Moliyaviy va boshqaruv hisobi


савол Касса дафтарини юритиш тартибига мисоллар киритинг


Download 97.41 Kb.
bet3/6
Sana20.12.2022
Hajmi97.41 Kb.
#1034953
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
11вариант ММ 55 2 Ибрагимходжаев Ж И

2.савол Касса дафтарини юритиш тартибига мисоллар киритинг

Чиқим касса ордери ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат бўйича алоҳида шахсга пул беришда кассир олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишини талаб этади (паспорт, фуқароликни олмаган ҳолда яшаш шакли, ҳарбий билет ёки ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар сафарга жўнатиши билан бериладиган ҳужжатлар шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади), ҳужжатнинг номи ва рақамини, ким томонидан ва қачон берил-ганлигини ёзиб қўяди ва олувчининг тилхати-ни олади. Агар ўринбосувчи чиқим касса ор-дери ёки ҳужжати бир неча шахсларга пул бе-ришга тузилган бўлса, у ҳолда олувчилар ҳам уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар ва тўлов ҳужжатларининг тегишли катаги имзоланадиБюджет ташкилотида пул бериш маз-кур ташкилот томонидан берилган, эгаси-нинг расми ва шахсий имзоси мавжуд бўлган гувоҳнома бўйича амалга оширилади.Пул олишга тилхат фақат ўз қўли билан сиёҳли ёки шарикли ручка билан олинган сум-ма: _____________ сўм (ёзма равишда) ___________ тийин (рақам билан) кўрсатилган ҳолда тузи-лиши мумкин. Ведомость бўйича пул олишда сумма ёзма равишда кўрсатилмайди.Бюджет ташкилотининг рўйхатдаги тарки-бида турмайдиган шахсларга пул бериш ту-зилган шартнома асосида ҳар бир шахсга ёки алоҳида ведомость бўйича ёзиладиган чиқим касса ордери бўйича амалга оширилади. Кассир фақат чиқим касса ордерида ёки ишончномада кўрсатилган шахсгагина пул беришни амалга оширади. Агар пул бе-риш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширил-са, ордер матнида пул олувчининг фамилия-си, исми ва отасининг исмидан кейин бухгал-терия томонидан пул олишга ишонч билди-рилган шахснинг фамилияси, исми ва отаси-нинг исми кўрсатилади. Агар пул бериш ве-домость бўйича амалга оширилса, пул олиш-га тилхат олдига кассир “ишончнома бўйича” деган ёзувни киритади. Ишончнома кассир-да қолади ва чиқим ордерига ёки ведомостга бириктирилади.Меҳнатга ҳақ тўлаш, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик учун нафақа, стипендиялар, пенсия ва мукофотлар тўлаш кассир томо-нидан ҳар бир олувчига чиқим касса орде-ри тузмаган ҳолда тўлов (ҳисоб-тўлов) ведо-мостлари бўйича амалга оширилади. Тўлов (ҳисоб-тўлов) ведомости титул (бош) варағида бюджет ташкилоти раҳбари ва бош бухгалтери ёки унга ваколатли шахслар имзо-си билан пул бериш муддатлари ва суммаси ёзма равишда кўрсатилган ҳолда пул бериш тўғрисидаги кенгайтирилган ёзув киритилади. Меҳнатга ҳақ тўлашга (таътилга кетиш-да, касаллик ва бошқалар) бир марталик пул тўловлари ҳамда бир неча шахсларга хизмат сафари билан боғлиқ харажатларга ҳисобдорлик пули ва депонентланган сумма-ларни бериш ҳам шу каби тартибда расмий-лаштирилиши мумкин.Алоҳида шахслар меҳнатига ҳақ тўлашга бир марталик пул бериш, одатда, чиқим касса ордерлари орқали амалга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар, стипендия-лар, пенсия ёки мукофотлар тўлови муддатла-ри ўтиши билан кассир қуйидагиларни амалга ошириши керак:а) тўлов ведомостида иш ҳақи, меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, стипендия, пенсия ёки мукофотлар тўлови амалга оширилмаган шахслар фамилиясининг рўпарасига штамп босиши ёки қўли билан “депонентланди” бел-гисини қўйиши керак;б) депонентланган суммалар реестрини ту-зиши керак;в) ведомость охирига ҳақиқатда тўланган сумма ва олинмаган, депонентланган иш ҳақи, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, стипендия, пенсия ёки мукофот-лар суммаси тўғрисида ёзув киритиши, бу суммаларни тўлов ведомости бўйича уму-мий жами билан тасдиқлаши ва ёзувни ўз им-зоси билан мустаҳкамлаши керак. Агар пул-лар кассир томонидан эмас, балки бошқа шахс томонидан берилса, у ҳолда ведомост-да қўшимча равишда “ведомость бўйича пул-ларни тўладим (имзо)” ёзуви киритилади. Кассир ва тарқатувчи томонидан битта ведо-мость бўйича пул бериш тақиқланади;г) касса дафтарига ҳақиқатда тўланган сум-мани ёзиш ва ведомостга “-рақамли чиқим касса ордери” штампини қўйиш лозим.Бухгалтерия кассирлар томонидан тўлов ведомостларига киритилган белгиларни тек-ширишни ва улар бўйича берилган ва депо-нентланган суммаларнинг ҳисобини амалга оширади. Депонентланган суммалар банк му-ассасасига берилади ва берилган суммаларга битта умумий чиқим ордери тузилади. Бунда уларга ҳамда чиқим касса ордерла-ри ва уларга ўринбосар ҳужжатлар бухгал-терия томонидан сиёҳли ёки шарикли руч-када аниқ ва пухта тўлдирилиши ёки ма-шинкада (ёзув, ҳисоблаш) ёзилиши зарур. Бу ҳужжатларда ҳеч қандай ўчириб ёзиш, бўяш ёки тузатишлар, ҳатто келишилган бўлса ҳам, мумкин эмас.Кирим ва чиқим касса ордерларида уларни тузиш учун асос кўрсатилади ва уларга илова қилинаётган ҳужжатлар келтирилади.Кирим ва чиқим касса ордерларини ёки уларга ўринбосар ҳужжатларни пул олиб ке-лаётган ёки олаётган шахсларнинг қўлига бе-риш тақиқланади.Касса ордерлари бўйича пул олиш ва бе-риш фақат улар тузилаётган кунда амалга оширилиши мумкин.Кирим ва чиқим касса ордерларини ёки уларга ўринбосар ҳужжатларни олишда кас-сир қуйидагиларни текшириши зарур:а) ҳужжатларда бош бухгалтер имзосининг мавжудлиги ва қалбаки эмаслигини, чиқим касса ордери ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатдаги бюджет ташкилоти раҳбари ёки унга ваколатли бўлган шахснинг рухсат бе-рувчи имзосини;б) ҳужжатларни расмийлаштиришнинг тўғрилигини;в) ҳужжатларда келтирилган иловаларнинг мавжудлигини

Мазкур талаблардан ҳеч бўлмаганда бит-тасига риоя қилинмаган вазиятда кассир ҳужжатларни зарурий расмийлаштириш учун бухгалтерияга қайтаради. Кирим ва чиқим касса ордерлари ёки улар-га ўринбосар ҳужжатлар пул олингандан ёки берилгандан кейиноқ кассир томонидан им-золанади, уларга илова қилинган ҳужжатлар эса штамп ёки “тўланди” ёзуви санаси (сана, ой, йил) кўрсатилган ҳолда босилади.Кирим ва чиқим касса ордерлари ёки улар-га ўринбосар ҳужжатлар кассирга топширил-гунга қадар бухгалтерия томонидан кирим ва чиқим касса ҳужжатлари КО-3-рақамли шак-лларни рўйхатга олиш журналида рўйхатга олинади. Иш ҳақи тўлашга тўлов ведомостларида (ҳисоб-тўлов) расмийлаштирилган чиқим кас-са ордерлари у тўлангандан кейин рўйхатга олинади.Кирим ва чиқим касса ҳужжатларини рўйхатга олиш ҳисоблаш техникасини қўллаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Бунда тегишли кунда тузиладиган “Кирим ва чиқим касса ордерларини рўйхатга олиш журнали қўйилма варағи” машинаграммаси-да мақсадга йўналтирилган пул маблағлари ҳаракатини ҳисобга олиш учун маълумотлар-ни ҳам шакллантириш таъминланади.“Касса” 12-ҳисоби 120-“Миллий валюта-даги нақд пул маблағлари” ва 121-“Хорижий валютадаги нақд пул маблағлари” субсчёт-ларидан иборат бўлиб, мазкур субсчётлар-да ташкилот кассасида пул маблағларининг (миллий ва хорижий валютада) мавжудли-ги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Касса операцияларини юритиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.Тақдим этилган касса ҳисоботи бухгалте-рия томонидан текширилади ва унга асосла-ниб, касса операциялари бўйича 381-рақамли (1-рақамли мемориал ордер) шакл жамғарма ведомостида ёки операциялар кичик миқдорида 274-рақамли шакл мемориал ор-дерида ва таҳлилий ҳисоб бошқа регистрла-рида ёзув амалга оширилади.120-“Миллий валютадаги нақд пул маблағлари” ва 121-“Хорижий валюта-даги нақд пул маблағлари” субсчётла-ри кассага тушган суммага дебетлана-ди ва кассадан берилган суммага кредит-ланади. Хизмат кўрсатаётган ташкилот-дан алоҳидалашганлиги туфайли тўлов ёки ҳисоб-тўлов ведомости ишончли шахс то-монидан уч кун ичида бухгалтерия кассасига қайтарилиши мумкин бўлмаган вазиятларда, иш ҳақи тўлаш ҳисобдор шахс орқали амал-га оширилиши мумкин. Бундай вазиятларда иш ҳақи тўлаш учун зарур сумма чиқим касса ордери бўйича кассадан ҳисобдор шахсга бе-рилади ва “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар” 172-субсчётига киритилади.Кўп сонли бўлимларга эга бўлган бюд-жет ташкилотларида иш ҳақи ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа, сти-пендия, ишловчи пенсинерларга пенсия-лар ва бошқаларни тўлаш бюджет ташкилоти раҳбарининг ёзма буйруғи билан кассирдан ташқари, бошқа шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай вазиятда мазкур шахслар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома тузилиши керак.





Download 97.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling