Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020


Иккинчи боб бўйича хулосалар


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/32
Sana23.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1044702
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш

Иккинчи боб бўйича хулосалар 
1. Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, авваламбор, таълим 
жараѐнини сифат жиҳатидан ўзгаришларга олиб келувчи инновацияларни 
ривожлантиришга боғлиқ. Мактабгача таълим тизимида биринчи навбатда 


102
жамият, давлат, ота-оналарнинг ва болаларнинг талабларини қондирадиган 
таълим-тарбия жараѐнини шакллантириш долзарб педагогик муаммо ва 
унинг ҳозирги кунда энг мақбул ечими сифатида вариативлик ѐндашувни 
татбиқ этиш ҳисобланади. Қолаверса, таълим тизимида олиб борилаѐтган 
демократлаштириш, 
либераллаштириш 
жараѐнлари, 
таълимнинг 
вариативлиги, инновацион жараѐнлар мактабгача таълим ташкилоти ва барча 
ижтимоий институтлар (энг аввало, оила) ўртасида ҳамкорликдаги, 
мувофиқлашган фаолиятга хизмат қилади. Мактабгача таълим олдида турган 
асосий вазифалардан бири таълим парадигмасининг ўзгартириш, яъни 
таълимни унификациялаш ғоясидан таълимни вариативлаштириш ғоясига 
ўтилишидир. 
2. Мактабгача таълим тизими учун “таълим технологияларнинг 
вариативлиги”, “таълим траекторияси”, “таълимни индивидуаллаштириш” 
тушунчалари таҳлил қилинди. “Таълим технологияларининг вариативлиги” 
деганда биз, авваламбор, боланинг ривожланишига қаратилган педагогик 
технологияларни назарда тутамиз, яъни тайѐр билимларни етказиш эмас, 
болаларнинг 
ҳаваслари, иштиѐқлари, мойилликлари, 
қобилиятлари, 
лаѐқатлари, тафаккурлари, тайѐргарлиги ва қизиқишларидан келиб чиқиб, 
уларга билимларни мустақил эгаллашга ѐрдам берувчи технологияларни 
тушунамиз. “Таълим траекторияси” деганда боланинг индивидуал 
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда унинг потенциалларини 
максимал даражада очиб беришга қаратилган таълим йўл харитаси (маршрут) 
тушунилади. Индивидуал билимларни эгаллаш жараѐнида болада ѐшига хос 
хусусиятлар, қобилият, қизиқиш ва эҳтиѐжларнинг пайдо бўлишига олиб 
келади. Бунда болалар чуқур билимга эга бўлади ва ўзини ўзи ҳурмат
қилишга ўрганади. Уларда янада қийинроқ вазифаларга қўл уришга журъат 
қила олиш ҳисси пайдо бўлади. 
3. Жамият, давлат, ота-она ва боланинг талаблари вариативлик ѐндашув 
асосида таълим-тарбия жараѐни, узлуксиз равишда болаларни билиш 
жараѐнини ва ижодий қобилиятини шакллантириш ва ривожлантириш 


103
динамикасини баҳоловчи педагогик диагностика компонентларидан иборат 
мактабгача таълим жараѐнининг умумий модели ишлаб чиқилди.
4. Вариатив ѐндашув асосида мактабгача таълим болаларини ижодий 
қобилиятини ривожланишини аниқловчи педагогик диагностика тизими 
ишлаб чиқилди. Узлуксиз равишда болаларни билиш жараѐнини ва ижодий 
қобилиятини шакллантириш ва ривожлантириш динамикасини баҳоловчи 
педагогик 
диагностика 
тизими 
бошланғич, 
оралиқ 
ва 
якуний 
диагностикаларини қамраб олган бўлиб, боланинг мактабга таълим 
ташкилотига илқ қадам қўйгандаги шахсий қобилиятларини, қизиқишларини 
аниқлаш (бошланғич диагностика), бола ривожланишининг ижтимоий вазият 
хусусиятларини таҳлил қилиш (оралиқ диагностика), мактабга тайѐрлаш 
жараѐнида боланинг ривожланишини мониторинг қилиш (оралиқ 
диагностика) ҳамда катта мактабгача ѐшдаги боланинг ривожланиш 
хусусиятларини, унинг мактабда ўқитишга тайѐрлигини аниқлаш (якуний 
диагностика) каби вазифаларни амалга оширади. 
5. Вариатив ѐндашув асосида мактабгача таълим болаларини ижодий 
қобилиятини 
ривожланишда 
муҳим 
бўлган 
факторлардан 
бири 
тарбиячиларнинг касб маҳорати ва унга қўйиладиган талаблар кўриб 
чиқилган. 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling