Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/32
Sana23.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1044702
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш

Педагогик диагностика (ташхис қилиш) технологиялари. Агар 
технологияни босқичлар кетма-кетлиги тизими сифатида олсак, педагогик 
диагностика технологияси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
1. Объектни, педагогик диагностиканинг мақсади ва вазифаларини 
аниқлаш.
2. Ўтказиладиган диагностикани режалаштириш.
3. Қулай диагностик воситаларни (омил, даража, усул) танлаш. 
4. Диагностика қилинадиган объект тўғрисида маълумот йиғиш (аниқ 
ва муқобил, қулай ҳолатларнинг нисбати).
5. Ўтказилган диагностика натижасида олинган маълумотни қайта 
ишлаш, таҳлил қилиш.
6. Ҳаққоний 
маълумотнн таҳлил қилиш асосида диагностика 
қилинаѐтган объект компонентларини янги бирликка синтезлаш.
7. Объектнинг ривожланиш истиқболлари. 
8. Педагогик ташхисни асослаш ва баҳолаш.
9. Педагогик ташхис натижаларини амалда қўллаш.
10. Объектни ўзгартириш мақсадида педагогик жараѐнни бошқариш 
коррекцияси (тўғрилаш)ни амалга ошириш. 
Диагностик таҳлиллар объективлиги қуйидагиларга боғлиқ: 
синов натижалари турли текширувларда бир хил натижалар 
кўрсатилиб, кўрсаткичлар ўзаро бир-бирига яқин бўлса; 
синов мезонлари, ўлчовлари бирлиги ҳамда унинг натижалари синовни 
амалга оширувчи, аниқловчининг шахси, хислати ва муносабатларига боғлиқ 
бўлмаса;


93
синов бир хил талаб, бир хил муносабат ва психологик кайфиятда 
амалга оширилса, ҳақиқий аҳволни аниқлашда объектив натижалар олиниши 
мумкин.
Модомики, мақсад ҳақиқий таълимий аҳволни аниқлаш экан, унга 
тўғри, ҳалоллик, ҳаққонийлик билан ѐндашиш зарур. Акс ҳолда, 
диагностикадан кўзланган натижага эришиш, тўғри ташхис белгилаш 
мумкин эмас. Бундан ташқари, айрим гуруҳ ишларини, баъзан оғзаки 
берилган жавобларни баҳолашда ҳар хил ѐндашувлар қайд этилиши мумкин. 
Бу синовчи, яъни диагностик таҳлил ўтказувчи қилинаѐтган ишларнинг туб 
мақсадига тушуниб етишига, масъулиятига, ишга бўлган ѐндашувига ва 
ниҳоят унинг савиясига боғлиқ. Бундан келиб чиқадиган амалий хулоса 
шуки, педагогик диагностикани амалга оширишда риоя-андиша, ошна-
оғайнигарчилик, таниш-билишчилик ѐки бошқа нохушликлар аралашса, 
ҳақиқий аҳвол аниқланмайди, умумий ишга путур етади, камчилик ва 
нуқсонлар очилмай хаспўшланади, таълимни такомиллаштиришдан кўзда 
тутилган мақсадлар очилмай қолади.
Педагогик диагностиканинг ишончлилиги бир неча марта қилинган 
таҳлилий хулосалар натижасининг бир хиллиги қайд этилган ҳоллардагина 
таъминланади. Агар буни муайян боғча, гуруҳнинг ҳаѐтий фаолияти билан 
боғласак, мабодо тарбиячи илгариги ишини орадан бир неча вақт ўтиб, айнан 
ўшандай баҳоласа, ишончлилик пайдо бўлади, лекин бундай ҳол афсуски 
амалиѐтда кам учрамоқда. Педагогик диагностика натижалари тест усуллари 
воситасида амалга оширилса, натижалар ҳаққоний бўлади. Чунки бунда тўрт 
хил хулоса бир хил натижа билан баҳоланади. Булар:
мазмуннинг тасдиғи;
ҳар хил усул билан олинган натижаларнинг бир хиллиги; 
натижаларга кўра амалга оширилган таҳлилларнинг исботланиши;
лойиҳалашнинг 
тасдиқланиши 
(яъни 
лойиҳалаштиришдаги 
натижаларнинг олинган хулосаларга уйғунлиги). 


94
Педагогик диагностикада мактабгача таълим олувчиларнинг шахсий 
хусусиятларни ўрганишда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин: 
билиш фаолияти ва жараѐнлари сўзларини эшитганингизда 
фикрингизга қандай сўзлар иборалар келади (Ақлий ҳужум); 
хотирани ривожлантириш имкониятлари ҳақидаги фикрлар мунозараси 
(3х4 педагогик технология асосида); 
шахс 
хотираси 
хусусиятларини 
пиктограмма, 
яъни 
расмли 
ассоциациялар методи орқали ўрганиш бўйича амалий машқ; 
сенсамотор таъсирланиш ва диққатни ўрганиш учун методикалар. 
Сеген доскаси методикаси; 
кос кубиклари методикаси. Линк куби. Мейли тести ѐрдамида кўриш ва 
эшитиш хотирасини ўрганиш. Кўриб эсда олиб қолинган нарсани қайта 
тиклаш. 
Мактабгача ѐшдаги болани интеллектуал ва ижтимоий сифатлар 
мажмуасини ривожлантиришда шахмат ўйинининг имкониятларидан 
фойдаланиш кўп етакчи давлатларда кенг қўлланилмоқда [74]. Бизнинг 
мамлакатимизда ҳам шахмат ўйинини бола таълим-тарбияси жараѐнида 
қўллаш кенг кўламда амалга оширилаяпти. Бунга авваламбор, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги “Ўзбекистон 
Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисидаги” ПҚ-3906-сон Қарори асос бўлаяпти. Мазкур қарорда инсоннинг 
интеллекти ва фикрлаш жараѐнини ривожлантирувчи спорт тури сифатида 
шахматни оммалаштириш, шунингдек, 2018/2019 ўқув йилларида мажбурий 
мактаб дастури доирасида тажриба сифатида Республикамизнинг 150 та 
умумтаълим мактабларида шахматни ўқитишни ташкил қилиш зарурлиги 
қайд қилинган [22]. 
Тадқиқотларга асосан шахмат – кўп асрлик тарихга эга бўлган қадимги 
интеллектуал ўйин саналиб, спорт, фан ва санъат каби қирраларни ўзида 
бирлаштиради. Тарбиявий аҳамияти шундан иборатки, ўйнаш жараѐнида 
болада мантиқий фикрлаш, ўз фаолиятини режалаштириш, диққатни 


95
ривожлантириш, тартибли бўлишга ундайди, шунингдек, мактабдаги бошқа 
фанларини сифатли ўзлаштиришга хизмат қилади. 
Шахмат ўз табиатига кўра энг аввало ўйин ва бола уни одатий ўйин 
шаклида қабул қилади. Шунинг учун болани шахмат ўйинига ўрганишни 
боланинг мазкур ўйинга қизиқишидан бошланиши мақсадга мувофиқдир. 
Болани шахмат ўйинига қизиқишини уйғотиш, ушбу ўйинни ўрганишга 
мотивацияни шакллантириш биринчи ва энг муҳим вазифалардан 
ҳисобланади. Бизнинг фикримизча, ушбу вазифани ижобий ҳал қилиш учун 
биринчи навбатда болани ѐшидан келиб чиқиб уни шахмат ўйинига 
муносабатини (тасаввурини) билган ҳолда ўқув жараѐнини ташкил қилиш 
керак. Болаларнинг ѐшига боғлиқ ҳолда улар шахмат ўйинига қуйидагича 
муносабатда бўлиши кузатилди.
Мактабгача бўлган ѐшдаги болалар (асосан 4-7 ѐш) шахматни завқ ва 
хурсандчилик олиб келадиган оддий ўйин сифатида қабул қиладилар. Улар 
ўйиннинг асосий мақсади “рақиб фигураларини тезроқ ютиб олиши керак” 
деб тушунади ва шунга интилади. Ҳар бир ютиб олинган рақиб фигураси 
уларга хурсандчилик ва завқ келтиради. Уларга шахмат шуниси билан қизиқ. 
Шахмат ўйиннинг тактика ва стратегияси уларга қийинчилик туғдиради ва 
кўп ҳолатларда ўйинга нисбатан қизиқишни пасайтиради. Демак, ушбу 
ѐшдаги болаларга шахмат ўйиннинг асосий қоидалари (шахмат тахтаси, 
фигуралар номи ва уларнинг қиймати, фигураларнинг юриш ва рақиб 
фигурасини ютиб олиш ҳамда рақиб шохини қандай ҳолатларда таслим 
бўлиши)ни ўргатилиши мақсадга мувофиқдир. Ушбу ѐшдаги болаларнинг 
психологик, интеллектуал ва физиологик хусусиятларидан келиб чиққан 
ҳолда машғулотлар қисқа вақтни ташкил этиши керак (20-25дақиқа). Агарда 
машғулотлар узоқ давом этса бола чарчайди ва ўйинга бўлган қизиқиши 
сўнади. Машғулотлар натижасида болаларда шахмат ўйини тўғрисида 
қуйидаги билим ва кўникмалар шаклланиши назарда тутилади: шахмат 
тахтаси ва фигуралар билан танишув, фигураларни юриш, олиш, зарбадан 
кочиш, фигураларни ҳимоялаш каби кўникмалар. Ушбу билим ва 


96
кўникмаларни биринчи ўйнаш деб белгилаб олиш мумкин. Шунда биринчи 
даражада ўйнаш учун тахминан 40-45 машғулот (20-25 дақиқали) етарли деб 
ҳисоблайди педагог олимларимиз.
Демак, мактабгача таълимда шахмат ўйнашни ўргатиш болаларда кўп 
керакли бўлган сифатларини ривожлантиради. Юқоридагиларни инобатга 
олган ҳолда болаларни билиш жараѐнини ривожлантиришнинг диагностика 
тизими ишлаб чиқилди (2.4-расмга қаранг). Ушбу тизим ўз ичига бошланғич 
диагностика, яъни болаларни мактабгача таълим ташкилотига келгандаги 
ривожланиш даражаси, оралиқ диагностика, мактабгача таълим ташкилотида 
ривожланган динамикасини аниқлашга қаратилган ва якуний диагностика, 
болаларни мактабга тайѐргарлик даражаси.
2.4-расм. Болаларни билиш жараёнини ривожлантиришнинг 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling