Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Оилавий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
4.kichik-biznes
3.2.Оилавий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш
Ўзбекистонда банк тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 2014 йил 1 январь ҳолатига 29 та тижорат банклари фаолият кўрсатмоқда, улардан 3 таси- давлат, 13 таси тижорат- акциядорлик банки, 9 таси хусусий, 4 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар бўлиб,улар 9.5 мингдан ортиқ филиалга, мини банк ва чакана офисларига эга( 3.2.1-жадвал). 3.2.1-жадвал. Банк муассасаларининг ривожланиш кўрсаткичлари 1 (йил охирида) Кўрсаткичлар 1990й 1995й 2000й 2010й 2014й Тижорат банклари сони 16 32 35 31 29 Тижорат банклари муассасалари сони 2389 3171 4234 9293 9651 Банкларнинг ресурс базаси кенгайиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Республикамизда 2013йилда банклар томонидан иқтисодиѐтнинг реал секторига ажратилган кредитларнинг ялпи ҳажми 30 фоизга ошди. 2013йили уларнинг жами капитали 25% га, 2000 йилга нисбатан эса 46 баробардан ортиқ кўпайди. Натижада банкларнинг етарлилик даражаси 24,3% ни ташкил этмоқда. Бу эса банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан 8 фоиз 1 Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиѐтининг мустақиллик йилларидаги (1990 – 2010 йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011 – 2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари: статистик тўплам. – Т.: НМИУ ―Ўзбекистон‖, 2011.-30-бет; Экономика Узбекистана: информационно-аналитический бюллетень за 2012год.-Т.,2013. Стр.28. маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди. 97 этиб белгиланган талабдан уч баробар кўпдир. Банк тизимининг ликвидлиги 65% дан зиѐд бўлиб, бу жаҳон амалиѐтида умумий тарзда қабул қилинган, ―юқори‖ деб аталадиган кўрсаткичдан 2,2 баробар ортиқдир. Кредит портфели жами маблағларининг 80 фоизга яқини ички манбалар улушига тўғри келмоқда. Айниқса, банк хизматларидан фойдаланиш даражаси ҳам ўсиб бормоқда. Масалан, мамлакатимизда ҳар юз минг катта ѐшдаги аҳолига 49,7 та банк муассасаси тўғри келаѐтгани, ҳар минг киши номига 1 минг 28 та банк ҳисоб рақами очилгани халқаро нормалар бўйича ―юқори‖ деган баҳо кўрсаткичига мос келмоқда. Мамлакатимиздаги деярли барча тижорат банклари 2013 йилда етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан бериладиган ―барқарор‖ рейтинг даражасини олишга эришдилар 1 ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватловчи ишончли ҳамкорга айландилар (қаранг:3.2.1-чизма). 3.2.1-чизма.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар динамикаси 2 Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling