Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
-2013 йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
4.kichik-biznes
2000-2013 йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларига ажратилган кредитлар динамикаси 102,9 353,9 743,7 2 690,2 4 041,1 5 345,8 6 981,6 7 500,0 0,0 1 000,0 2 000,0 3 000,0 4 000,0 5 000,0 6 000,0 7 000,0 8 000,0 2000 йил 2004 йил 2007 йил 2010 йил 2011 йил 2012 йил 2013 йил 2014 йил (прогноз) мл рд . сўм 1 Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади:Мамлакатимизда 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. – Т.:Ўзбекистон, 2014. 11-12-бет. 2 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари. 98 Таъкидлаш жоизки, кейинги 10 йил мобайнида республика тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами кредитлар ҳажми 20 бароварга, микрокредитлар ҳажми эса 31,7 бароварга ошган. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилаѐтган кредитлар ҳажми 2001 йилдаги 171,5 миллиард сўмдан 2013йилда 6 триллион 981,6 миллиард сўмга ўсди. Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 2013 йил давомида ажратилган кредитлар миқдори 140,1 миллиард сўмни ташкил этди. 2013 йилда имтиѐзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан 48,9 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, олис ва етиб бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлардаги тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга 13,8 миллиард сўм миқдорида имтиѐзли кредит маблағлари ажратилди 1 . 2014 йилда тижорат банкларининг жами капитали 25 фоизга ошди. Банк тизимининг мустаҳкамланиши 2014 йилда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасини 12 фоиздан 10 фоизга, тижорат банкларининг кредитлар бўйича фоиз ставкасини ҳам шунга мос равишда камайтириш учун зарур имкониятлар туғдирди. Банклар томонидан фақат ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган кредитлар ҳажми 2013 йилга нисбатан 1,2 баробар, айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган кредитлар эса 1,3 мартадан зиѐд ошди. ―Мудис‖, ―Стандарт энд Пурс‖ ва ―Фитч рейтингс‖ каби етакчи рейтинг агентликлари томонидан 2014 йилда республикамизнинг 26 та тижорат банки фаолияти ―барқарор‖ деб баҳоланди. 2014 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 9 1 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари. 99 триллион сўмдан ортиқ, ѐки 2013 йилга нисбатан 1,3 баробар кўп, шу жумладан, 2 триллион сўмга яқин миқдордаги микрокредитлар ажратилди. Бу 2013 йилга қараганда 39 фоиз кўпдир. Сўнгги беш йилда кичик бизнесни кредитлаш ҳажми қарийб 5 баробар кўпайди 1 . Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳақиқий ҳамкорига айланганлигини тасдиқлаш мумкин. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашда ―Микрокредитбанк‖ ОАТБ нинг роли йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 майдаги ―Микрокредитбанк‖ акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида‖ги ПФ-3750-сонли Фармонига кўра, собиқ АТБ ―Тадбиркорбанк‖ базасида ―Микрокредитбанк‖ АТБ ташкил этилди 2 . Унинг асосий вазифалари этиб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига микрокредитлар бериш, кенг кўламлидаги банк ҳамда консалтинг хизматлари кўрсатиш, айниқса қишлоқ жойларда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш учун қўшимча имкониятларни таъминлайдиган филиаллар ва мини-банклар тизими орқали молиявий инфратузилмани янада ривожлантириш белгиланди. ―Микрокредитбанк‖ ОАТБ кичик корхоналар, микрофирма, деҳқон ва фермер хўжаликларига, оилавий корхоналарга фойдаланиш йўналишларига кўра бошланғич (старт) сармояни шакллантиришга, бизнесни ривожлантиришга (кенгайтиришга) ва айланма маблағларни тўлдиришга ҳамда микролизинг хизматлари учун микрокредитлар беради. Бошланғич 1 Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир: Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ. 2 Мазкур фармонга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сон ва 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сон Фармонларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. 100 (старт) сармояни шакллантириш учун микрокредитлар қуйидагиларга берилади: -юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаѐтган тадбиркорлик субъектларига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача бўлган миқдорда; -юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаѐтган микрофирмаларига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача бўлган миқдорда; -фермер хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган миқдорда. Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига микрокредит бошлангич (старт) сармоясини шакллантириш учун улар кредит олиш учун давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида буюртма тақдим этилганда йиллик 3 фоизлик устама бўйича 18 ойгача бўлган муддатга берилади. Бизнесни ривожлантиришга (кенгайтиришга) ва айланма маблағларни тўлдириш учун микрокредитларни микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон вафермер хўжаликлари олиши мумкин. Бундай холатда микрокредитлар миқдори -энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваригача миқдорда 24 ой муддатгача Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи ставкасида (йиллик 5 фоиз ставкада) берилади 1 . ―Микрокредитбанк‖ ОАТБ томонидан микрофирма, оилавий тадбиркорликка, деҳқон ва фермер хўжаликларига ажратилаѐтган микрокредитлар миқдори йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Масалан, 2009 йилда ажратилган микрокредитлар миқдори 90,8 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 245, 8 млрд. сўмни ташкил этди, яъни 2,7 баробарга ошди(қаранг: 3.2.2-чизма). 1 Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2014 йил 1 январидан қайта молиялаш ставкаси 10 фоиз қилиб белгиланди. 101 3.2.2-чизма.‖Микрокредитбанк‖ томонидан ажратилган микрокредитлар 1 . Банк томонидан 2013 йил―Обод турмуш йили‖да 245,8 млрд. сўм миқдорида микромолиявий хизматлар кўрсатилди. Банк томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратаѐтган микрокредитлар миқдори 2009 йилда 18,4 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 56,8 миллиард сўмни ташкил этди, яъни 2,2 баробарга яқин ошди (қаранг:3.2.3-чизма). 3.2.3-чизма. ―Микрокредитбанк‖ ОАТБ томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун ажратилган 1 ― Микрокредитбанк‖ ОАТБ маълумотлари. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling