• қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот олиш;
• малакали тиббий хизматдан фойдаланиш;
• билим олиш;
• илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш.
Фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳалардаги қонунлари билан кафолатланган. Кафолат деганда, фуқароларга белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишни таъминлайдиган воситалар, усуллар ва шарт-шароитлар тушунилади.
Зарур бўлган ҳолларда инсон ҳуқуқлари судда ҳимоя қилинади ёки тикланади.
„Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида“ ги қонун (1995- йил 30- август) ана шу мақсадларга хизмат қилмоқда.
Фуқаро ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғланган. Давлат фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳам ўз ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида ҳимоя қилади, уларга ҳомийлик қилади. Шунингдек, барча фуқаролар давлат, жамият ва бошқа фуқаролар олдида муайян бурчларни, мажбуриятларни ҳам ўтайди.
Фуқароларнинг бурчлари, мажбуриятлари Конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган. Фуқароларнинг бурчлари:
• Конституция ва қонунларга риоя этиш;
• Ватанни ҳимоя қилиш;
• ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташ;
• бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;
• Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий мерос обектларини авайлаб-асраш;
• қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш;
• табиат ва атроф-муҳитни сақлаш, табиий бойликларга эштиёткорона муносабатда бўлиш.
Ўзбекистон Республикасининг „Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида“, „Ер тўғрисида“, „Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида“, „Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида“ ва бошқа қонунларида фуқароларнинг табиат билан бўладиган мулоқотдаги мажбуриятлари белгилаб берилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил нсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тизимга Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ киради.
1995- йил 23- февралда биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясида Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозими таъсис этилди ва бу лавозимга Сайёра Рашидова сайланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ўз фаолиятида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар билан алоқада ишлайди, шахслар ва давлат, шахслар ва ҳокимият орасида муносабатларни яхшилашга кўмаклашади. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг мақоми ва фаолият доираси 1997- йил 26- апрелда қабул қилинган „Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) тўғрисида“ ги қонун билан белгилаб берилди
Do'stlaringiz bilan baham: |