Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 1–5 - иловаларга қаралсин. 3 Saray M. Rus isgali devrinda Osmanli devleti ile Turkistan hanliklari arasindeki siyasi munasabetler(1775-1875). S71-75; Saray M. Rusiyanin Turk yurdlarina yayilmasi. -S.33-37; Inalcik. Osmanli – Rus rekabetinin mensei ve Volga – Don kanali tesebbusi.. S349-402;. 4 Фарғона тарихи. –Б.308. 66 тинч ривожланиш кузатилсада, бироқ ички сиёсий вазият, ўзаро урушлар ва низолар, исёнлар хонликдаги мавжуд қуроллар билан қуролланган сарбозлар ёрдамида бартараф этилган. Қуролланиш ва ҳарбий жиҳатдан деярли фарқ қилмайдиган Бухоро амирлиги билан турли вақтлардаги тўқнашувлар ҳам қуролларни такомиллаштиришга, ҳарбий соҳа ривожини юксалтиришга, махсус тайёргарликка эга бўлган кўп сонли мунтазам армия ташкил этишга унчалик эҳтиёж туғдирмаган эди. Хонлар ҳам бунга алоҳида эътибор билан қарамаган эдилар. Хонликдаги ҳарбий соҳанинг замон талабларидан орқада қолишининг асосий сабаби ҳам шунда эди. Бу давр эса маълумки, Россия империяси билан ҳарбий тўқнашувларнинг авжи паллага кўтарилган даври ва бу ҳолатда ҳукмдорлар ўз–ўзидан ҳарбий соҳани такомиллаштиришга мажбур бўлган эдилар. Алиқули Амирлашкарнинг Қўқон хонлиги сиёсий бошқарувидаги фаолияти ва унинг ҳарбий соҳаларда олиб борган ислоҳотларига ҳақида сўз кетганда шу даврда Қўқон хонлигининг умумий ҳарбий қудрати ёки имкониятлари қай даражада эканлиги ҳақида албатта тўхталиб ўтиш лозим. * XIX аср ўрталарида хонликнинг турли ҳудудларида бунёд этилган Тўйчибек, Тўқмоқ, Пишпек, Иткичу, Оқсув, Марки, Челакқўрғон, Авлиёота, Сўзоқ, Кумушқўрғон, Янгиқўрғон, Оқмасжид, Жўлак каби қалъа ва қўрғонлар хонлик сарҳадларини ҳимоя қилишда ҳамда хонликка қарашли ҳудудларни хонликнинг таъсир доирасида тутиб туриш учун хизмат қилувчи асосий мудофаа иншоотлари эди. Шунингдек, Чимкент, Туркистон, каби қалъаларни ҳам келтириш мумкинки, булар қалъага нисбатан йирик шаҳарлар бўлиб, мустаҳкам мудофаа истеҳкомларига ҳам эга эди. Бу қалъа ва шаҳарларда 50 тадан 6000 гача мунтазам қўшин ҳисобланган Қўқон лашкарлари турарди. 1 Қўқон хонлиги ҳарбий салоҳияти ва умумий аҳволини махсус ўрганган Ғарбий Сибир корпуси зобитларидан бири капитан Веньюков ўз ахборотларидан бириди қуйидаги маълумотларни келтирган эди: - «Бу қўшинлар Европа армияларига нисбатан анча паст даражадаги ҳарбий таълим ва тузилишга эгадир. Улардаги мавжуд қуроллар билан замонавий армияларга қарши туриш анча мушкул. Қуролларнинг асосий қисмини ханжар, қилич, найза каби совуқ қуроллардан иборат. * 5-иловага қаралсин. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling