Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
1
Ўша жойда.
 
2
Туркистон босқини. –Б.29.
 
3
Ўзбекистон тарихини ўрганишда архив манбаларидан фойдаланиш. –Б.60.
 


78 
юборишга амр этди. Шунингдек, пароканда бўлган аскарларни йиғиб, 
Мингбой парвоначига топшириб, у ҳам Манкент тарафдан Авлиёотага 
келувчи чор қўшинларининг йўлини тўсиши кераклигини етказишни 
топширади. Тоиб бу вазифаларни адо этиб юрган вақтда, - «... бир 
қанча қосир ақл, кўтоҳ андеша умаро ва сардорлар тўбхона боргунча 
сабр ва таҳаммул қилмай», - Амирлашкарни жанг қилишга ундайдилар. 
Улар тезлик билан югурсак, руслар бир ўқ отиб, иккинчисига 
улгурмаёқ, қўл жангига киришга мажбур қиламиз, - деб Амирлашкарни 
ишонтирадилар.

Душманни қандай қилиб бўлса ҳам мағлуб этиш асосий мақсади 
бўлган Амирлашкар аскарлардаги бу ғайратни кўриб, жангга рухсат 
беради. Бироқ, ўйланган режа амалга ошмай, жуда кўп сарбозлар ўққа 
учиб, ҳалок бўлади. Худди шу аснода Авлиёотадан келаётган чор 
аскарлари Мингбой парвоначини мағлубиятга учратиб, Чимкентдаги 
подшо қўшинларига келиб қўшиладилар. Чимкент мудофаачилари 
ғоятда мушкул аҳволда қоладилар.
Алиқули Амирлашкар Чимкент яқинида туриб, мудофаани 
мустаҳкамлашга киришади. Чор қўшинларининг хатти–ҳаракатидан 
хабардор бўлиб туришдек масъул вазифани ҳам Муҳаммад Юнус Тоиб 
ва Аҳрорхонтўра шиғовулга топширади. Бу ҳақда Муҳаммад Юнус 
Тошкандий ўз хотираларида шундай ёзади; - “Бир куни Ўрусия аскари 
тамоман тўб ва тўбхона бирлан Чимкантга яқин бир тефага жаъм бўлуб 
уруш бошладилар ва бу тарафдин Жомадор ани муқобаласиға тўфларни 
ростлаб ва тефа атрофига қорақўндоқ мерганлар жойлашиб, [уларнинг 
отган] ўқи ўрусияларни хўб бесаранжом қилиб, Русия аскари мазкур 
тефадан сурилиб, пастга тушуб, Арис тарафига юруб, бир ерда андак 
сувланди ва мусулмон аскари аларни орқасидан тушуб ва алар 
милтиқлари бирлан даъф ва Мингбоши фарвоначига

милтиқ ўқи 
тегиб, шаҳид бўлуб, икки аскар бир-биридан ажрашиб, ул кеча ётиб, 
эрта бирлан хабардор бўлсак, Ўрусия тамоман Арисдан ўтуб, [қочиб] 
кетиб [ди].”

-“Икки ўртада, - деб ёзади Муҳаммад Юнус Тошкандий ўз 
хотираларида, - қаттиқ жанглар бошланиб кетди. Оқибатда жуда 
кўплаб одамлар нобуд бўлди. Жанг тугагач, Алиқули Амирлашкар 
Қўштегирмонда ўрнашди ва барча ҳалок бўлганларни дафн эттириб, бу 
ерга “Шаҳидмозор” деб ном берди”.

1
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.142.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling