Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
- Bu sahifa navigatsiya:
- III.1. Алиқули Амирлашкарнинг Туркистон, Чимкент ва Иқон жангларидаги саркардалик маҳорати.
73 III БОБ АЛИҚУЛИ АМИРЛАШКАРНИНГ РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ ТАЖОВУЗИГА ҚАРШИ КУРАШЛАРДАГИ ҲАРБИЙ САРКАРДАЛИК ФАОЛИЯТИ III.1. Алиқули Амирлашкарнинг Туркистон, Чимкент ва Иқон жангларидаги саркардалик маҳорати. Қўқон хонлиги Бухоро амирлиги билан олиб борилган курашлар ва тахт учун курашларнинг авж олиши ҳамда ички сиёсий вазиятнинг кескинлашуви натижасида XIX асрнинг 60–йиллари бошларига келиб иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан танг аҳволда қолди. Айни вақтда ҳокимиятни эгаллаб турган қипчоқлардан йирик сиёсий гуруҳларнинг ўзаро бирлашиши учун жиддий тўсқинлик бўлди. Мамлакат фуқаролари ҳам ўз навбатида марказий ҳокимиятдан норозиликларини турли кўринишларда намоён эта бошлади. Хонликнинг шимолий ҳудудларида Россия империяси тарафдорлари кўпайиб бораётган бўлса, Тошкент ва унга туташ ҳудудлардаги аҳоли орасида бир вақтнинг ўзида Россия империяси ва Бухоро амирлигининг тарафдорлари ҳам юзага кела бошлади. Бу эса мамлакатда умумий парокандалик ҳолатларини янада кучайтириб юборди. Қўқон хонлиги учун шундай оғир бир шароитда ҳокимият тепасига келган Алиқули Амирлашкар бутун диққат эътиборини барқарорликни мустаҳкамлаш ва чор Россияси мустамлакачилик ҳарбий босқинига қарши мудофаани кучайтиришга қаратди. Алиқули Амирлашкарнинг ҳокимият тепасига келиши ҳамда Қўқон хонлигининг ички сиёсий аҳволини яхшилаш билан бирга ҳарбий қудратини ҳам оширишга қаратилган ҳаракатлари Россия империясининг босқинчилик сиёсати ўзининг авжи палласига кўтарилган вақтларга тўғри келган эди. Шунга қарамай, 1864 йил бошларига келиб, Қўқон хонлиги аста- секин ички сиёсий барқарорликка эриша бошлайди. Бу эса халқнинг ҳукуматга нисбатан, хусусан, Алиқули Амирлашкарга нисбатан ишончи ортиб боришига, қўшинларнинг ҳарбий тайёргарлиги ва қуролларнинг бир оз такомиллашувига олиб келади. Бу ҳақда Оренбург ҳарбий округи қўмондони империя ҳарбий вазирига юборган баённомасида (1864 йил 4 апрел) Қўқон хонлигининг ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан аввалги вақтларга нисбатан ниҳоятда кучайиб кетганлиги 74 ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтган эди. 1 Ушбу баённомада 1864 йил баҳорида Бухоро амири ҳам Қўқонга ҳарбий юриш уюштирмоқчи эканлиги ва бундай сиёсий вазиятда Авлиёота ва Туркистонни босиб олишда Тошкентдан ҳарбий ёрдам юборилмаслиги русларга қўл келиши ҳам эслатиб ўтилган эди. 2 Қўшни давлатлардан ҳарбий мададнинг йўқлиги, бунинг устига Бухоро амирининг душманлик сиёсати Қўқон хонлигини ниҳоятда оғир аҳволга солиб қўйган эди. Шундай танг бир вазиятда Қўқоннинг бир қатор ҳарбий қалъаларини босиб олишга эришган рус қўшинлари навбатдаги босқинчиликка тайёргарлик кўриб, Туркистон шаҳрига юриш бошлайди. Босқинчилик юришларида катта тажриба тўплаган чор Россияси ҳарбий қўмондонлари бошчилигидаги аскарлар 1864 йил 8 – 9 июнь кунлари Туркистон атрофига келиб ўрнашадилар. Юришга қўмондонлик қилган полковник Вревский Туркистонни босиб олиш учун пиёдалар билан бирга 1 отлиқ взвод, 10 та замбарак, 6 мартира, 2 та ракета мосламасини сафарбар этади. 3 Бу вақтда Туркистон ҳокими Мирзо Давлат парвоначи Туркистон ва Тошкент қўшинлари билан биргаликда мудофаага тайёргарлик кўрарди. Чор қўшинлари шаҳар атрофига жойлашишлари биланоқ, Туркистон ҳимоячилари душманга тўп ва милтиқлардан ўқ отиб, жангни бошлаганлар. Бироқ, тўрт кун давом этган қаттиқ жанглардан сўнг 1864 йил июнда Туркистон шаҳри Чор Россияси ҳарбийлари томонидан босиб олинади. 4 - “Туркистонни, - деб ёзган эди Муҳаммад Солиҳ Тошкандий, - руслар қаттиқ қамал қилиб, эрта тонгдан бошлаб шаҳар қалъасига ҳужум қилиб, шаҳар ичига бостириб кириб, маҳаллаларда кўп фуқароларни, навкарларни ва ғозийларни ўлдирдилар, тирик қолган ғозийлар захмдор ва мажруҳларни ўзлари билан олиб, Чимкентга ва у ердан Тошкентга келдилар”. 5 Мирзо Олим Мушриф ўз асарида Мирзо Давлатнинг Туркистонни ташлаб кетгани, Алиқули Амирлашкар қўшин билан бу ерга отланган вақтда Авлиёота ҳам қўлдан кетганлигини эшитиб, Туркистон мудофааси раҳбарларини қаттиқ жазолаганлиги ҳақида ёзса, 6 Аваз Муҳаммад Аттор ўз асарида Мирзо Давлатнинг чор Россияси мустамлакачиларига қарши шижоат ва мардлик билан курашгани ва айрим бузғунчи кимсаларнинг айби билан Туркистон бой 1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 27-й.ж. 156-в. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling