Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Пулатов Ю., Мирхаликов А. К истории огнестрельного оружия в Средней Азии. -С.103


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Пулатов Ю., Мирхаликов А. К истории огнестрельного оружия в Средней Азии. -С.103.
 
3
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 28-й.ж. 248-в.
 


70 
Алиқули Амирлашкар ўз фаолияти давомида мунтазам қўшин 
сонини оширишга ҳаракат қилди ва 1863 – 1864 йилларга келиб
хонликда қирқ минг кишига етказилди. Бу қўшинлар барча йирик 
шаҳар ва қалъаларга тақсимланган эди. Амирлашкар буйруғи билан бир 
кундаёқ Қўқон ёки Хўжандда ўн–ўн икки минг кишилик қўшин 
йиғилиши мумкин эди.
1
Бу қўшинлар ҳамда ҳар бир қалъа ўз туғи ва байроғига эга бўлган. 
Масалан, Тўқмоқ босиб олинганда, у ердан иккита байроқ, чўян тўп, 11 
пилта милтиқ, бир қанча пичоқ, қилич, найза ҳамда 500 кг порох
ўлжа олинган. 
Чимкент босиб олинганда эса, 4 байроқ, 11 туғ, 19 чўян ва 8 мис 
замбарак чор қўшинлари томонидан ўлжа олинган. Бу ўлжалар орасида 
байроқлар алоҳида аҳамият касб этган.
2
Алиқули Амирлашкар бошчилигидаги Қўқон лашкарининг 
аламбардори Мамбет понсад бўлганлиги тарихий манбалардан 
маълум.
3
Бироқ, хонлик армияси байроғининг қандай шакл ва 
кўринишга эга бўлганлигини афсуски, ҳозирча аниқлашнинг имкони 
бўлмасада, шу ўринда архив ҳужжатларида сақланиб қолган 
маълумотлар эътиборни жалб этади:
- «Сирдарё чизиғида ўлжа олинган икки байроқни сизга 
юборишни ўзимга шараф деб биламан. Биринчиси қизил рангли бўлиб, 
Туркистон шахридан олинган, иккинчиси Оқбулоқдан ўлжа олинган 
бўлиб, ялтироқ товланувчи ранглардан иборатдир».
4
Бу байроқлар Оренбург ўлкаси қўшинлари қўмондони 
генерал адъютант Безак томонидан 1864 йил 21ноябрда ҳарбий вазирга 
юборилган. 
Манбаларда яна таъкидланишича, Мадалихоннинг 
Бухоро амири Насруллога қарши (1842 й) беш туғли лашкар билан 
жангга киргани қайд этилган. Унда ёзилишича, туғлар кўк, оқ, сариқ, 
қизил рангларда ва бир байроқ қора рангда бўлган.

Қўшинда унвон ва мансаблар ҳарбийларнинг кўрсатган 
хизматлари даражасига қараб, Амирлашкар томонидан берилган. Бунда 
ҳар бир унвонга сазовор бўлган шахсга тегишли рангдаги от, тўн, 
қурол–яроғ ва бошқа нарсалар ҳам берилган. Шундай унвон ва 
мансаблар бериш тўғрисидаги Алиқули Амирлашкарнинг фармони ЎзР 
МДА ҳужжатларида сақланиб қолган. Муҳаммадкарим понсад тоғлик 
1
Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-1282 саналарда қилғон футуҳотлари. –Б.59.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling