Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Saray M. Rus isgali devrinda Osmanli devleti ile Turkistan hanliklari arasindeki siyasi munasabetler(1775-1875). -Ankara, 1994. -S74. 3 Аслида Алиқули Амирлашкар томонидан юборилган. 4 ЎзР МДА. 715-ф.,1-р.,29-й.ж. 172-в. 62 қизиқишларига ҳеч қандай давлатни аралашувига йўл қўймаслиги, унинг Қўқон хонлигини мустамлакага айлантиришга қатъий бел боғлаганлигининг исботи эди. Ўз навбатида буни Алиқули Амирлашкар ҳам яхши тушунарди. Шу сабабли ҳам энг қудратли мусулмон давлатлари билан бежиз алоқалар ўрнатишга киришмаган эди. Ўз навбатида Англияга Мададхожабек бошчилигида юборилган элчилик ҳам деярли ҳеч қандай ижобий натижага эриша олмайди. Бу элчилик олдига Англиядан чор Россиясининг ҳарбий босқинчилик тажовузига қарши ёрдам олиш ва замонавий тўплар ясайдиган тўпчи усталар масаласида ёрдам кўрсатишни сўраш вазифаси қўйилган эди. 1864 йил декабр ва 1865 йил феврал ойларида Ҳиндистондаги Англия ҳукумати ноиби Жон Лавренседан хонликка келган жавоб хатида шундай сўзлар битилган эди: - “Элчиларингиз Ҳожибек Исхоқ оға орқали сизлар илтимос қилган тўпчи усталарни ҳам юбориш имкониятига эга эмасмиз”. 1 Шу тариқа Алиқули Амирлашкарнинг Туркия, Англия каби йирик давлатлар билан бир қаторда қўшни давлатларга уюштирган элчиликлари хонлик учун керакли натижани бермади. Бундан ташқари Туркиянинг Болқон масаласида, Англиянинг эса Ўрта Осиё масаласида Россия империяси билан рақобатлашуви ва ташқи сиёсий вазиятнинг кескинлашганлиги ҳам ҳар икки йирик давлатга Қўқон хонлигига амалий ёрдам кўрсатишга имкон бермаган эди. Бу вақтда Туркистон Россия томонидан босиб олинди. 2 Туркистоннинг босиб олиниш санаси 1864 йил 12 июнь эканлигини назарда тутсак, Алиқули Амирлашкарнинг элчилик алоқалари 1864 йил февралдан 1865 йилгача давом этганини кўриш мумкин. Император вице - канцлери князь А. Горчаков айнан ана шу элчиликлар билан боғлиқ баёнотномасини 1865 йил 3 март куни берган эди. 3 Бор имконият доирасида музокаралар олиб борилган бўлсада, бу элчиликлар ижобий натижаларини бермади ва Россия империясидек қудратли душманга қарши курашда Қўқон хонлиги яккаланиб қолди. Чет давлатлар билан бир қаторда Ўрта Осиё хонликлари, жумладан, Хива хонлиги билан ҳам чор Россиясининг ҳарбий босқинчилигига қарши иттифоқ тузиш мақсадида музокаралар олиб борилган эди. Бу иш ҳали Маллахон ҳаётлик вақтидаёқ бошланган эди. 1 Inalcik. Osmanli – Rus rekabetinin mensei ve Volga – Don kanali tesebbusi. -Ankara, 1948, -S.349-402. 2 Туркистон шаҳри полковник Веревкин отряди томонидан (4 рота, 2 юзлик, 10 замбарак, 6 мортир, 2 ракета мосламаси) 1864 йил 12 июнда босиб олинган. Қаранг: Раҳимов Ж. Ўзбекистон тарихини ўрганишда архив манбаларидан фойдаланиш Т.: Ўқитувчи, 1995. –Б.59. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling