Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


янада ривожлантириш мақсадида бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, бу


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/33
Sana30.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1407897
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
4.kichik-biznes

янада ривожлантириш мақсадида бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, бу 
йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш энг 
муҳим устувор вазифадир. Барча иқтисодий ўсиш ва мамлакатимизнинг 
келажак истиқболи, аҳолининг ҳаѐт даражаси ва сифати кўп жиҳатдан мана 
шу устувор вазифанинг қандай ҳал этилишига боғлиқ‖
1
, - деб таъкидлаган. 
Ана шундай муаммолардан бири оилавий тадбиркорликни кичик 
бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири сифатида иқтисодиѐтдаги 
ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, унинг ривожланишини рағбатлантириш 
1
Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва 
диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка 
кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир: Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор 
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза. // Халқ сўзи, 2015 йил 17 
январ. 



ва қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш ҳисобланади. 
Ҳаѐтий тажриба оилавий бизнес ва тадбиркорлик кўламидаги ишлаб 
чиқариш ҳам ўз афзалликларига эга эканлигини тасдиқламоқда.Оилавий 
тадбиркорлик билан шуғулланувчилар товар ва хизматларни аҳоли талаб 
эҳтиѐжларидан келиб чиққан ҳолда бозорга чиқаради, аҳолининг иш билан 
бандлигини ошириб, даромад манбаига айланади ҳамда ишлаб топилган 
даромад асосида ички истеъмолни кенгайтиради, минитехника ва 
технологияларнинг 
ривожланишига 
ва 
шу 
туфайли 
фан-техника 
тараққиѐтига туртки беради. Оилавий бизнес ва тадбиркорлик билан 
шуғулланувчиларнинг тиришқоқлиги ва меҳнатга жиддий, масъулиятли 
муносабатда бўлишликлари сабабли оилавий корхоналарда меҳнат 
унумдорлигининг нисбатан юқорилиги, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш 
ва бозордаги рақобатга бардош бериш имконияти кенг эканлиги, катта 
миқдордаги инвестицияларни талаб қилмаслиги, маҳаллий бозорга ѐки 
йирик корхоналарга ишлаши, шу сабабли бозорга тез мослашиши, 
товарларни нисбатан арзон сотиб, ҳалол даромадга эга бўлиши, янгидан-
янги даромад манбаларини излаб топишга, бунинг учун эса инновацияларга 
мойиллиги нисбатан юқори бўлади. Шу сабабли мамлакатимизда оиланинг 
ижтимоий-иқтисодий асосларини янада мустаҳкамлаш, оилавий бизнес ва 
тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини тадқиқ қилиш долзарб 
аҳамиятга молик ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шу 
жумладан, оилавий тадбикорликни ривожлантириш иқтисодий ўсишнинг 
ҳамда ўрта мулкдорлар синфини истиқболли ривожлантиришнинг муҳим 
омили сифатида нафақат жамиятнинг миллий ва маънавий салоҳиятини 
оширишга 
кўмаклашади, 
балки 
миллий 
бойликни 
кўпайтириш, 
иқтисодиѐтни жаҳон тизимига уйғунлашувини ҳамда ижтимоий-сиѐсий 
барқарорликни таъминлайди. 




Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling