27
XIX аср иккинчи ярмида Қўқон хонлиги тарихи ҳақида ёзилган
манбалардан яна бири Мулла Ниёз Муҳаммад Ҳўқандийнинг «Тарихи
Шохрухий» асаридир. Муҳаммад Ниёз Ҳўқандий
сарой амалдорлари
сафига кирганлиги учун Шералихон ҳукмронлигидан XIX асрнинг 70-
йилларигача юз берган сиёсий жараёнларда бевосита иштирок этган.
Муаллиф ўз асарида хонлик ички сиёсий ҳаётининг барча томонларини
атрофлича ёритиш билан бирга, хонларнинг ташқи сиёсатга
муносабати, ҳарбий аҳволнинг ёмонлиги ва
ачинарлиси, ҳарбий
аҳволнинг шундай қолиб кетганлиги,
хаттоки чор Россиясининг
дастлабки ҳарбий юришларида хонлик аскарларининг мағлубиятга
учраши ва шаҳарларнинг қўлдан бой берилишини хонларнинг
бепарволиги оқибатида эди, дея баҳолайди.
1
Шунингдек
асарда
Худоёрхон ва Маллахон даври сиёсий гуруҳбозликларнинг кучайиши,
бундан аввалроқ юз берган қипчоқлар воқеалари ҳам батафсил ёритиб
берилган.
«Тарихий Шохрухий» асари XIX аср охирларидаёқ
тарихчилар
томонидан тадқиқот объекти сифатида ўрганила бошланган асарлардан
бири саналади. Рус тарихчиси Н.Н.Пантусов 1876 йилдаёқ асарнинг рус
тилидаги таржималарини нашр қилдира бошлаган бўлса, 1885 йилда
унинг тўлиқ нусхасини рус тилидаги таржима ва изоҳлар
билан нашр
қилдирди.
2
Шунингдек, Т.К.Бейсембиев ҳам «Тарихи Шохрухий»
асарини чуқур ўрганиб, унда ёзилган маълумотлар асосида Қўқон
хонлиги ва Шарқий Туркистон тарихига оид бир қатор масалаларни
тадқиқ этган.
3
Қўқон хонлиги тарихи ва чор Россиясининг Ўрта Осиё
хонликларини босиб олиши тарихини ёритиб берувчи маҳаллий
тарихчилар томонидан ёзилган айрим қўлёзма
манбаларнинг бугунги
кунга келиб биронта ҳам нусхалари сақланиб қолмаган. А.Навоий
номидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат кутубхонасида
Н.И.Веселовский томонидан ёзилган “Киргизский
рассказ о русских
завоеваниях в Туркестанском крае» асари сақланади.
4
Бу асар аслида
Мулло Ҳолибой Мамбетов қаламига мансуб бўлиб, «Ўрус лашкарининг
Туркистонда тарих 1269-1282 саналарда қилғон футухотлари» деб
номланади. Бу асар тошкентлик савдогар ва
тарих ихлосманди Акрам
Асқаров илтимосига кўра ёзилиб, кейинчалик Н.И.Веселовскийга тухфа
1
Тарихи Шохрухий. Б. 199-200.
Do'stlaringiz bilan baham: