Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/33
Sana30.04.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1407897
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
4.kichik-biznes

БИЗНЕС ШАКЛЛАРИ
БИЗНЕС
Фаолият 
шаклига кўра 
Истеъмол 
бизнеси 
Тадбиркорлик
Бойликдан 
бойлик ундириш 
бизнеси
Касбкорлик 
бизнеси
Мулк шаклига 
кўра 
Давлат
Хусусий
Аралаш
Қонунийлик нуқтаи 
назаридан
Ошкора 
Норасмий
Хуфёна 
 
1.1.1-чизма 
Бизнес фаолият турига кўра тадбиркорликдан ташқари истеъмол 
бизнеси, касб-корлик бизнеси, яъни касб, лавозим имкониятларидан 
фойдаланиш асосида фойда ва наф олиш, бойликдан бойлик ундириш, 
тижорат-воситачилик бизнеси ва бошқа шаклларда ҳам намоѐн бўлади. 
Бизнес мулкчилик турларига кўра давлат, хусусий ва аралаш ҳамда ҳуқуқий-
қонунийлик нуқтаи назардан ошкора, расмий, норасмий, яширин(хуфѐна) 
шаклларида юз беради. 
Бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари бир-бирларига яқин, турдош 
тушунчалари бўлганликлари учун умумий хусусиятга эгадирлар. Бизнинг 
назаримизда улар қуйидагилардан иборат: 
-мулк 
жамғаришга ва тўплашга интилиб, мулкий муносабатлар 
иштирокчиси бўлиш; 
-фойда, даромад, наф олишга ва уларни максималлаштириш мақсадида 
иқтисодий фаолият билан шуғулланиш; 
-иқтисодий фаолият эркинлигига, фаолият турини ва соҳасини танлаш 
эркинлигига эга бўлиш; 


13 
-мулкий жавобгарликка, масъулиятга эга бўлиш, риск қилишга мойиллик; 
-тижорат сирига эга бўлиш ва уни сақлаш; 
- ҳалоллик биланиш юритиш, обрўга, нуфузга эга бўлишга интилиш; 
-иқтисодий 
фаолиятни ташкил этиш, юритиш, бошқариш, унда 
қўлланиладиган иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш, уларни 
уйғунлаштириш асосида юқори наф, фойда ва даромад топишнинг муқобил 
йўллари, воситаларини топа билиш; 
- бозор конъюнктураси ўзгаришларига мослаша олиш, бошқа иқтисодиѐт 
субъектлари билан рақобатлаша олиш; 
- бунинг учун ўзининг иқтисодий фаолиятини такомиллаштириш, унда фан-
техника янгиликларини жорий этиш
1

Бизнес ва тадбиркорлик ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий асослари 
қуйидагилардан иборат бўлади: 
-ижтимоий меҳнат тақсимотининг мавжудлиги ва ривожланиб бориши, 
ишлаб чиқарувчиларнинг бирон-бир маҳсулот ишлаб чиқаришга ва хизмат 
кўрсатиш турига ихтисослашишининг кенгайиб бориши; 
-товар-пул муносабатларининг ривожланиб бориши;бозор иқтисодиѐти 
замонавий моделларининг пайдо бўлиши ва ривожланиб бориши; 
- бозор, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланиб 
бориши; 
-хилма-хил мулк турлари ва шаклларининг ривожланиб бориши ҳамда 
хусусий мулк миқѐсларининг кенгайиб, устуворлигининг таъминланиши; 
-хўжалик субъектларининг иқтисодий жиҳатдан мустақиллиги ва фаолият 
эркинлигининг ошиб бориши; 
-хўжалик 
субъектларининг танлаш эркинлигининг мавжудлиги ва 
таъминланганлиги; 
-жамиятда кишилар онгида иқтисодий тафаккурнинг ривожланиб бориши: 
1
Абулқосимов Ҳ.П. Шаклланаѐтган бозор иқтисодиѐтида инсон омили ва уни фаоллаштириш 
йўллари.Монография.-Т.:ТМИ нашри,2005.-36-бет; Абулқосимов Ҳ.П.Иқтисодиѐтда инсон омили: 
шаклланиши, амал қилиши ва фаоллашуви.Монография.-Т.:‖Akademiya‖ 2006.-41-42-бетлар. 


14 
-давлат томонидан мамлакатда қулай ишбилармонлик, бизнес юритиш учун 
мақбул шароит ва муҳитининг туғдириб берилиши, давлатнинг 
тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашининг 
кучайиб бориши
1


Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling