Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш
“Алоҳида эътиборга лойиқ бола” гуруҳи – 3 ѐшдан 7 ѐшгача бўлган
ногирон болаларга мунтазам психологик, тиббий ва педагогик ѐрдам кўрсатиш, уларнинг таълим фаолияти учун зарур шарт-шароитларни шакллантириш, ижтимоий мослашувини таъминлаш, бундай болаларни тарбиялашда ва ўқитишда ота-оналарга ѐрдам бериш; “Ўйин ўйнаб ўрганамиз” гуруҳи – 3 дан 7 ѐшгача бўлган болалар учун, боланинг ижтимоий тажрибани ўзлаштиришини, биргаликда ўйинларда тенгдошлари ва катталар билан мулоқотни таъминлаш, мактабда ўқитишга тайѐргарлик асосларини шакллантириш; 67 “Ёш спортчи” гуруҳи – болаларни жисмоний ривожлантириш ва спорт билан таништириш мақсадида 4 ѐшдан 7 ѐшгача бўлган болалар учун ташкил қилинадиган гуруҳлар; “Сузишни ўрганаман” гуруҳи – болаларнинг сузишнинг турли усулларини ўргатиш мақсадида ташкил қилинадиган 3 ѐшдан 7 ѐшгача бўлган болалар учун ташкил қилинадиган гуруҳлар; “Хонадон боғчаси” гуруҳи – 1 ѐшдан 7 ѐшгача бўлган болаларни уй шароитида мактабгача таълимга қўйилган давлат талаблари асосида тарбиялаш учун ташкил қилинадиган гуруҳлар. Ота-оналарнинг эҳтиѐжларига кўра, кўп тармоқли гуруҳлар мослашувчан режим асосида ҳафтада 2-5 мартагача, кунига 2 соатдан 5 соатгача иш вақтини белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади. Гуруҳларнинг очилиши тарбияланувчиларнинг йиғилишига боғлиқ бўлади ва ўқув йили давомида болалар сонининг етарли бўлишига қараб гуруҳлар ташкил этилади. Мамлакатимиз ҳудудида мактабгача таълимни вариатив тизимини ташкил этиш мактабгача ѐшдаги болаларнинг қисқа муддатли гуруҳлари тизимига, мактабгача таълим ташкилотларида муқобил вариант сифатида қараш мумкин. Шу билан бирга, ушбу тизим иш режими, мувофиқлаштириш (ѐши ва турли қатламдаги болаларни ижтимоий аҳволидан қатъий назар бирлаштирилиши), ота-оналар билан муносабатларни ўрнатиш, бола ривожланишининг индивидуал, шахсга йўналтирилган таълимни таъминлайдиган мослашувчан контенгентни ва педагогик технологияларни қўллашни назарда тутадиган таълим жараѐнини яратиш, тарбияланувчиларни тайѐрлаш йўналишларини фарқлаш доираси, қўшимча таълим хизматларини кўрсатишни ташкил этиш билан фарқланади. Шу билан бирга, бундай гуруҳларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган таълим фаолиятини ташкил қилиш учун барча талабларга риоя қилиниши керак. Туманлар ҳудудида мактабгача ѐшдаги болалар учун бундай кўп тармоқли гуруҳларни ташкил этилиши “анъанавий” болалар боғчалари 68 тизимини тўлдиришга, ушбу тизимдаги мавжуд ташкилотларини бартараф этишга ва ҳудуддаги мактабгача таълим тизимининг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши муҳим аҳамият касб этади. Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш мақсадида янги давлат ташкилотларини, нодавлат мактабгача таьлим ташкилоти барпо этиш мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалар учун кўп тармоқли гуруҳларни ташкил этиш, турли режимдаги болаларни фаолият юритишини ташкил этиш, имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимнинг янги шаклларини яратиш, илк ѐшли болалари (уч ойдан 3 ѐшгача) бўлган ота-оналар (қонуний вакиллари) учун маслаҳат гуруҳларини ташкил этиш, янги болалар учун мактабгача таьлим ташкилоти қуриш ва хусусий мулкка айлантириш орқали кўрсатилган муассасалар тармоғини босқичма-босқич кўпайтиришни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Юқоридагиларга асосланиб, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишга доир қуйидаги таклифларни тавсия этамиз: меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда шаҳар ва вилоятларда жамиятнинг мактабгача таълимга бўлган барча эҳтиѐжларини қондирадиган, мактабгача таълим ташкилотларининг ҳар хил турларини кенг ривожлантиришга кўмаклашиш; мактабгача таълим ташкилотларининг у ѐки бу турларини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб бериши шарти билан ҳар хил турдаги мактабгача таълим ташкилотлари (давлат ва нодавлат) тенг ҳуқуқли мақомга эга бўлиши; мактабгача таълим ташкилотлари тизими қисқа муддатли ва мактабгача ѐшдаги болалар гуруҳлари деб номланадиган мактабгача таълимнинг мослашувчан тизимлари билан тўлдирилиши керак, улар қишлоқ жойларида, айниқса, аҳамиятли бўлиши мумкин. Ушбу гуруҳларнинг ташкил этилиши тегишли маҳаллий ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилиш йўли билан амалга ошириш; 69 мактабгача таълим ташкилотлари тармоғининг муҳим элементи – бу ота-оналар ва бошқа манфаатдор шахсларни мактабгача таълим ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ масалалар бўйича хабардор қилиш, шунингдек, мактабгача ѐшдаги болаларни уйда тарбиялаѐтган оилаларга маслаҳат ва услубий ѐрдамни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш тизими ҳисобланиши; турли ташкилотлар томонидан “ўз ходимлари”нинг эҳтиѐжлари учун яратилган “ташкилотларга тегишли болалар боғчалари” тармоғини сақлаш ва ривожлантириш учун имкониятлар яратиш. Оила ва мактабгача таълим ташкилот сининг янги фалсафаси оилавий тарбиянинг устуворлигини эътироф этишга қаратилган бошқа муносабатларни талаб этади. Ушбу муносабатларнинг янгилиги “ҳамкорлик” ва “ўзаро ишлаш” тушунчалари билан белгиланади. Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига “ота-оналарни жалб қилиш” деганда, нафақат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятида фаол иштирок этиш тушунилади, балки унинг фаолиятига ва келгуси ривожланишига таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда мактабгача таълим ташкилоти ва ота-оналар ўртасида бир қатор қарама-қаршиликлар мавжуд: педагогик маданиятнинг паст даражаси ва ота-оналар томонидан психология асослари ҳақида кам маълумотга эга бўлишлари ҳамда уларни мактабгача таълим ташкилотларида ўқитиш тизимининг етарли даражада эмаслиги; ота-оналар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмаслиги ва улардан фойдалана олмасликлари; ота-оналар ва педагог ўртасида ҳамкорлик асосида ишлаш зарурлиги ҳамда тарбиячиларнинг ушбу ишни бажаришда етарли даражада иш олиб бормаслиги. Мактабгача таълим ташкилотининг фаолиятига ота-оналарни жалб қилиш бўйича ишлар самарадорлигининг мезонлари қуйидагилардан иборат: ота-оналарнинг педагогик маданият даражасини ошириш; 70 ота-оналарнинг мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган тадбирларда қатнашиши; мактабгача ѐшдаги болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича зарур амалий билимлар ва кўникмаларга эга бўлиш; ота-оналарнинг ўқув жараѐнини режалаштиришда фаол иштироки. Юқорида келтириб ўтган ишларни амалга оширсак, қуйидаги натижаларга эришишимиз мумкин: педагогик жамоа билан ота-оналар ҳамкорлигини янада юқори даражага чиқариш; педагог ва тарбиячиларни таълим-тарбия жараѐнида замонавий метод ва технологиялардан фойдаланиши. Ота-оналарни педагогик жараѐнга жалб қилиш ишларни қуйидаги гуруҳларга ажратишимиз мумкин: Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling