Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 30-й.ж. 77-в


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 30-й.ж. 77-в.
 


64 
ойининг бешинчи куни (1863 йил 26 август – З.И.) улуғ хонимиз тахтга 
чиқиши муносабати билан авфи умумий эълон қилганлар. 
Ташқи душманларимизни йўқ қилиш ва ички рақибларимизни 
тийиб қўйиш учун биз қўшин тўпламоқдамиз ва қуролларни тартибга 
келтирмоқдамиз...”
1
Бироқ бу мактуб ўша вақтда чор Россияси ҳарбийлари билан 
алоқада бўлган ва хоинлик йўлини тутган Жонтой Қорабеков 
томонидан генерал Колпаковскийга бериб юборилади.
2
Бундай 
мактублар 
яна бир қанча уруғ ва элатлар 
оқсоқолларига, марказий ҳокимиятга бўйсунишдан бош тортган айрим 
амалдорларга ҳам юборилган эди ва буларнинг натижаси ўлароқ, 
Алиқули Амирлашкар саъй-ҳаракати билан хонликда маълум муддат 
сиёсий барқарорликка эришилди. Бунинг алоҳида эътиборга молик
томони ҳам мавжудки, бу бирлаштириш жараёнлари қирғиз - қипчоқ 
зодагонларининг манфаатларига мос келмаганлиги учун айнан ана шу 
тоифаларда Алиқулига бўлган ишончсизлик ва пинҳона бўйсунмаслик 
кайфияти юзага келади ва бу айнан Тошкент мудофаасида яққол 
намоён бўлади. 
Иккинчидан, Алиқули Амирлашкар XIX аср 60 – йилларида 
кучайиб бораётган ва тобора даҳшатли тус олаётган чор Россиясининг 
босқинчилигига қарши курашда сиёсий ва ҳарбий иттифоқчилар топиш 
мақсадида Англия, Туркия, Ҳиндистон, Тибет, Кобул, Қандахор, Хива 
каби давлатларга элчилар юборди. Гарчи, уюштирилган бу элчиликлар 
Қўқон хонлиги фойдаси учун амалий жиҳатдан деярли ҳеч қандай 
фойда бермаган бўлсада, шунга қарамай бу Алиқули Амирлашкарнинг 
ташқи дипломатик соҳада маълум бир ютуқларга эришиш учун ҳаракат 
қилганлигини кўрсатади. Бу элчиликлар юқорида кўрсатилган 
давлатларга расмий равишда Россия империяси томонидан Қўқон 
хонлигининг мустақиллиги ва суверенитетига ҳарбий босқинчилик 
билан тажовуз қилаётганлигидан огоҳ этган эди.
Учинчидан, Алиқули Амирлашкар ҳарбий тўқнашувлар вақтида 
ва бошқа вақтларда подшо ҳарбий қўмондонлари билан ҳам 
музокаралар олиб борди.
*
Ушбу музокаралар бир томондан Алиқули 
Амирлашкарнинг ҳарбий саркардалик лаёқатини намоён қилса, 
1
ЎзР МДА. 715-ф.,1-р., 27-й.ж. 103-104 - вв. 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling