5-маъруза. Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳатлар.
Режа:
1. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар.
2. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнлардаги иштироки. Ижтимоий-шерикчилик.
3. Ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолияти ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни.
4. Ўзбекистонда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепцияси. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш.
1. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар.
Демократик давлат қурилишида суд ҳокимиятини шакллантириш муҳим аҳамаятга эга. Суд ҳокимияти демократик давлатда мустақил ҳокимият ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 106- моддаси.)
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва 1993- йил 2- сентабрда қабул қилинган „Судлар тўғрисида“ ги қонун асосида суд ислоҳатлари ўтказилди.
Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси тузилди. Конституциявий суд сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислардан тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Суди:
• Қонунларнинг, Президент фармонларининг, хукумат ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлат-лараро шартномаларининг ва бошқа мажбуриятларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди;
•Қорақалпоғистон Республикаси Консти-туциясининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
• Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;
• Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси суд тизимининг бошқа тармоқлари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти 2000- йил 14- декабрда қабул қилинган янги таҳрирдаги „Судлар тўғрисида“ ва 2001- йил 29- августда қабул қилинган „Жиноий жазоларни либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг жиноят, жиноят-протсессуал кодекслари ҳамда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида“ ги қонунлар асосида янада такомиллашиб бормоқда.
Суд ишларида қонунийликка амал қилишга, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суд ҳимояси ҳуқуқи билан таъминланишига, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимояланишига эътибор тобора яхшиланиб бормоқда.
Суд ҳокимияти қонуннинг устунлигини, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглигини таъминлаш йўлида фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда судлар ихтисослаш-тирилди, фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича алоҳида судлар ташкил этилди. Судлар суд қарорларини ижро этиш каби ўзларига хос бўлмаган вазифалардан озод қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |