Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошланғич диагностика Оралиқ диагностика Якуний диагностика
- Диагностик воситалар (график кўринишдаги тестлар, топшириқлар, оғзаки суҳбат) МТМ битирувчининг
диагностика тизими
Мактабгача таълимнинг ташкилотлари тарбияланувчиларининг мактабга тайѐргарлигини баҳолаш диагностикаси тарбияланувчиларининг шахсий қобилиятлари, қизиқишлари, ривожланиш динамикаси ва хусусиятларини аниқлаган ҳолда муқобил кетма-кетликда такомиллаштиришни тақозо этади. Бошланғич диагностика Оралиқ диагностика Якуний диагностика Мактабга тайѐрлаш жараѐнида боланинг ривожланишини мониторинг қилишнинг диагностик воситалари Диагностик воситалар (график кўринишдаги тестлар, топшириқлар, оғзаки суҳбат) МТМ битирувчининг шахс модели Тўғрилаш (корректировка) Диагностик воситалар 97 Бошланғич диагностиканинг асосий мақсади мактабгача таълим ташкилотига кирган болаларнинг билиш жараѐнини ва ижодий ривожланишини аниқлашдан иборат. Бунинг учун график кўринишдаги топшириқлар ва тест таклиф қилинади. Ушбу диагностика натижаларига кўра гуруҳ шартли равишда бир нечта кичик гуруҳларга бўлиниши мумкин, масалан ижодий сифатлар яхши ривожланган, ўрта ривожланган ва етарли даражада ривожланмаган. Кичик гуруҳларга бўлишнинг мақсади ҳар бири учун индивидуал таълим-тарбия траекториясини ишлаб чиқишдир (вариатив ѐндашувга асосланган таълим-тарбия жараѐни). Ҳар бир кичик гуруҳнинг таълим-тарбия жараѐни ўқув материаллари, ўқув усуллари ҳамда ўқув технологиялари билан фарқланади. Мактабга тайѐрлаш жараѐнида оралиқ диагностика ѐрдамида боланинг ривожланишини мониторинг қилиниб борилади ва зарурат туғилганда ўқув- тарбия тизимига керакли ўзгаришлар киритилади. Ушбу диагностика босқичида сенсомотор таъсирланиш ва диққатни ўрганиш учун методикалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан: Сеген доскаси, Кос кубиклари, Линк куби, пиктограмма методи ва бошқалар. Сеген доскаси. Бу методика олигофренопедагогика асосчиларидан бири Э.Сеген томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, боланинг шаклларни фарқлаш қобилиятини аниқлашга, моторика хусусиятларини ўрганишга қаратилган. Қаттиқ қоғоз ѐки картонга фигуралар чизилади. Кейин уларни эҳтиѐткорлик билан қирқиб олинади. Ҳар бир вариант бир-биридан мураккаблиги билан ажралиб туради. №1 доскада 10 та ҳар хил бутун фигуралар бор; №2 доскада 2 та фигура бўлиб, уларнинг ҳар бири икки ва уч қисмдан иборат; №3 доскада ҳар бири икки ва уч қисмдан иборат 4та фигура; №4 доскада икки қисмдан иборат 5 та (фигура) шакл. Болага 10 сония давомида доска кўрсатилади. Кейин доскадаги шакллар стол устига тушадиган қилиб ағдарилади. Тарбиячи уларни аралаштириб, ҳар бир шаклни ўз жойига қўйишни боладан сўрайди. Тарбиячи бошида 2-3 намунани кўрсатиб бериши мумкин. Кейин боланинг топшириқни қандай бажараѐтганини диққат билан 98 кузатади. Бунда бола “синаш ва хато қилиш” каби ҳаракатлар қиладими, шаклларни жойига қўйишда бола диққат-эътибор бериб, кузатиши керак. Биринчи топшириқни бажаргандан сўнг, кейинги мураккаброқ топшириққа ўтилади. Болалар ҳар бир топшириқни бажариш вақти, унинг қилган ҳаракатлари мониторинг дафтарига ѐзиб борилади. Бола топшириқларни ўзи бажара олмаса, бир дақиқадан сўнг унга ѐрдамлашиш мумкин. Бу методика жуда содда бўлиб, 3 ѐшдан катта болаларни текширишда фойдаланиш мумкин. Болалар фигураларни ўйин деб қабул қилиб, бу топшириқларни қизиқиб ўйнайдилар. Кос кубиклари. Бу методика С.С.Кос томонидан таклиф этилган бўлиб, фазода иш тутиш, диққат, зийраклик, қуриш-ясаш хусусиятларини ўрганишга мўлжалланган. Бу методика Д.Векслернинг методикасига ақлни текшириш субтести сифатида киритилган. Одатда уни катталарни текширишда қўллашади, лекин бундай топшириқларни болалар ҳам қизиқиб ўйнайдилар. Болалар берилган намунасига кўра кубиклардан шакллар ясашлари керак. Тажриба ўтказиш учун бир хилда бўялган пластмасса ѐки ѐғоч кубиклар керак бўлади. Кубикларнинг катталиги 3х3см, шакли ва ранги ҳар хил шакллар чизилган 10 та расм зарур. Болалар учун кўрсатма: “Шундай шаклни тўртта кубикдан ясаб кўр”. Расмнинг биринчи намунаси кўрсатилади ва болалар таклиф этилган шаклларни кубиклардан ясай бошлайди. Кубикларни расмнинг устига қўйиб, топшириқни бажариш ман этилади. Вақт ҳисобга олинади. Топшириқни бажаришнинг аниқлигига ва узоқлигига боғлиқ равишда миқдорий баҳо қўйилади. Болаларга топшириқни бажаришганда озроқ ѐрдам бериш мумкин. Бола агар қийналса, 1-2 шаклни ясаб кўрсатиш мумкин. Бунда тарбиячи фақатгина ясаб кўрсатмасдан, қуриш принципини ҳам тушунтиради. Шаклни ясаб бўлгач тарбиячи кубикларни бузиб ташлайди ва болалар мустақил кубикларни ясашини айтади. Мониторинг дафтарида кўрсатилган ѐрдам ва бажарилган вақти ѐзиб қўйилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling