Moliyaviy va boshqaruv hisobi


Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва унинг олдига куйиладиган талаблар


Download 97.41 Kb.
bet2/6
Sana20.12.2022
Hajmi97.41 Kb.
#1034953
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
11вариант ММ 55 2 Ибрагимходжаев Ж И

Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва унинг олдига куйиладиган талаблар. Халқ хўжалик режаларининг бажарилиши устидан назорат олиб бориш бухгалтерия ҳисобининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу вазифанинг бажарилиши корхоналарда содир булаетган хўжалик жараёни ва операцияларини ўз вақтида, аниқ ва хужатга асосланган ҳолда бухгалтерия ҳисобида акс эттириш йули билан таъминланади. Бухгалтерия ҳисоби жорий ва истикбол халқ хўжалик режаларинни ишлаб чикиш ва уларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориш учун корхоналардаги мавжуд асбоб-ускуналар, уларнинг куввати, жойланиши, кай даражада фойдаланилаетганлиги ва ички манбалари тўғрисида маълумот бериши керак. Корхоналарда ишлакб чиқарилганн маҳсулот, бажарилган иш ва хизматлар таннархини пасайтириш, корхоналарда ва уларнинг айрим булинмаларида ички хўжалик ҳисобини кенг қўллаш ва мустахкамлаш, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, меҳнатнинг турли шаклларини ривожлантиришга хар томонлама кумаклашиш хам бухгалтерия ҳисобининг вазифасидир. Бухгалтерия ҳисобининг навбатдаги вазифаларидан яна бири меҳнатга хак тулашнинг энг окилона тизими ва шаклларини қўллаш йули билан меҳнатнинг микдори ва сифатига караб таксимлаш асосини тўғри амалга ошириш устидан назорат олиб боришдир.
Бундай вазифаларнинг муваффакиятли бажарилиши ва ҳисобдан халқ хужалигини бошқаришда кенг u1092 фойдаланиш учун ҳисоб олдига айрим талаблар куйилган. Бу талабларга режа кўрсаткичларини ҳисоб кўрсаткичлари билан таққослаш мумкинлиги, уларнинг аниқлиги ва тўғрилиги, тулалиги ва ўз вақтида бажарилиши, равшан ва хаммабоплиги, режалилиги ва арзонлилиги кабилар киради. Режа кўрсаткичларини ҳисоб кўрсаткичлари билан таққослаш мумкинлиги. Давлат режа топширигининг бажарилишини текширишга имконият яратади. Ҳисоб маълумотларининг аниқлиги ва тўғрилиги. Бунда корхоналарнинг хўжалик жараёнида содир бўлган хўжалик операциялари кандай булса, шундай акс эттирилади. Ҳисоб маълумотларининг тўғри кўрсатилиши конун билан мухофаза қилинади. Ҳисоб маълумотларининг тулалиги ва ўз вақтида бажарилиши. Ҳисоб равшан ва хаммабоплиги. Ҳисобнинг равшан ва хаммабоп тарзида олиб борилиши ҳисоб маълумотларининг факат ҳисоб ходимларигагина тушунарли бўлиб қолмай, балки бутун механткаш оммага тушунарли булиш имконини беради. Ҳисобнинг режалилиги ва арзонлиги. Ҳисобни режали олиб бориш ва уни арзонга тушириш учун ҳисоб аппаратини қисқартириш, ҳисоб ишларини тула машиналаштириш, замонавий ҳисоб шаклларини ва бухгалтернинг автоматлаштирилган иш жойларини кенг қўллаш, бошлангич хужжатларни мукаммаллаштириш ва ҳисобни марказлашганн ҳолда ташкил қилиш билан эришилади.

Хўжалик жараёнида бажараётган функционал ролдига караб хўжалик маблағлари ишлаб чиқариш фазасидаги маблағлар, муомала фазасидаги маблағлар ва корхона айланишидан четлатилган маблағларга бўлинади.


1. Ишлаб чиқариш фазасидаги хўжалик маблағлари ўз навбатида меҳнат воситалари ва меҳнат буюмлари ва номоддий активларга бўлинади. Шундай қилиб, корхона активлари жорий активлар, инвестиция, мулк ва номоддий активларга бўлинади. Жорий активларга пул маблағлари, ишлаб чиқариш захиралари, дебитор қарзлар ва бир ичида ёки янада қисқа муддат ичида пул маблағларига айлантириш, сотиш мумкин бўлган бошқа активлар киради. Инвестицияга корхонанинг ишлатилмаетган, ушбу ҳисобот йили ичида пул маблағларига айлантириш мумкин бўлмаган активлар, сотиб олинган акциялар ва облигациялар киради. Инвестициялар ўзларининг

характерларига караб, ўзок муддатли ёки қисқа муддатли активлар булиши мумкин. Мулкка корхонада ишлатилаётган ва бир йилда ортик муддат ичида корхонада ишлатилиши мулжалланган ушлаб куриш мумкин бўлган ўзок муддатли активлар, яъни асосий воситалар киради. Номоддий активларга корхона учун қийматга эга бўлган, лекин кўриб ёки ушлаб бўлмайдиган ўзок муддатли куйилмаларнинг объектлари, акциядорнинг мол-мулкидан акцияли жамиятнинг фойдаланиш хукуки ва бошқа хукуклар киради.


2.Муомала фазасидаги хўжалик маблағлари муомала буюмлари, пул маблағлари, ҳисоб-китоб қилишдаги маблағлар ва муомалага хизмат килувчи маблағларга бўлинади.
Муомала буюмлари хўжаликнинг ўзида фойдаланиш учун (мол тусини олмайди) ёки сотиш учун (мол тусини олади) хизмат қилади. Бунга меҳнат маҳсулотлари киради.
Ҳисоб-китобдаги маблағлар – бу бир корхонанинг иккинчисига бўлган қарзини акс эттиради. Муомалада қатнашувчи маблағларга шу фазада ишлатилаетган омбор бинолари, инвентарлар ва хоказолар хам киради.
3.Корхона айланишидан четлатилган маблағларга корхонанинг асосий фаолиятида хакикатда катнашмаётган, лекин маълум давр ичида унинг балансида ҳисобга олиб борилаетган маблағлар киради. Бундан ташкари уларга корхона хўжалик фаолиятини салбий натижаси ҳисобланган суммалар хам киради. Буларнинг биринчисига фойдадан давлат бюджетига ажратмалар, туловлар сифатида чегирилган маблағлар кирса, иккинчисига эса корхонанинг жорий даврдаги зарари киради.
III.Корхона айланишидан четлатилган маблағлар

  1. 1. Фойда ҳисобида четга жалб қилинган маблағлар.

  2. 2. Четга жалб қилинган хар хил маблағлар.

  3. 3. Курилган зарарлар суммаси.

Хар бирининг қиймати 330 сумдан кам ёки хизмат қилиш муддати бир йилдан оз бўлган меҳнат воситалари кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмлар деб аталади ва улар асосий воситалар таркибида эмас, балки айланма маблағлар таркибида ҳисобга олинади.Хар бир кам бахоли буюмнинг қиймати чегараси ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан ўзгариб туради. Масалан, 1934 йилнинг бошида қиймати 10 сумдан олинган меҳнат воситалари кам бахоли деб ҳисобланган булса, бу кўрсаткич 1936 йилдан бошлаб 200 сум, 1952 йилнинг 1 январидан 300 сум, 1956 йилнинг 1 декабридан бошлаб 500 сум, 1980 йилнинг июлидан 100 сум ва 1991 йилнинг январидан 300 сум қилиб белгиланган.


IV.Айланишдан ташкаридаги маблағлар.

  1. 1. Фойда ҳисобидан четга жалб қилинган маблағлар.

  2. 2. Хар хил четга жалб қилинган маблағлар.

  3. 3. Курилган зарарлар суммаси.

Корхоналарнинг хўжалик маблағлари жойланишига караб асосий воситалар, номоддий активлар ва айланма маблағлар хамда айланишдан ташкаридаги маблағларга бўлинади. Айланма маблағлар ўз навбатида ишлаб чиқариш захиралари, ишлаб чиқариш ва муомала жараёнидаги маблағлар (тайер маҳсулотлар, пул маблағлари, бошқа корхоналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблардаги маблағлар) ва бошқа маблағлардан иборат булади.Умуман олганда, моддий ишлаб чиқариш билан банд бўлган корхоналарнинг айланма маблағлари ишлаб чиқариш айланма фондалри ва муомала фондларидан иборатдир.





Download 97.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling