Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020
Фаолиятнинг диагностик, ривожлантирувчи, тузатишлар киритувчи
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш
Фаолиятнинг диагностик, ривожлантирувчи, тузатишлар киритувчи,
ташкилий-услубий йўналишлари № Фаолият йўналишлари Фаолият йўналишлариининг вазифалари 1. диагностик катта мактабгача ѐшдаги боланинг ривожланиш хусусиятларини, унинг мактабда ўқитишга тайѐрлигини аниқлаш; шахсий қобилиятларини, қизиқишларини аниқлаш; боланинг соғлиғи ва ривожланишидаги мавжуд бузилишларни аниқлаш; бола ривожланишининг ижтимоий вазият хусусиятларини таҳлил қилиш; мактабга тайѐрлаш жараѐнида боланинг ривожланишини мониторинг қилиш 2. ривожлантирувчи “Мактабгача бўлган давр” мактабгача таълим дастурини (“Илк қадам”) амалга ошириш; соғлиғи ва ривожланиши бузилган болага мактабгача таълим бериш ва якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш; мактабгача таълим ташкилот шароитларида катта мактабгача ѐшдаги болалар билан якка тартибдаги ва гуруҳли ривожлантирувчи машғулотларни ўтказиш; уй шароитларида таълим бериш, якка тартибдаги дастурларини амалга ошириш 3. тузатишлар киритувчи боланинг ривожланиш хусусиятлари; ривожлантиришнинг зарур шароитлари ва мавжуд оғишлар ўрни тўлдирилишини таъминлаш; тегишли ривожлантирувчи муҳит уйини яратиш; педагоглардан мактабгача таълим масалалари бўйича маслаҳатлар олиш 4. ташкилий-услубий катта мактабгача ѐшдаги болани мактабда ўқитишга тайѐрлигини руҳий-педагогик диагностика қилиш мезонлари ва методлари; соғлиғининг даражаси ва ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда болалар учун мактабгача таълимнинг якка тартибдаги траекториясини ишлаб чиқиш; турли ташкилий шакллар шароитларида мактабгача таълимнинг мазмуни ва усулларини дифференциациялаш; мактабгача таълим жараѐнида фойдаланиладиган 75 ривожлантирувчи, ўйин ва тўғриловчи ускуналар Ҳозирги кунда республикамизда умумий таълим тизимида жадал суръатлар билан янгиланиш ишлари амалга оширилмоқда. Ота-оналар учун болаларни ўқитиш учун таълим муассасасини танлашда мактабнинг ижтимоий мавқеи, таълимнинг йўналтирилганлиги ва ҳар бир болага нисбатан якка тартибда ѐндашиш, шунингдек, ўқитиш учун тўловнинг йўқлиги ҳал қилувчи омиллар ҳисобланмоқда. Ота-оналар мутахассис сифатида катта тажрибага эга, ҳар бир боланинг қалбига йўл топа оладиган ва болаларга нисбатан меҳрибон бўлган тарбиячиларни фарзандларига билим беришини хоҳлайдилар. Мактабгача таълим ташкилотларига борган болаларнинг мактабга тайѐрлиги ва уларнинг мактабга мослашиш руҳий томондан енгилроқ бўлиб, ўқув материалларини ўзлаштиришда ҳам катта қийинчиликка дуч келмайдилар. Уй шароитида тарбияланиб, мактабга чиққан болалар эса ўқув материалини ўзлаштиришда анча қийналишади. Бу мактабдаги социум (жамият)га мослашишнинг паст даражаси, руҳий-физиологик “сарфланиш”нинг юқори даражаси, шунингдек, соғлиғининг ѐмонлашиши билан тавсифланади. Бу ҳолатларни инобатга олиб, давлат мактабгача таълим муассасаларида ва унинг тасарруфида ташкил қилинадиган қисқа муддатли гуруҳларда ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида, қўшимча турдаги муассасаларда оиладаги таълим дастурларида мактабга тайѐрлашнинг асосий шарти сифатида болалар мактабга бориш (5-6 ѐш) уларнинг руҳий-физиологик салоҳиятини ривожлантиришга доир мақсадли илмий-услубий таклифлар бериш мақсадга мувофиқдир. Болаларни мактаб таълимига тайѐрлашда нафақат ота-она билан, балки давлат ва нодавлат жамоа ташкилотлари билан ҳамкорлик ишларини олиб бориш яхши натижа беради. Яъни: 76 5-6 ѐшдаги болаларни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унинг асосида жисмоний, когнитив, ижтимоий-эмоционал соҳалар механизмларини такомиллаштириш; концептуал ѐндашув асосида руҳий-педагогик таъминотини ишлаб чиқиш; дифференциацияланган ѐндашув асосида болаларнинг руҳий- физиологик салоҳиятини очиб бериш; таълим дастурларининг барча турларини бу билан ривожланишнинг ягона базасини таъминлаш; ушбу концепция базасида куни узайтирилган гуруҳларда 1-2-синф болаларининг ривожланишини қўллаб-қувватлашнинг руҳий-физиологик таъминотини ишлаб чиқиш; мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайѐрлаш ва уларни малакасини оширишни мазмуни ва ташкилий асосларини такомиллаштириш; хорижий давлатларнинг дидактик адабиѐтларни таҳлил қилиш. “Мактабгача ривожланиш” ихтисослиги амалга оширилишини таъминловчи ўқув-услубий комплексни ишлаб чиқиш ва уни “Педагог- психолог”, “Ижтимоий педагог”, “Педагогика ва бошланғич таълим методикаси” ихтисосликлари бўйича давлат таълим стандартларига киритиш. Биз таклиф этаѐтган вариантли таълим дастурлари амалиѐтга татбиқ этилса, болаларни руҳий-физиологик ҳолатида диққатни бошқариш, ҳаракат, мотор фаолликни, фаолиятни ташкил қилиш, умумий эмоционал ҳолатини динамик ташкил қилинишини яхшилашга ѐрдам берадиган натижаларга эришиш имкони пайдо бўлади. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни эмоционал-шахсини ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш учун театр ва тасвирий студиялар, мусиқий ва хореографик заллар ташкил этиш самарали натижа беради. Бола тарбиясида мактабгача таълим ташкилоти, оила, маҳалла, мактаб эмас, балки 77 кенг жамоатчилик – давлат ва нодавлат органлари, оммавий ахборот воситаларининг бевосита иштироки орқали амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан: Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling