Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


 Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/33
Sana30.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1407897
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
4.kichik-biznes

2.3. Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши 
Оилавий бизнес ва тадбиркорлик дунѐнинг кўплаб мамлакатларида кенг 
тарқалган бўлиб, ер юзидаги меҳнат ресурсларининг деярли 30 фоизи 
оилавий корхоналарда иш билан банддир. Жумладан, АҚШда иқтисодиѐтда 
банд бўлганларнинг 62%, Германияда ишчиларнинг 66%, Швецияда 
ишчиларнинг 61% оилавий корхоналарда иш билан банд. Италияда 70 фоизга 
иш ўринларининг ишчилар сони 50 кишидан ошмайдиган кичик 
корхоналарда яратилади. Оилавий бизнес соҳасида ишлайдиганлар 
иқтисодиѐтда банд бўлганларнинг 40 фоизини ташкил этади
1
. Лондон 
иқтисодиѐт мактаби экспертларининг баҳолашича, агар корхонада бошқарув 
тўғри ташкил этилса, оилавий бизнеснинг самарадорлиги бошқа шаклдаги 
1
http // www. creativeconomy ru./articles/11319/


76 
корхоналардагига қараганда ўртача 10-12 фоиздан юқори ошиб бориши 
мумкин экан
1
. Шунингдек, оилавий корхона иқтисодиѐтда юз берадиган 
турли бўҳрон ва беқарорликларга жуда бардошли бўлиб. Узоқ йиллар 
давомида фаолият юритиши мумкин. Масалан, Францияда вино 
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ―Шато Гулен‖ оилавий корхонаси 1000 
йилдан бери фаолият олиб бориб, Европанинг фахрига айланган. Япониянинг 
―Хоши Райокан‖ номли меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи оилавий 
корхона 14-асрдан буѐн фаолият олиб боради ва Гиннеснинг рекордлар 
китобига киришга муваффақ бўлган. Германиядаги ―Беренберг‖ номли 
оилавий банк 1590-йилдан буѐн муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. 
Ҳозирги даврда персонал компьютерлар учун антивирус дастурларини 
яратиш билан шуғулланувчи Касперский компанияси эр ва хотин ажрашган 
бўлишларига қарамасдан биргаликда ўз бизнесларини муваффақиятли амалга 
оширмоқдалар
2
.
Ўзбекистон Республикасида оилавий бизнес билан шуғулланиш азалдан 
анъана тусига кирган бўлиб, айрим маълумотларга кўра у билан ҳар тўртинчи 
оила шуғулланмоқда
3
.Республикамизда оилавий тадбиркорликнинг ҳолати, 
турлари ва ривожланиш истиқболларини аниқлаш мақсадида ―Ижтимоий 
фикр‖ жамоат фикрини ўрганиш маркази томонидан 2011 йил 1-8 сентябр 
кунлари ўтказилган ―Оилавий бизнес: ривожланишнинг янги босқичи‖ деб 
номланган сўров натижаларига кўра, оилавий бизнес билан шуғулланувчи 
ҳар учинчи оила қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб 
чиқариш билан шуғулланиши, ҳар олтинчиси- савдо соҳасида ишлаши, ҳар 
саккизинчиси- ҳунармандчилик ва кундалик истеъмол моллари ишлаб 
чиқариш билан бандлиги, 6,5% оила эса транспорт хизмати кўрсатиш 
соҳасида меҳнат қилиши аниқланган ( қаранг:2.3.1-жадвал). 
1
Абдуллаева Р.Г.Оилавий бизнес-аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини 
юксалтиришнинг муҳим омили//Миллий иқтисодиѐтни модернизациялашнинг назарий ва амалий 
жиҳатлари(илмий мақолалар тўплами).‖Иқтисод ва молия‖ журналига илова, 4-сон.2014йил.-40-
41-бет. 
2
Ўша ерда, 41-бет. 
3
В Узбекистане семейным бизнесом занимается каждая четвертая семья. http// news I ru. net/news/ 
1390407 html


77 
2.3.1-жадвал.Ўзбекистонда оилавий бизнес фаолияти турлари (сўровда 
қатнашганларнинг жамисига нисбатан % ҳисобида)
1

Оилавий бизнес турлари 
Жамисига 
нисбатан %да 
Ҳунармандлик,кенг истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 
12.1 
Қишлоқ хўжалиги деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 
35,0 
Сут, сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
5,3 
Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
4,9 
Умум овқатланиш, ресторан бизнеси 
4,0 
Транспорт хизмати кўрсатиш 
6,3 
Кийим кечак етказиб бериш ва савдоси 
17,2 
Тиббий хизмат кўрсатиш 
0,4 
Кийим, ѐстиқ, кўрпа ва бошқаларни тикиш 
3,6 
Ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш 
4,4 
Мебель савдоси 
2,0 
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва сотиш 
0,8 
Озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш 
2,4 
Жавоб беришга қийналаман 
0,8 
Ушбу жадвал маълумотлари тиббиѐт, таълим ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш 
соҳасида оилавий бизнес етарли даражада ривожланмаганлигини 
кўрсатмоқда. Оилавий бизнес ва тадбиркорлик қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида кўпроқ ривожланган бўлиб, бу 
қишлоқ аҳолисининг томорқа ерлари билан таъминланганлиги билан 
асосланади.
Таъкидлаш жоизки,Ўзбекистонда собиқ тоталитар тузум даврида аҳолига 
жами 300 минг гектар томорқа ерлари ажратилган эди. Мамлакатимиз 
мустақилликни қўлга киритмаган даврда, яъни 1989 йил 17 августда 
И.Каримов бошчилигида республика ҳукуматининг йиғилишида ―Қишлоқда 
яшовчи ҳар бир оилани томорқа билан таъминлаш , уларга якка тартибда уй-
1
Муртазина Р.О развитии семейного бизнеса в Узбекистане(по материалам социологического 
исследования). //Общественные науки в Узбекистане. №3, 2012.г.


78 
жой қуриш учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида‖ қарор қабул 
қилинган. Ушбу қарорга мувофиқ қишлоқда яшовчи ҳар бир кишига ўртача 
25 сотихдан ер ажратиб бериш ва томорқа майдонларини қарийб 4,5 баробар 
кўпайтириш кўзда тутилган эди. 1989-1990 йилларда аҳолига жами 400минг 
гектар суғориладиган ерлар қўшимча равишда ажратилди. Натижада 1,5 
миллиондан кўпроқ оилага қўшимча ер ажратилди, 700 минг оилага янги 
томорқа ерлари берилди. Пахта етиштириш плани 700 минг тоннага 
камайтирилди
1
.
Ўта мураккаб шароитда аҳолига ажратилган ер улушини кенгайтириш озиқ-
овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, одамларни уй-жой билан таъминлаш 
муаммосини ҳал этишга ѐрдам бериш, ишсизлик муаммосининг 
кескинлигини юмшатиш, аѐлларнинг иш билан бандлиги ўстириш, 
мамлакатда жтимоий-иқтисодий барқарорлик масаласини ҳал этиш ва пахта 
якка хокимлигини бартараф этиш йўлидаги дастлабки, аммо ўта муҳим 
амалий қадам эди. Бунинг натижасида оилавий тадбиркорликнинг муҳим 
шаклларидан бири бўлган деҳқон хўжаликлари республикамизда жадал 
ривож топди. 
Таъкидлаш 
керакки, республикамизнинг шаҳар ва посѐлкаларида, 
шунингдек қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, 
муассасалари ва ташкилотларининг эгалигидаги ерлар таркибига кирмаган 
қишлоқ аҳоли пунктларида доимий яшаб турган Ўзбекистон Республикаси 
фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш 
учун 
қонун 
ҳужжатларида 
белгиланган 
тартибда 
мерос 
қилиб 
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ҳар бир оилага 0,06 
гектардан ер участкалари берилади. Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар 
хўжалик бўлиб, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун 
оила бошлиғига берилган томорқа участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти 
етиштиради ва реализация қилади. Якка тартибда уй-жой қуриш ва деҳқон 
хўжалигини юритиш учун берилган ерлар 1997 йил 1 январ ҳолатида 691,6 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.-Т.: Ўзбекистон, 2011.-12-13-бет.


79 
минг гектарни ва хўжаликлар сони 4436181 тани ташкил этган бўлса, 2013 
йил 1 январ ҳолатига томорқа ва деҳқон хўжаликлари юритиш берилган 
ерлар жами 691,7 минг гектарни ва хўжаликлар (оилалар) сони 4540482 тани 
ташкил қилди. Фуқароларга берилган ерлар ҳажми таҳлил даврида унчалик 
ўзгармагани ҳолда хўжаликлар сони 104301 тага, яъни 2,3% га кўпайди 
(қаранг: 2.3.2-жадвал). 
2.3.2-жадвал.Фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва деҳқон 
хўжалигини юритиш учун берилган ерларнинг минтақалар бўйича 
тақсимланиши
1

№ Республика 
минтақаларининг 
номи 
2007йил 1январ ҳолати 
2013йил1январ ҳолати 
Хўжалик 
(оила)лар 
сони, та 
Умумий 
ер 
майдони,минг 
гектар 
Хўжалик 
(оила)лар 
сони, та
Умумий 
ер 
майдони,минг 
гектар 

Қорақалпоғистон 
Республикаси 
225308 
47,0 
249618 
47,3 

Андижон 
466976 
52,6 
474482 
47,6 

Бухоро 
333138 
58,2 
334389 
58,4 

Жиззах 
167202 
30,3 
173538 
31,7 

Қашқадарѐ 
390476 
78,4 
416890 
79,1 

Навоий 
111848 
21,0 
103339 
19,4 

Наманган 
407440 
48,0 
418216 
48,7 

Самарқанд 
512327 
86,1 
515479 
86,2 

Сурхондарѐ 
323763 
61,4 
328212 
62,2 
10 
Сирдарѐ 
117044 
19,2 
119606 
19,1 
11 
Тошкент 
442126 
62,1 
441355 
62,3 
12 
Фарғона 
572562 
70,9 
580318 
71,4 
13 
Хоразм 
250887 
52,0 
251074 
51,1 
14 
Тошкент ш. 
115084 
5,4 
133966 
7,2 
Жами 
4436181 
691,6 
4540482 
691,7 
1
Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот.- Т.,2008.- 28-
бет; Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот.- Т.,2013.- 27-
бет маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тузилган. 


80 
Ҳозирги пайтга келиб, деҳқон хўжаликлари сони 4.2 миллиондан 
ортиқни ташкил этмоқда.Уларда меҳнатга лаѐқатли қишлоқ аҳолисининг 
катта қисми бирламчи ва иккиламчи иш билан банд бўлиб, деҳқончилик ва 
чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда катта улушга эгадирлар. 
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар 
натижасида 1998-2012 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 
қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотидаги улуши 35,8% дан 2,1% га камайгани 
ҳолда, деҳқон хўжаликларининг улуши 60,3% дан 63,5%га, фермер 
хўжаликларининг улуши 3,9% дан 33,4%га ўсди (қаранг: 2.3.3-жадвал). 
2.3.3-жадвал 
Ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотида хўжалик субъектлари тоифалари 
улушининг ўзгариши
1

№ Хўжалик субъектлари 
тоифалари 
ЙИЛЛАР 
2012 йилда 1998 
йилга нисбатан 
ўзгариш (+,-) 
1998 
2005 
2010 
2012 
1. Қишлоқ хўжалиги 
корхоналари
35,8 
15,3 
2,2 
2,1 
-33,7 
2. Деҳқон хўжаликлари
60,3 
60,2 
63,7 
63,5 
+3,2 
3. Фермер хўжаликлари
3,9 
24,5 
34,1 
33,4 
+29,5 
Жами
100,0 
100,0 
100,0 
100,0 
Ўзбекистон Республикасида доннинг 18,3%и, картошканинг қарийб 
80%и, сабзавот маҳсулотларининг 63.9%и, меванинг 51.1%и, узумнинг 
42,7% и уй хўжаликларида ишлаб чиқарилган. Ушбу фоиз кўрсаткичлари 
2005 йилга нисбатан (дон маҳсулотларидан бошқа) бирмунча пасайган 
бўлсада, уларни ишлаб чиқариш ҳажми шу даврда ўсиб бориш 
тенденциясига эгадир. Қишлоқ хўжалигида йирик шохли қора моллар 
сонининг 90% дан кўпроғи, қўй ва эчкиларнинг қарийб 80%, 
паррандаларнинг 60% дан ортиғи уй хўжалигига тўғри келади. 
Республикамизда ўртача битта уй хўжалигига қишлоқ 2,3 бош қора мол 
(шундан бир боши соғин сигир), 3,3 бош қўй ва эчки, 6 бош парранда тўғри 
1
Ўзбекистон иқтисодиѐти.Ахборот ва таҳлилий шарҳ.2005йил.-Т.:‖Ўзбекистон‖, 2006.-85-бет; 
Экономика Узбекистана: информационно-аналитический бюллетень за 2012год.-Т.,ЦЭИ, 2013.-
С.56. маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тузилди.


81 
келади
1
. Бу маълумотлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида оилавий 
тадбиркорликнинг салмоқли улушга эга эканлигидан далолат беради. 
Ҳунармандчилик ҳам оилавий тадбиркорликнинг муҳим шаклларидан 
бири ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳунармандчилик ҳамма даврларда 
сақланиб, ривожланиб келган. Собиқ тоталтар тузум даврида ҳам турли 
тазийиқларга қарамасдан бадиий ва амалий ҳунармандчилик сақланиб 
қолган. 
Республикамиз 
мустақилликка 
эришганидан 
кейин 
ҳунармандчиликнинг ривожланишига қулай шароитлар яратилиб, йўқолиб 
кетаѐтган ҳунармандчилик турлари ҳам қайта тикланмоқда. Ҳозирги даврда 
оилавий сулолалар томонидан узоқ йиллар давомида шуғулланиб 
келинаѐтган оилавий ҳунармандчилик касбкорликларидан ҳисобланган 
каштачилик,тикувчилик, тўқувчилик, дурадгорлик, зардўзлик, мисгарлик, 
кулолчилик, наққошлик, заргарлик, новвойлик, косибчилик, ўймакорлик, 
миллий пичоқчилик ва шу каби бошқа ҳунармандчилик йўналишларида 
оилавий 
тадбиркорлик 
жадал 
ривожланмоқда
2

Шунингдек, 
республикамизда ҳунармандчиликнинг замонавий турлари, жумладан, 
автомобиль, электротехника маҳсулотларини, телевизор ва радиотехника 
ҳамда мобиль телефонлар, компьютер техникаларини таъмирлаш каби 
касбкорликлар вужудга келиб, ривожланмоқда.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда касаначилик ҳам муҳим 
роль ўйнамоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Йирик саноат 
корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш 
ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги 2005йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармонида 
касаначилик асосида фаолият юритаѐтган кичик корхоналарга ва оилаларга 
солиқ ва бошқа имтиѐзлар берилган. Жумладан, касаначилик меҳнатини 
1
Беркинов Б.Б. Институционал иқтисодиѐт: Ўқув қўлланма.2-нашр, қайта ишланган.-
Т.:Иқтисодиѐт, 2013.-190-191-бетлар.
2
Абдуллаева Р.Г.Оилавий бизнес-аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини 
юксалтиришнинг муҳим омили//Миллий иқтисодиѐтни модернизациялашнинг назарий ва амалий 
жиҳатлари(илмий мақолалар тўплами).‖Иқтисод ва молия‖ журналига илова, 4-сон.2014йил.-43-
бет.


82 
ташкил 
қилган 
корхоналар 
касаначилар 
меҳнатига 
ҳақ 
тўлаш 
жамғармасидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан 2019 йилгача озод 
қилинган.Шунингдек, 
корхонанинг 
буюртмаси 
юзасидан 
тузилган 
шартнома бўйича ишларни бажаришда касаначига текин фойдаланиш учун 
корхона томонидан берилган асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарлар 
мулк солиғи тўловидан озод қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) 
шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни 
тасдиқлаш ҳақида‖ги 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон Қарори мамлакатимизда 
франчайзингни ривожлантириш, франчайзинг тизими асосида ишлаѐтган 
корхона ва оилавий тадбиркорлик субъектлари учун қулай имкониятлар 
яратишга хизмат қилади
1

Республикамизда узоқ йиллар мобайнида оилавий бизнес ва тадбиркорлик 
билан аҳоли асосан норасмий ,яъни расман оилавий корхоналар ташкил 
этмасдан шуғулланиб келган. Эндиликда Ўзбекистон Республикасининг 
―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги қонуни қабул қилингандан кейин 
оилавий корхона ташкил этиш орқали оилавий тадбиркорлик билан расман 
шуғулланиш имкониятлари туғилди. Аммо шунга қарамасдан бу борада 
маълум қийинчиликлар мавжуддир. 
Ўзбекистонда оилавий бизнесни ривожланиш ҳолати, турлари ва 
ривожланиш истиқболларини аниқлаш мақсадида 2011 йил 1-8 сентябрь 
кунлари ―Ижтимоий фикр‖ жамоат фикрини ўрганиш маркази томонидан 
―Оилавий бизнес: ривожланишнинг янги босқичи‖ мавзусида ўтказилган 
социологик сўровлар натижаларига кўра оилавий бизнес билан 
шуғулланишга салбий таъсир кўрсатувчи баъзи қийинчиликлар аниқланган. 
Унга кўра, сўровда иштирок этганлар ўз оилавий бизнесини ташкил 
1
Қаранг: Абдуллаева Р.Г. Германияда кичик бизнесни давлат томонидан қўллаб-
қувватланиши.//Миллий 
иқтисодиѐтни 
модернизациялашнинг 
назарий 
ва 
амалий 
жиҳатлари(илмий мақолалар тўплами).‖Иқтисод ва молия‖ журналига илова, 4-сон.2014йил.-35-
бет.


83 
этишдаги қийинчиликлар сифатида бошланғич капиталнинг ва молиявий 
маблағларнинг етарли эмаслиги, кредит олишдаги муаммолар, уларда 
техника воситаларининг йўқлиги ѐки етишмаслиги, оилавий бизнес 
тўғрисидаги ахборотга эга эмасликлари, оилавий тадбиркорликни юритиш 
бўйича консультация-маслаҳатга муҳтожлик ва бошқа сабабларни 
кўрсатганлар (қаранг: 2.3.4-жадвал). 
2.3.4-жадвал.Оилавий бизнесни ташкил этишдаги қийинчиликлар 
(сўровда қатнашганларнинг жамисига нисбатан % ҳисобида)
1

Оилавий бизнесни очишдаги қийинчиликлар 
Жамига нисбатан 
%да 
Бошланғич капиталнинг етарли эмаслиги 
32,0 
Оилавий бизнес тўғрисидаги ахборотнинг етарли эмаслиги 
17,1 
Техника воситаларининг йўқлиги ѐки етишмаслиги 
15,3 
Кредит олишнинг қийинлиги 
15,0 
Ишчи кучи 
5,9 
Иш жойи 
8,9 
Жавоб беришга қийналаман 
6,2 
 
Бу 
қийичилик 
ва 
муаммоларнинг 
кўпчилиги 
Ўзбекистон 
Республикасининг ―Оилавий тадбиркорлик тўғрисида‖ги қонунининг қабул 
қилинишида эътиборга олинган ва уларни ҳал этишга қаратилган моддалар 
қонунда ўз ифодасини топган. Аммо шунга қарамасдан улар маълум 
даражада ўз ечимини кутмоқда. 
1
Муртазина Р.О развитии семейного бизнеса в Узбекистане( по материалам социологического 
исследования). //Общественные науки в Узбекистане. №3, 2012.г. 


84 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling