Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Записки графа Игнатьева // Исторический вестник. Кн.№4, -СПб.: 1914. -С.123
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Записки графа Игнатьева // Исторический вестник. Кн.№4, -СПб.: 1914. -С.123. 3 Saray M. Rusiyanin Turk yurdlarina yayilmasi. – Istanbul.: 1975. -S.35. 4 Ўша жойда. 61 беришимиз лозимдир. Фармон бериш подшоҳимиз измидадир. 1282 йил рамазоннинг саккизинчи куни (1865 йил 31 август)”. 1 Юқоридаги маълумотларнинг муаллифи М.Сарай ўзининг иккинчи бир асарида қуйидагича маълумотларни ҳам берадики, бунда Қўқон хонлигининг элчиси Саид Ёқубхон тўра Девонга ҳижрий 1282 йил раби ул-аввалнинг 18–кунида кирганлиги ва Султон Абдулазизга мурожааат қилиб, Қўқон хонлиги ва Усмонийлар давлати ўртасида дўстликнинг мавжуд бўлиб туриши ҳар икки давлат учун ҳам ниҳоятда муҳим эканлигини айтади. Шунингдек Туркистон мусулмонлари султоннинг амр – фармонларига катта ҳурмат билан қарашларини таъкидлайди. Саид Ёқубхон тўра султондан тўрт дона замбарак, тўппончалар, андоза олиш учун турк қўшинининг ҳарбий кийимларидан бир донадан беришларини илтимос қилади. 2 Демак, Усмонийлар давлати Қўқон хонлигининг Султон Саййидхон томонидан 3 юборилган элчилигига бефарқ бўлмаган ва олий давлат органи – “Мажлиси махсус”да кўриб чиқилган. Девоннинг билдирган фикрларига таяниб Султон Абдулазиз Ўрта Осиё ҳукмдорларини ўзаро бир–бирларига қарши уруш ҳаракатларини олиб бормасликка ва чор Россиясининг босқинчилик тажовузларига қарши биргаликда курашишга чақирган. Бу маълумотлар Россиянинг Туркиядаги элчиси томонидан ҳам тасдиқланган ва ҳукуматга билдирилган эди. Унда жумладан, шундай дейилади: -“ Қўқон хони Султон саройига (Туркияга - З.И) ўзининг ишончли одамларидан бирини Россия ва Қўқон хонлиги ўртасидаги муносабатларда таъсир ўтказиш тўғрисида музокаралар ўтказиш учун юборган. Ҳозирча музокараларнинг натижаси маълум эмас. Музокараларнинг қандай тугашидан қатъий назар, бизнинг ҳукуматимиз ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда ҳам Россия империяси ва Қўқон хонлиги ўртасида воситачилик қилиш ёки таъсир кўрсатишига ҳеч қандай давлатга йўл бермаслиги керак”. 4 Бундан кўринадики, Алиқули Амирлашкар ҳукумат тепасига келиши биланоқ, кучли ички ва ташқи сиёсат юритиш йўлини тутган бўлса, иккинчи томондан унинг ҳукумат тепасига келиши ва олиб бораётган фаолияти рус ҳукуматини ғоятда қаттиқ ташвишлантирган эди. Шунингдек, чор Россиясининг ҳукмрон доиралари хонликдаги ўз 1 Saray M. Rusiyanin Turk yurdlarina yayilmasi. – Istanbul, 1975. -S.35. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling