29
қисман тўхталиб ўтади. Асарнинг асосий мазмуни эса Алиқули
Амирлашкарнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.
Муҳаммад Юнус Тошкандийнинг ушбу асари йўқолиб
кетган
бўлсада, рус олими Е.Т.Смирновнинг
«Султанў Кенисара и Садўк»
асарида келтирилган.
1
Е.Т.Смирнов чор Россиясининг Ўрта Осиё хонликларини
мустамлакага айлантириши масалалари билан шуғулланар экан,
бунга
маҳаллий тарихчиларнинг муносабатларини билишга ҳаракат қилади.
Шу мақсадда олим томонидан тўпланган бир қатор маълумотлар
юқорида номи келтирилган асарга илова тарзида киритилади. Шу
жойдан ўрин олган Муҳаммад
Юнус Тошкандийнинг асари
номланмаганлиги учун мазкур монография муаллифи томонидан
шартли равишда «Мулло Юнус Тошкандий хотиралари» деб номланди
ва тадқиқотни амалга оширишда ундан унумли фойдаланилди.
Муҳаммад Юнус Тошкандий ўз хотираларида Алиқули
Амирлашкарнинг туғилиши тафсилотларидан то умрининг сўнгги
кунигача бўлган ҳаёт йўлини ёритишга ҳаракат қилади.
Бунда
келтирилган маълумотлар Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандийнинг
«Тарихи жаҳоннамойи», Муҳаммад Юнус Тоибнинг «Тарихи Алиқули
Амирлашкар» асарларида келтирилган маълумотларни тўлдириб
келади ва ўзига хос яхлитликни юзага келтиради.
Шундай асарлардан яна бири муаллифи номаълум бўлган «Мирот
ул-футух» («Ғалабалар кўзгуси») асаридир. Бу асарнинг ҳозирда
қўлёзма нусхаси ҳам, ёки ундан фойдаланиб ёзилган бошқа нусхалари
ҳам йўқ. Р.Н.Набиев ўз асарида А.А.Семёновда мавжуд бўлган
нусхасини ўз кўзи билан кўрганлиги ва ундан айрим маълумотларни
олганлигини ёзиб қолдиради.
2
Қўқон
хонлигининг чор Россияси
томонидан босиб олинишига қарши курашлар тарихи ҳақида қимматли
маълумотлар бериши мумкин бўлган ушбу асарни топиб ўрганишнинг
имкони бўлмади ва буни Ш.Ҳ.Воҳидов ҳам ўз тадқиқотларида
таъкидлаб ўтган.
3
XIX аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида чор Россияси
мустамлакачилик сиёсати энг авжига чиққан бир вақтда
вазиятга
мослашувчи, ҳукмрон мафкура манфаатлари нуқтаи–назарини
ифодаловчи муаллифлар томонидан айрим асарлар ҳам яратилганки,
буларда асл воқеликдан четга чиқиш, воқеалар тафсилотлари ҳамда
1
Смирнов Е.Т. Султаны Кенисара и Садык. Т.: Тип С.И.Лахтина. 1889.
Do'stlaringiz bilan baham: