Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Download 0.9 Mb. Pdf ko'rish
|
4.kichik-biznes
Бекор қилинди:
Тартиботлар мақбуллаштирилди (муддатлар, қиймати): хўжалик юритувчи субъектлар учун давлат рўйхатидан ўтгунга қадар устав жамғармасининг бир қисмини тўлаш, бунда устав жамғармасини бир йил давомида шакллантириш мажбурияти сақланиб қолинди. сув таъминоти ва канализация тармоқларига уланиш учун рухсат бериш муддати 2 кунга қисқартирилди тадбиркорлик субъектларини телефон тармоғига улаш умумий муддати 10 кунга камайтирилди кредит ташкилотлари томонидан фуқаролик ишлари судларига кредитлар, заѐмлар ва бошқа қарздорликларни ундириш бўйича даъво аризаси киритишда давлат божи ставкаси даъво суммасининг 20%идан 2%иги туширилди. банкларда ҳисоб варағини очиш учун имзо намуналарини нотариусдан тасдиқлатиш, шунингдек микрофирмалар учун имзо намуналари карточкаларида иккинчи имзо (бухгалтер имзоси)нинг бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб. юкларни божхона расмийлаштируви муддати ва маҳсулотни келиб чиқиш сертификатини бериш муддати 3 кунга туширилди юқори малакага эга бўлган хорижий фуқароларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш муддати 15 кунга қисқартирилди импорт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган давлатни тасдиқлаш тартиботи. хўжалик ишлари судларига банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш бўйича ариза беришда давлат божи ставкаси энг кам иш ҳақи миқдорининг 20 бараваридан 3 бараваригача туширилди. 1 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари. 90 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ- 4455-сонли ―Ишбилармонлик мухитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги фармонига мувофиқ 2012 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар жорий этилди: - янги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш тартиботлари сони 6 тадан 3 тага, бунинг учун сарфланадиган муддат 14 кундан 4 кунгача қисқартирилди. Ваҳоланки,мазкур кўрсаткичар бўйича дунѐда биринчи ўнталикка кирган давлатларда бу кўрсаткичлар мос равишда 1-6-тартибот, 1-13 кунни ташкил этади; 1 -мулкни рўйхатга олиш тартиботлари сони 12 тадан 1 тагача камайтирилиб, бунинг учун сарфланадиган муддат 78 кундан 7 кунгача қисқартирилди. Ваҳоланки, мазкур кўрсаткичлар бўйича дунѐда биринчи ўнталикка кирган давлатларда мос равишда 1-7 тартибот ва 2-38 кунни ташкил этади; 2 -экспортни амалга ошириш учун тақдим этиладиган хужжатлар сони 6 тадан 4 тагача қисқартирилди. Мазкур кўрсаткичлар бўйича дунѐда биринчи ўнталикка кирган давлатларда бундай хужжатлар сони 3-7 тани ташкил этади; 3 - импортни амалга ошириш учун тақдим этиладиган хужжатлар сони 11 тадан 5 тагача қисқартирилди. Илғор давлатларда эса бундай хужжатлар сони 3-5 тани ташкил этади 4 . 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли ―Ишбилармонлик мухитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги фармони;Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари. 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли ―Ишбилармонлик мухитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги фармони; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари. 3 Ўша ерда. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли ―Ишбилармонлик мухитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги фармони; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари.. 91 Мамлакатимизда ишбилирмонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликка янада эркинлик бериш бўйича амалга оширилган тадбирлар 3.1.3-жадвалда яққол кўриш мумкин. Ушбулардан кўриниб турибдики, мамлакатимизда ишбилирмонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликка янада эркинлик бериш бўйича амалга оширилган тадбирлар натижасида кичик бизнес ва хусусий табиркорликни ривожлантириш бўйича мазкур кўрсаткичлар бўйича дунѐда биринчи ўнталикка кирган давлатлардагидан кам бўлмаган шарт-шароитлар яратилган. Ўзбекистонда тадбиркорлик, шу жумладан, оилавий бизнеснинг ривожланишини қўллаб-қувватлашнинг янги шаклларидан бири солиқ ва статистика ҳисоботларини электрон шаклда амалга ошириш ҳисобланади. Бу борада Президент И.А.Каримов ―Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг 98 фоизи солиқ ва статистика ҳисоботлари топширишни, божхона декларацияларини расмийлаштиришни эски усулдаги қоғоз тўлдириш йўли билан эмас, балки бевосита – электрон шаклда амалга оширмоқда. Саноатнинг енгил, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларида ишчиларнинг энг кўп сони илгари 100 кишидан 200 кишигача оширилгани кичик бизнесни рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар тизимидаги муҳим қарор бўлди‖ 1 ,- деб таъкидлаган. Ўзбекистон 2013 йилда бизнесни рўйхатга олиш шартлари бўйича жаҳон миқѐсида 66 позиция юқорига кўтарилиб, рейтинг ўтказилган 189 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади, кредит ажратиш бўйича рейтингда эса 24 позиция юқорига кўтарилди 2 . Мамлакатимиз 2014 йилда бизнес юритиш 1 Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир: Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ. 2 Каримов И.А.2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади: Мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 92 шароити бўйича рейтингда 8 поғонага, солиққа тортиш борасида эса 61 поғона юқорига кўтарилди. 3.1.3-жадвал.Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаѐтган чора тадбирларнинг қиѐсий таҳлили 1 . Чора-тадбирлар Чора-тадбир- ларни амалга ошириш натижалари Мазкур кўрсаткич бўйича дунѐда биринчи ўнталикка кирган давлатлар кўрсаткичлари Янги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш тартиботлари сонини қисқартириш 6тадан 3 тагача 1-6 тартибот Янги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш учун сарфланадиган муддатни қисқартириш 14 кундан 4 кунгача 1-13 кун Янги корхоналарни ташкил этиш учун талаб этиладиган дастлабки харажатларни миқдорини камайтириш Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромаднинг 27.2%дан 0%га тушириш Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромаднинг 0- 25%. Қурилиш учун рухсатнома олиш тартиботлари сонини қисқартириш 25 тадан 12тагача 5-17 тартибот Электр таъминоти тизимига уланиш тартиботлари сонини қисқартириш 9 тадан 5 тагача 4-5 тартибот Мулкни рўйхатга олиш тартиботлари сонини қисқартириш 12 тадан 1гача 1-7 тартибот Мулкни рўйхатга олиш учун сарфланадиган муддатни қисқартириш тартиботлари сонини қисқартириш 78 кундан 7 кунгача 2-38 кун Солиқ тўловлари сонини қисқартириш 41 тадан 7тагача 3-29 тўловлар Экспортни амалга ошириш учун тақдим этиладиган хужжатлар сонини қисқартириш 6тадан 4гача 3-7 хужжат Импортни амалга ошириш учун тақдим этиладиган хужжатлар сонини қисқартириш 11тадан 5гача 3-5 хужжат Шартномалар ижросини таъминлаш бўйича суд харажатларини камайтириш даъво қийматининг 22,2%идан 9%игача даъво қийматининг 8,2%и – 26,9%и Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиѐт дастурининг баҳосига кўра, Ўзбекистон сўнги йилда бизнес юритишни енгиллаштириш соҳасида 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза.-Т.: НМИУ ―Ўзбекистон‖, 2014.-29-бет. 1 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги маълумотлари. 93 амалга оширилган ислоҳотлар бўйича етакчи ўнта мамлакат қаторидан жой олди 1 . Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити ва бизнес юритиш шароитининг бугунги ҳолати эркин бозор иқтисодиѐтининг талаб ва принциплари, умумий халқаро нормаларга тўлиқ жавоб бериши учун кўп ишлар қилиш керак бўлади. Ҳамон қишлоқ жойларида энергия таъминотида беқарорлик мавжуд, ишлаб чиқариш ва йўл инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаган, тадбиркорлик фаолиятини ноўрин текширувлар ҳамон кўплигича қолмоқда. Шу боисдан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маърузасида ―Минг афсуски, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида ҳали-ҳануз турли маъмурий ғов ва тўсиқлар сақланиб қолмоқда, мансабдорлар томонидан уларнинг қонуний манфаат ва ҳуқуқлари бузилаѐтгани билан боғлиқ кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Шу сабабдан биз хусусий мулк муносабатлари борасидаги қарашларимизни мутлақо ўзгартириш масалаларини қайта кўриб чиқишимиз зарур. Шу асосда мустаҳкам ҳуқуқий базани хусусий мулк манфаатларига мослаштиришимиз, мулк ҳуқуқининг кучли юридик норма ва кафолатлари тизимини шакллантиришимиз, давлатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий таянчига айланадиган хусусий мулкдорларнинг кенг қатламини яратишимиз керак‖ 2 - деб таъкидлади. 1 Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир: Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ. 2 Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва 94 Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва такомиллаштириш мақсадида Президент И.А. Каримов томонидан қуйидаги вазифалар белгиланди: -хусусий тадбиркорлар учун хомашѐ ресурсларидан фойдаланиш механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш, уни янада соддалаштириш, очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш; -ресурсларни очиқ биржа ва ярмарка савдоларида сотиш ҳажмини кенгайтириш; -етакчи халқаро молия институтлари томонидан мунтазам чоп этиладиган, биринчи навбатда, Жаҳон банкининг ―Бизнес юритиш‖ деб номланган маърузасида эълон қилинаѐттган бизнинг бизнес юритиш бўйича кўрсаткичларимизни тизимли асосда чуқур ўрганиш, мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этишга доир аниқ чора ва таклифларни ишлаб чиқиш, аввало Иқтисодиѐт вазирлиги, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва бошқа манфаатдор идораларнинг муҳим вазифасига айланиши керак; - тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари учун ҳуқуқ ва кафолатларни қонуний ҳимоя қилиш нормаларини кучайтириш; - хусусий мулкни ривожлантириш учун унинг очиқлик даражасини ва бу соҳанинг мамлакат иқтисодиѐтидаги ҳиссасини аниқлаш борасидаги баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш; -лицензия ва рухсат бериш тартиб-тамоилларини электрон шаклда тақдим этиш, коммунал хизматлар, шунингдек, солиқ солиш ва божхона расмийлаштируви бўйича хизматларни интерфаол шаклда кўрсатишга ўтишни тезроқ амалга ошириш; электрон тижоратни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни жорий этиш 1 . хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир: Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ. 1 95 Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликка янада эркинлик бериш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни давом эттириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир: -давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун турли рухсат бериш ва лицензиялаш жараѐнларини янада соддалаштириш ва оқилоналаштиришни ҳамда арзонлаштиришни давом эттириш; -кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида инновация лойиҳаларига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш, уларнинг илмий марказ ва муассасалари, олий ўқув юртлари билан алоқасини мустаҳкамлаш. Олий ва ўрта махсус таълим – фан – кичик бизнес соҳасидаги ишлаб чиқаришнинг узвий алоқадорлигини таъминлаш чора –тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда уларнинг манфаатдорлиги ва маъсулиятини ошириш; -товар ва молия бозорларини янада эркинлаштириш, бозор конъюнктураси ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотларини тарқатиш ва олиш тизимини кенгайтириш; -республика шаҳар ва қишлоқларида кичик бизнеснинг ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш ишларини давом эттириш. Ички автомобил йўлларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини жадал амалга Каримов И.А.2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади: Мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза.-Т.: НМИУ ―Ўзбекистон‖, 2014.-30-бет; Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир: Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 январ. 96 ошириш, қишлоқ жойларида газ ва электр энергияси таъминотидаги узилишлар учун мутасадди ташкилотлар жавобгарлигини ошириш; -кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда нодавлат ва нотижорат, жамоат ташкилотларининг ролини янада ошириш; -кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлар учун иқтисодиѐт йўналишидаги олий ўқув юртларида ―Кичик бизнесни бошқариш‖ ихтисослиги бўйича юқори малакали мутахассислар тайѐрлашни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling