Монетар сиёсатнинг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари


Жаҳон иқтисодиётидаги вазият


Download 1.07 Mb.
bet3/4
Sana09.03.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1254781
1   2   3   4
Bog'liq
2016 Пул-кредит кўрсатгичлар

Жаҳон иқтисодиётидаги вазият
Халқаро валюта фондининг (ХВФ) маълумотларига кўра, 2016 йилда жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг секинлашиш тенденцияси давом этиб 3,1 фоизлик ўсишни қайд этди.
Ўз навбатида, Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, халқаро савдонинг турғунлашиши, иқтисодиёт реал секторига йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг пасайишда давом этиши ҳамда айрим ривожланган давлатларда юритилаётган иқтисодий сиёсатда ноаниқликларнинг пайдо бўлиши каби омиллар натижасида жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2,3 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, хомашё экспорт қи­лувчи ривожланаётган давлатлардаги иқтисодий фаолликка тўсқинлик қилувчи омилларнинг камайиши ҳамда хомашё импорт қилувчи ривожланаётган давлатларда барқарор ички талабнинг сақланиб қолиши ҳисобига 2017 йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари 2,7 фоизгача ошиши прогноз қилинмоқда.
Ўз навбатида, ХВФнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ривожланган давлатлар гуруҳи бўйича ҳисобланган умумий ўсиш суръати 2016 йилда 2015 йилдагига (2,1 фоиз) нисбатан секинлашиб, 1,6 фоизни ташкил этди.
Жумладан, 2016 йилда АҚШда иқтисодий ўсиш суръати 2015 йилга
(2,6 фоиз) нисбатан 1,6 фоизгача, Евро ҳудуди мамлакатларида 1,7 фоизгача (2015 йилда – 2,0 фоиз), Японияда 0,9 фоизгача (2015 йилда – 1,2 фоиз) ва Буюк Британияда 2,0 фоизгача (2015 йилда – 2,2 фоиз) секинлашди.
Ушбу ўсиш суръатларининг секинлашуви айрим давлатлардаги иқтисодий фаоллик, инфляция даражаси, инвестициялар ҳажми ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг пастлиги ҳамда иқтисодий сиёсатдаги ноаниқликлар билан изоҳланади.
2017-2018 йилларда ривожланган давлатларда умумий иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича прогнозлари мос равишда 1,9 ва 2 фоизгача яхшиланиши кутилмоқда.
Мазкур баҳолашлар АҚШда 2016 йилнинг иккинчи ярим йиллигида кузатилган иқтисодий фаолликнинг ошиши ҳамда асосий ривожланган мамлакатларда иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган фискал ва монетар сиёсатнинг давом эттирилиши билан изоҳланмоқда.
Ўз навбатида, ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий фаоллик даражаси ва ривожланиш суръатлари турлича бўлди.
Хусусан, Россияда иқтисодий паса­йиш суръатлари секинлашиб
0,6 фоизни (2015 йилда пасайиш 3,7 фоиз) ташкил этган бўлса, Хитойда иқтисодий ўсиш суръати 6,7 фоизгача (2015 йилда – 6,9 фоиз) ва Ҳиндистонда 6,6 фоизгача (2015 йилда – 7,6 фоиз) секинлашди.
Шунингдек, 2017 йилда ўсиш суръатларининг 4,5 фоизгача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Бу, ўз навбатида, Россияда иқтисодий ўсиш 1,1 фоизни, Ҳиндистонда 7,2 фоизни, жанубий-шарқий Осиё давлатлари уюшмасига кирувчи мамлакатларда 4,9 фоизни (2016 йилда – 4,8 фоиз), паст даромадга эга бўлган ривожланаётган мамлакатларда 4,7 фоизни (2016 йилда 3,7 фоиз) ташкил этиши ва Африка қитъасининг жанубий қисмидаги давлатларда иқтисодий ўсиш суръатларининг тикланиши билан изоҳланмоқда.
Шу билан бирга, Хитойда 2017 йилда иқтисодий ўсиш суръати
2016 йилга нисбатан бироз секинлашиб, 6,5 фоизни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.
Ўтган йиллардаги нефть нархининг кескин пасайиши ҳамда
Ғарб мамлакатлари томонидан қўлланилаётган иқтисодий санкциялар натижасида вужудга келган мураккаб ҳолатларнинг сақланиб қолаётганлигига қарамасдан, Россия иқтисодиётининг мавжуд шароитларга мослашиши, иқтисодий фаолликни оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ва молия бозорининг барқарорлашиши мамлакатдаги иқтисодий ва молиявий вазиятларнинг яхшиланишига олиб келмоқда.
Бу ҳолат, ўз навбатида, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатларнинг иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказиб, уларнинг
2016 йилдаги ўсиш кўрсат­кич­ла­рининг қайта тикланишига олиб келди.
Хусусан, мазкур ҳудуд иқтисо­диётида умумий ишлаб чиқариш даражасининг пасайиши 2015 йилдаги иқтисодий пасайишга (2,8 фоиз) нисбатан сезиларли қисқариб, 0,1 фоизни ташкил қилди.
Шунингдек, ушбу ҳудудда жаҳон бозорларида хомашё маҳсулотлари нархларининг барқарорлашиши ва мазкур мамлакатлар ҳукуматлари томо­нидан иқтисодиётни тарки­бий ўзгартиришга қаратилган ислоҳо­тларнинг амалга оширилиши натижасида 2017 йилда умумий иқтисодий ўсиш суръати 1,5 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.


Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling