Режа: Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар


Ўзбек халқи қарийиб 3000 йиллик тарихимизда қисқа вақтгина мустақил яшаган холос


Download 2.19 Mb.
bet10/13
Sana03.11.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1742304
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5 мавзу

Ўзбек халқи қарийиб 3000 йиллик тарихимизда қисқа вақтгина мустақил яшаган холос.

Айниқса, кейинги оқ ва қизил салтанатнинг 130 йил давом этган ҳукмронлиги ўз тарихий давлатчилигига эга бўлган Туркистонни мустамлака ва қарамга айлантирганди.

Бу зулматга қарши кураш гоҳ пинҳона, гоҳ ошкора бўтсин халқимиз азал-азалдан ўз фикри-зикри билан мустақил, озод, эркин яшаш учун тинимсиз интилди

Тарих тақозоси билан элим деб яшовчи Ислом Каримовдек жасоратли инсон Ўзбекистонга раҳбарликка келди. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати Марказ билан бўладиган муносабатларни ўзгартирмай туриб, ижобий силжишларга эришиб бўлмаслигини ва бунинг учун республиканинг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш зарурлигини тушуниб етди.

  • Унинг ташаббуси билан Ўзбекистон ҳукумати томонидан 1989-йил 15-августда «колхозчилар, совхоз ишчилари, фуқаролар, шахсий томорқа хўжаликлари ва индивидуал уй-жой қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида" махсус қарор қабул қилинди.
  • Гарчи, бу ғоя иттифоқ раҳбарларига ёқмаган бўлса ҳам, И.А.Каримов ўз фикридан қайтмай, уни жасорат билан амалга ошира борди. Натижада ўша йилнинг 4 ойида аҳоли қўшимча 90,7 минг гектар ер олишди.
  • Ўта қисқа фурсат ичида 1,5 миллиондан кўпроқ оиланинг томорқа участкалари кенгайтирилди, томорқага етолмай юрган 580 минг оила унга эга бўлди.

Ўзбекистоннинг амалда мустақиллик сари ташланган энг муҳим қадамлардан бири ЎзКП Марказий Комитетининг 1989-йил 25-ноябрдаги XVIII пленумида Ўзбекистон ҳукумати аввало республика ва ўзбеклар бошига ёғилаётган маломат тошларига чек қўйиш, "Пахта иши", "Ўзбеклар иши” деган уйдирмаларни бас қилиш, Москва матбуотида ўзбекларнинг миллий нафсониятига тегадиган чиқишлари тўхтатиш зарурлиги уқтирилди.
1989-йил 21 октабрда Ўзбекистон Олий Кенгашнинг ХI сессияси Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги Қонунни қабул қилди. Ушбу қонунннг қабул қилиниши ўзбек халқининг, республикамизда яшовчи бошқа халқларнинг маданий-маънавий ва сиёсий ҳаётида рўй берган ғоят муҳим воқеа бўлди.
Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг 1990-йил 24-мартида бўлиб ўтган сессиясида бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш, президентлик лавозимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling