Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Ўша жойда.
 
*
Бу музокараларнинг айрим тафсилотлари ва натижалари хусусида монография давомида фикр билдириб 
ўтилади.
 


65 
иккинчи томондан унинг ҳарбий дипломатия соҳасида ҳам маълум 
ютуқларга эришганлигини кўрсатади.
1
Афсуски, Алиқулининг хорижий мамлакатлар билан олиб борган 
ёзишмалари сақланиб қолмаган, бунинг сабаби Худоёрхоннинг 1875 
йил қўзғолончилардан қочиб, Тошкентга кетаётган пайтда хонлик
архив ҳужжатлари бир қисмининг йўқолганлиги бўлиши ҳам мумкин. 
Бироқ, маҳаллий тарихчилар томонидан ёзиб қолдирилган манбаларда, 
архив ҳужжатларида бу ҳақда маълумотлар, Алиқули Амирлашкарнинг 
рус ҳарбий қўмондонлари билан олиб борган ёзишмалари ва 
мактублари сақланиб қолган.
2
1864 йил бошларига келиб, Қўқон хонлиги аста-секин ички 
сиёсий барқарорликка эриша бошлайди. Бу эса халқнинг ҳукуматга 
нисбатан, хусусан, Алиқули Амирлашкарга нисбатан ишончи ортиб 
боришига, қўшинларнинг ҳарбий тайёргарлиги ва қуролларнинг бир
оз такомиллашувига олиб келади. Қўшни давлатлардан ҳарбий 
мададнинг йўқлиги, бунинг устига Бухоро амирининг душманлик 
сиёсати Қўқон хонлигини ниҳоятда оғир аҳволга солиб қўйган эди.
3
Хонликнинг ҳарбий аҳволи, қуролланиши, мудофаа қудратига 
давлат раҳбари сифатида хоннинг ўзи мутасадди бўлсада, ҳамма хонлар 
бу масалага жиддий ёндашавермаганлар, ёки бу ишларни амалга 
ошириш айрим саркардаларнинг саъй-ҳаракатлари билан бир оз 
яхшиланиб турилган. 
Сўнгги даврларда Қўқон хонлигини бошқарган хонлардан 
фақатгина Маллахон ҳарбий соҳага жиддий эътибор билан қараган эди, 
унга бу ишларда Алиқули Амирлашкар ҳам яқиндан кўмак берган эди. 
- «Бу Туркистон хонларидан, - деб ёзади тарихчи Исхоқхон 
Ибрат, - икки киши фуқаро ва миллат учун ҳаркат этгон эди. Бири бу 
Амирлашкар ва бири марҳуми Маллахон [эди], [улар] тўплар
қуйдуруб, милтиқлар ясаб, корхоналар қилиб, тўплар узрасиға 
кумушлар била ёзувлар ёзиб, яхши диққат этгон эди”.
4
Қўқон хонлигининг бошқа даврларга нисбатан Олимхон, Умархон 
ва Муҳаммад Алихон (1798 – 1842) хонликда бирмунча барқарор ва 
1
Қаранг: ЎзР МДА. 715-ф.,1-р.,28-й.ж. 186-в; 187-в: 498-в; Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-
1282 саналарда қилғон футухотлари. 93-б; Тарихи жаҳоннамойи. 310 а; Тарихи Алиқули Амирлашкар. –
Б.148–149.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling