қилади. Бунинг учун ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва харажатлар миқдорини камайтириш керак бўлади. Энг асосийси эса бухгалтерия ҳисобини аниқ ва тўғри юритиш лозим. Акциядорлик жамиятларининг молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши уларнинг фаолияти давомида олган фойдасининг тўғри шакллантирилиши билан алоқадордир.
Даромад “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асоси” да қуйидагича аниқланади: “даромад – бу активларнинг келиб тушиши ёки кўпайиши ёҳуд мажбуриятларнинг камайиши шаклида иқтисодий нафнинг ҳисобот даврида ўсишидир, ва ушбу ўсиш капиталнинг мулк эгаларининг капиталга қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган кўпайишига олиб келади”. Даромад тушунчаси одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад ва бошқа даромадни ўз ичига олади. Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад (кейинги матнда «даромад») ташкилотнинг одатдаги фаолияти доирасида ҳосил бўлади ва турлича номланади, шу жумладан сотишдан тушум, йиғимлар, фоизлар, дивидендлар, роялти ва ижара ҳақи. Ушбу Стандартнинг мақсади айрим турдаги операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳосил бўладиган даромадни ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир.
Даромадни ҳисобга олишдаги асосий масала бўлиб, ушбу даромад қачон тан олиниши кераклигини аниқлаш ҳисобланади. Даромад келгуси иқтисодий наф ташкилот томонидан олиниши эҳтимоли мавжуд бўлганида ва ушбу наф ишончли даражада баҳоланиши мумкин бўлганда тан олинади. Мазкур стандарт ушбу мезонлар бажараладиган ва, шу боис, даромад тан олинадиган ҳолатларни белгилайди. У, шунингдек, ушбу мезонларни қўллаш бўйича амалий кўрсатмаларни беради. Стандарт қуйидаги операция ва ҳодисалар натижасида ҳосил бўладиган даромадни ҳисобга олишда қўлланилиши керак:
Даромад ташкилотнинг фақат ўзи учун олинган ёки олинадиган иқтисодий нафнинг ялпи тушимини қамраб олади. Учинчи томонлар номидан ундириб олинган суммалар, масалан сотишдан солиқлар, товарлар ва хизматлардан олинадиган солиқлар, қўшилган қиймат солиғи, ташкилотга келиб тушадиган иқтисодий наф бўлиб хизмат қилмайди ва капиталнинг кўпайишига олиб келмайди. Шу боис, улар даромадга киритилмайди. Шунга ўхшаш, воситачилик муносабатларида, иқтисодий нафнинг ялпи тушими буюртмачи номидан ундириладиган суммаларни қамраб олади, лекин ташкилотнинг капитали ошишига олиб келмайди. Буюртмачи номидан ундирилган суммалар даромад бўлиб ҳисобланмайди. Аксинча, даромад бўлиб воситачилик ҳақи ҳисобланади
Download 52.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling