Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/32
Sana23.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1044702
TuriМонография
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди. Ёш авлодни миллий ва маънавий 
қадриятлар, ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашда 
уларнинг таълим-тарбияси, хулқ-атвори, одоб-ахлоқи, касб-ҳунар эгаллаши 
ва иш билан таъминлашда жамоат назоратини амалга оширади. Бу борада 
фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари қошидаги комиссиялардан 
мақсадли фойдаланади, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий 
муҳитни соғломлаштиради, шунингдек, таълим муассасалари билан 
ҳамкорлик қилади, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, 
ногиронлар ва етимларга нисбатан меҳр-шафқатли муносабатда бўлиш 
ғояларини кенг тарғиб қилади, уларни моддий ва маънавий қўллаб-
қувватлайди. Ёшларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, 
меҳнат тарбиясида иштирок этади, уларда соғлом турмуш тарзини 
шакллантиришга 
кўмаклашади, 
таълим-тарбия 
жараѐнида 
амалга 
оширилиши керак бўлган масалаларга ечим топишда фаоллик кўрсатади. 
Ҳамкорлик педагогикасидан кўзланган мақсадга эришиш учун барча 
ташкилот ва идоралар ўз вазифаларини масъулият билан бажариши лозим. 
Шундагина Президентимиз Шавкат Мирзиѐев айтганидек, ѐшларимиз 
мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга, 
дунѐ миқѐсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган 
инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва 
жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этсаккина, 


80
Ўзбекистонимизнинг буюк келажагини ва қонун устуворлигини таъминлаган 
бўламиз. 
Мактабгача таълим-тарбия жараѐнини вариатив ѐндашув асосида 
шакллантиришнинг муҳим бўғинларидан бири бу тарбиячининг касбий 
компетентлигидир. Шунга кўра, тарбиячи болаларга кундалик ҳаѐтда, 
ўйинларда, машғулотларда, биргаликдаги меҳнат фаолиятида, улар билан 
бўладиган муомалада, мулоқотда ибрат, намуна бўлиши болани ҳар 
томонлама диққат билан ўрганиши, унинг шахсий хусусиятларини, 
қобилиятларини билиши, педагогик назокатини намоѐн қилиши, 
болаларнинг хулқ-атвори иш натижаларини ҳаққоний баҳолаши ва уларга ўз 
вақтида ѐрдам кўрсата олиши ҳамда оилавий аҳволи билан қизиқиши зарур 
ҳисобланади. Демак, вариативлик ғояларини амалиѐтга татбиқ этиш 
республика таълим тизимида олиб борилаѐтган ислоҳотлар муваффақиятини 
таъминлаш таълим муассасаларида фаолият олиб бораѐтган тарбиячи 
мураббийларнинг маънавий қиѐфаси ҳамда касбий компетентлигига ҳам 
боғлиқдир. Болани тарбиялаш ниҳоятда қийин ва мураккаб жараѐн бўлиб, 
жуда қадимдан ушбу фаолиятга жамиятнинг етук кишилари жалб 
этилгандир. Хусусан, қадимги Греция ва Рим тарихидан яхши биламизки, 
милоддан аввалги даврларда ҳам ѐш авлод тарбияси ўзининг маънавий 
қиѐфаси ва ақлий қобилияти билан жамият аъзолари ўртасида юксак ҳурмат-
эҳтиромга сазовор бўлган кишилар, яъни донишмандлар зиммасига ишониб 
топширилгандир. Ушбу ҳолат ѐш авлод тарбияси, унинг ташкил этилиши 
мазмунини фақат шахс камолотини эмас, балки жамият тараққиѐтини 
таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини англатади. Ўзбекистон 
Республикасида ҳам тарбиячи-мураббий кадрларни маънавий қиѐфаси, ақлий 
салоҳияти ҳамда касбий компетентлигига нисбатан жиддий талаблар 
қўйилмоқда. 
Тарбиячи-махсус педагогик, психологик ва мутахассислиги бўйича 
етук билимли ва юксак фазилатли шахс саналади. Шунинг учун замонавий 


81
тарбиячи мураббий қиѐфасида қуйидаги фазилатларни намоѐн эта олиши 
керак. Замонавий мураббий ўзининг мутахассислиги бўйича чуқур пухта 
билимга эга бўлиш, ўз устида тинимсиз ишлаши керак. Тарбиячи 
“Мактабгача 
тарбия 
педагогикаси”, 
“Психология”, 
“Физиология” 
фанларининг асосларини билиш, таълим-тарбия жараѐнида болаларнинг ѐши 
ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолиятни ташкил 
этиши, таълим-тарбия жараѐнида самарали шакл, метод ва воситаларидан 
унумли фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак. Тарбиячи болаларни 
кузата оладиган, уларни хулқи, хатти-ҳаракати сабабларини тўғри таҳлил 
қилиб, унга таъсир этувчи воситаларни қўллай оладиган бўлиши лозим. 
Бундан ташқари ѐш авлодни керакли билим, малака, кўникмалардан 
хабардор қилиш учун тарбиячи нутқ маданиятига эга бўлиши ва унинг нутқи 
қуйидаги хусусиятларда акс этиши керак: 
нутқнинг аниқлиги; 
нутқнинг иродавийлиги; 
нутқнинг софлиги (унинг турли шева сўзларидан холи бўлиб), фақат 
адабий тилда ифода этиш, жаргон (муайян касб ѐки соҳа мутахассисларга хос 
сўзлар), варваризм (муайян миллат тилида баѐн этиладиган нутққа ўзга 
миллатларга хос сўзларнинг ўринсиз қўлланилиши), вульгаризм (ҳаракат 
қилиш, сўкишда қўлланиладиган сўзлар) ҳамда концеляризм (ўринли 
бўлмаган вазиятларда расмий нутқда сўзлаш) сўзларидан ҳоли бўлиши ва 
педагогнинг нутқи содда, равон ва тушунарли бўлиши керак.
Бугунги куннинг талаблари бу тарбиячидан янгича фикрлаш, янгича 
муносабатлар, унинг билимдонлиги ижодкорлиги ҳисобланади. Таълим 
тизимининг мактабгача босқичи, авваламбор, таълим олувчиларнинг ижодий 
истеъдодларини ривожлантиришга йўналтирилган. Педагогларнинг асосий 
вазифаларидан бири – таълим олувчиларнинг истеъдод ва иқтидорини ўз 
вақтида кўра олиш ва уни рўѐбга чиқариш учун кўмаклашишдан иборатдир. 
Бунда албатта, педагогнинг касбий билимдонлиги ва компетентлилиги 


82
алоҳида аҳамият касб этади. Мактабгача таълим ташкилотининг тарбиячиси, 
аввало, билимли бўлиши, ўз вазифасини тўғри бажара олиши, табиат ва 
жамиятнинг қонуниятларини тушуниши, ижтимоий фаол бўлиши, “Тарбия 
педагогикаси”, “Болалар психологияси ва физиологияси” каби фанларни 
мукаммал эгаллаган бўлиши лозим. Бунга қуйидагилар киради:
1. Боланинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш.
2. Ақлий қобилиятини ўстириш.
3. Миллий қадриятимиз ва маънавиятимизнинг ғоявий-ақлий тамойил-
ларига мос келувчи эътиқод ва қарашларини таркиб топтириш.
4. Она-ватанга муҳаббатини, ижтимоий фаолликни шакллантириш. 
5. Ёш авлодда дўстлик ҳиссини, ҳалоллик ва меҳнатсеварликни 
тарбиялаш зарур. 
Мактабгача таълим ҳаѐти кичик педагогик жараѐн бўлиб, жуда хилма 
хилдир. Педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар учраб туради. Бу 
эса тарбиячидан кенг билимдонликни, пухта амалий тайѐргарликни, касбий 
компетентлиги ва ижодкорликни талаб қилади. Бу ерда тарбиячининг 
маҳорати катта роль ўйнайди. Тарбиячининг касбий компетентлиги – бу 
маълум шахсий (болаларни севиши, меҳрибонлиги, ҳайрихоҳлиги ва ҳ.к) ва 
касбий (билимдонлиги, жавобгарликни ҳис қилиши, ижодкорлиги 
эрудуцияси ва ҳ.к.) фазилатларининг йиғиндиси ҳисобланиб, у педагогик-
психологик, методик тайѐргарлигида, болаларни тарбиялашнинг оптимал 
йўлларини излаб топишида намоѐн бўлади. Шунинг учун тарбиячининг 
касбий компетентлилиги, билимдонлиги, зукколиги, ижодкорлиги билан 
бирга шахсий сифатларни ҳам такомиллаштиришни ҳам тақозо қилади. 
Мураббий фаолият маҳоратини қандай фазилатлар белгилайди? Моҳир 
аввало маънавий тайѐргарликка эга бўлиши лозим. Бу деганимиз миллий 
қадриятлар, урф-одатлар, анъаналарни бўлиши ва уларни ѐшлар онгига 
етказиб тарбияланувчиларни ота-боболаримиз яратган бой меросга 
ҳурматини тарбиялай олиши керак. Бунинг учун аввало мураббийнинг ўзи 


83
миллий қадриятларнинг моҳият мазмунини чуқур англаши, уларга ҳурмат 
эътиқоди бўла олиши даркор, ижтимоий ҳаѐт қонунларини аниқ тушуниш, 
миллий-ахлоқий қадрият, мафкура мазмунини англаш тарбияланувчиларда 
боболар, авлодлар руҳига ҳурматни, илмий дунѐқараш асосларини тарбиялаш 
учун муҳим аҳамият касб этади. 
Ушбу хулосалардан келиб чиқиб, ҳозирги кун тарбиячиси:
педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, ишбилармон; 
миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни, дунѐвий билимларни 
мукаммал эгаллаган, диний илмлардан ҳам хабардор, маънавий баркамол;
Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида тараққий этишига 
ишонадиган, ватанпарварлик бурчини тўғри англаган, эътиқодли фуқаро; 
ихтисосга доир билимларни, психологик, педагогик билим ва 
маҳоратни, шунингдек, назарий илмларни мукаммал эгаллаган; 
тарбиячилик касбини ва болаларни яхши кўрадиган, ҳар бир бола 
улғайиб, яхши инсон бўлишига чин кўнгилдан ишонадиган, уларнинг шахс 
сифатида ривожланиб, инсон сифатида камол топишига кўмаклашадиган;
эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан, адолатли, одобли 
бўлмоғи даркор. 
Вариативлик ѐндашув асосида таълим-тарбия жараѐнини ташкил 
қилиш учун тарбиячининг касбий компетентлилигини оширишга қаратилган 
вазифаларни аниқлаштириш лозим. Булар қуйидагилардан иборат: 
педагогика ва психология назарий-методологик асослари билан 
қуроллантириш; 
касбий компетентликни ажралмас қисми бўлган педагогик техника, 
педагогик мулоқот, педагогик назокат, педагогик қобилият каби билимлар 
билан бойитиш; 
педагогик маҳоратни мустақил шакллантириш кўникмалар билан 
қуроллантириш ва уларда ушбу кўникмаларни ҳосил қилиш;


84
эгалланган педагогик-психологик билимлар асосида шахсий педагогик 
маҳоратни яратиш малакаларини ҳосил қилиш. 
Хорижий давлатлар тажрибаси асосида “Келажак сари илк таълим 
билан” дастури таълим шакллари (ўйин, коммуникатив, билиш 
тадқиқотчилик, бадиий адабиѐт, маиший меҳнат, конструкторлик, жисмоний, 
тасвирий, мусиқий фаолиятлар) вариация асосида ишлаб чиқилган 
(2.3-жадвалга қаранг): 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling