Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Тарихи жадиди Тошканд. –Б.443. 3 Қаранг: ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 26-й.ж. 128-132 - вв; 27-й.ж. 358-363 - вв; 28-й.ж. 183-189 – вв ва бошқ. 4 Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.128-129. 5 Ўша асар. –Б.129-130. 6 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 26-й.ж. 128-в. 76 Бироқ, империя ҳарбий қўшинларининг Тошкентга борадиган йўлини Чимкентдек мустаҳкам қалъа ва ҳарбий кучга эга бўлган шаҳар тўсиб турарди. Авлиёота ва Туркистонни босиб олган чор қўшинлари икки томондан Чимкентга яқинлаша бошладилар. Шаҳар ҳимоячилари ҳам мудофаа учун тайёргарликларини кучайтириб юборадилар. Алиқули Амирлашкар Султон Саййидхон билан биргаликда Тошкентга келади ва у ердан Чимкент яқинидаги Шаробхона қишлоғига келиб қўнади. 1 Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандийнинг ёзишича, - “Султон Саййидхон Мулло Алиқулини (қўлёзмада Алимқул-З.И.) сардор айлаб, уни куффор жангига жўнатди. Мулло Алиқули кеч тунда жўнаб, ҳиммат раҳшини мақсуд йўлига ҳайдади. Суръат билан йўлларни тай қилиб, қуёш чиқаётган пайти Чимкентга етиб келди.” 2 Мулло Ҳолибой Мамбетовнинг ёзишича, Туркистон томондан тўрт юзга яқин рус аскарлари Чимкентга бостириб келади ва Тошсой мавзесига қўнади. 3 Муҳаммад Солиҳнинг ёзишича, Султон Саййидхон ва Алиқули Амирлашкар биргаликда Чимкент ҳимояси учун Тошкент орқали борганликларини ёзиб, мудофаа умумхалқ даражасига етиб, ушбу ишда барча аҳоли иштирок этганини алоҳида таъкидлайди. 4 Қўшин Чимкент яқинидаги Шаробхона қишлоғига ўрнашади. Бу вақтда Оқбулоққа ўрнашиб олишга улгурган чор қўшинларига қарши 14 июль эрта тонгдан жанг бошланади. 16 июлгача давом этган бу жангда Мингбой ботир, Мирзо Давлат, Яъқуббек, Бекмуҳаммад каби лашкарбошилар алоҳида қаҳрамонлик билан кураш олиб борадилар. Қаттиқ ва шиддатли жанглардан сўнг қўқонликлар катта талофот бериб бўлсада ажойиб ғалабага эришадилар. Шу ўринда Аваз Муҳаммад Аттор қуйидагиларни ёзади: -“ Кўп ўрис кофирлар бошяланг, кулоҳларини * қўлга олиб, қўрқиб, узр сўраш учун Мулло Алиқули ҳузурига келдилар. Совға - саломларини тортиқ этиб, душманлик ва адоват руҳидаги калималарни унутиб, ўз мақсадларини баён қилишди.” 5 Мағлубиятга учраган чор Россиясининг ҳарбийлари бутунлай яксон бўлишдан қутулиб қолиш мақсадида Алиқули Амирлашкарга элчи жўнатиб, сулҳ тузишни ва бунда қўқонликлар томонидан 1 Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-1282 саналарда қилғон футухотлари. –Б.82-83. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling