Режа: Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар
Вакил фаолиятининг асосий йўналишлари
Download 2.19 Mb.
|
5 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- • вакилнинг фуқаролар, нохукумат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан инсон ҳуқуқлари мониторинги соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
Вакил фаолиятининг асосий йўналишлари:
• инсон ҳуқуқларига доир қонунларга риоя этилишини назорат қилиш; • шикоятларни кўриб чиқиш бўйича аниқ механизмни яратиш ва фуқаролар ҳуқуқларининг тикланиши учун самарали чораларни кўриш; • вакилнинг фуқаролар, нохукумат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан инсон ҳуқуқлари мониторинги соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш; • вакилнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил йил охирида соҳадаги ишлар ҳақида парламент ва Президентга маърузалар киритади. Ўз фаолиятини олиб бориш пайтида вакилнинг дахлсизлиги таъминланади ва у тергов ишлари соҳасида катта ваколатларга эга. Вакил БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича маркази, ЙХШТ нинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан ҳамкорлик қилади, учрашувлар ва халқаро семинарлар уюштиради. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда Президент фармонига асосан 1996- йилнинг ноябрида ташкил этилган „Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ“нинг аҳамаяти ҳам каттадир. Миллий марказ инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва бу ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши юзасидан илмий маърузалар тайёрлайди. Миллий марказ инсон ҳуқуқлари бўйича давлат ҳокимияти, бошқарув идоралари ва жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар, таклифлар бериб турмоқда, сотсиологик тадқиқотлар ўтказмоқда. Миллий марказ фуқароларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича маълумотларнинг ахборот базасини барпо этди. Шунингдек, Миллий марказ халқаро ва миллий ташкилотлар, хукуматга қараҳли бўлмаган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда, инсон ҳуқуқлари соҳасида давлатлараро икки томонлама ва кўп томонлама битимлар ишлаб чиқиш, эксперт баҳолаш ишларида қатнашмоқда. Республикамизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро меъёрларга мувофиқлигини, халқаро ҳуқуқий меъёрларини мамлакатимизнинг амалдаги қонун ҳужжатларига жорий этилишини таъминлашда 1996- йил декабрда ташкил этилган Олий Мажлис ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳам ижобий тадбирларни амалга оширмоқда Давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбайи халқдир. Демократик ҳуқуқий давлатда халқ ҳокимиятчилиги, асосан, вакилликлар йўли билан, яъни ҳокимият органлари умумхалқ сайловлари орқали амалга оширилади. Давлат аҳамаятига эга бўлган муҳим масалалар халқ муҳокамасига тақдим этилади, референдумга қўйилади. Одамларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, қонуний-ҳуқуқий замин яратиб бериш демократиянинг энг муҳим тамойилидир.Демократиянинг бош талаби бу эркин ва адолатли сайловлардир. Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқ андозалари ва талабларига, илғор чет эл тажрибасига мос сайлов қонунчилиги яратилди. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилида „Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида“ (1991- йил 18- ноябр) ва „Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида“ (1991- йил 18- ноябр) қонунлари қабул қилинди. 1991- йил 29- декабрда фуқароларнинг юксак фаоллиги асосида ўтган сайловларда халқимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги маъқулланди ва Ислом Каримов Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. Ўзбекистонда демократик сайлов ўтказишда илк тажриба тўпланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши натижасида сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди.Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади. Ўзбекистон Республикасида Президент сайлови, ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайлови умумий, тенг, тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан Ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 117- модда.) Download 2.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling